
Янгиликлар (5422)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Владимир Недошивин подъездда тан жароҳатлари билан топилди. Дастлабки маълумотларга кўра, низога унинг подъездда ҳожат чиқаргани сабаб бўлган.
Бир неча кун олдин РПЦ раҳбари Кирилл оммавий учрашувлардан бирида Киев митрополити Владимирга тегишли бўлиши мумкин бўлган панагия билан пайдо бўлди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги хабарига кўра, 2025 йил бошидан бери бир миллиондан ортиқ сурияликлар ўз уйларига қайтди, шу жумладан хориждан келган 280 000 га яқин қочқинлар.
Католик черковининг янги понтификини сайлаш учун кеча кечқурун бошланган ва бугун эрталаб давом этган Конклавда овоз бериш якунланди. Сикстин капелласининг мўрисидан оқ тутун чиқди ва янги Рим Папаси сайланди. Янги Рим Папасининг америкалик Роберт Превост эканлиги маълум бўлди. XIV Лео номини олган Превост, тарихда биринчи америкалик Рим Папаси сифатида қайд этилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп 8 майдан бошлаб АҚШда Иккинчи жаҳон урушида Ғалаба куни сифатида нишонланишини эълон қилди. Бу ҳақда у TruthSocial ижтимоий тармоғида ёзди.
Бу воқеа жамиятда тил, ишчи ҳуқуқлари ва миллий ўзлик масалалари юзасидан жиддий муҳокамаларни келтириб чиқарди.
Бу маълумотлар Буюк Британия разведкаси ва бошқа манбалар асосида келтирилган, аммо унинг тўлиқ аниқлиги ҳақида фикр юритиш қийин. Британия разведкаси Россия ҳарбийларининг Украинадаги умумий йўқотишлари 900 минг кишини ташкил қилаётганини, шу жумладан 200-250 минг киши ҳалок бўлганини айтган. Ҳукуматга тегишли расмий тасдиқ ёки аниқ маълумотлар йўқ, фақат журналистлар ва мустақил манбалар тўплаган маълумотлар мавжуд.
«Озод Европа/Озодлик Радиоси» медиакорпорацияси АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириш ва грантлар ажратилишини тўхтатиш ҳақида хабар берилган хатни олди. Бу ҳақда корпорация президенти Стивен Капус маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.
310 кун давомида Надежда ҳибсда бўлди. 2024 йил 6 май куни эрталаб уни Москвадаги уйида қўлга олишди, уни Телеграм-каналидаги икки пост учун терроризмни оқлашда айблашди.
АҚШ маъмурияти Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий томонидан таклиф этилган ва Араб давлатлари лигаси саммити иштирокчилари томонидан маъқулланган Ғазо сектори тикланишига оид режани рад этди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 21 февраль куни Хавфсизлик кенгашининг давлат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилишида маълум қилинди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг qalampir.uzга маълум қилишича, Алишер Аҳмадович Турсунов (тахаллуси “Мубашшир Аҳмад”) Жиноят кодексининг 244 прим 2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми бўйича қидирувга берилган. (https://qalampir.uz/uz/news/mubashshir-a%D2%B3mad-k-idiruvga-berildi-114729)
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин икки ой мобайнида Россиянинг "гўшт ҳужумлари" тактикасидан "ҳайратда" қолган ва КХДРнинг йўқотишлари жуда катта бўлганлиги сабабли ўз қўшинларини олиб чиққан, деб ёзади The New York Times.