Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлаш ҳақидаги қарори Кремлнинг Марказий Осиёдаги позициясига путур етказди, чунки бу ҳаракат Россия раҳбариятининг қўшниларига нисбатан ҳақиқий ниятларини очиқ кўрсатди.
Россия армиясининг Украинадаги жанг майдонида кетма-кет мағлубиятга учрагани Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатларни Москвага қарши чиқишга ундади, деб ёзади The Washington Post.
Материал муаллифининг қайд этишича, Марказий Осиёнинг Россиядан юз ўгиришда биринчи ўринда Қозоғистон турибди, у сўнгги пайтларда Хитой, Туркия ва Европа билан алоқаларни мустаҳкамлаган.
Ғарб Қозоғистонда Қосим-Жўмарт Тўқаев ғалаба қозонган сайловларни рақобатбардош эмас, деб тан олганига қарамай, Европа бу давлат билан алоқаларни ривожлантиришда давом этмоқда ва Қозоғистон энергия ресурсларига Россиянинг ўрнини босувчи манба сифатида таянмоқда.
Нашр Тўқаевнинг Путин иштирок этган Санкт-Петербургдаги иқтисодий форумда Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини қандай эълон қилганини эслайди. Шундан сўнг Россия Федерацияси бунга жавобан Каспий нефть қувури фаолиятини вақтинча тўхтатди, Қозоғистон президенти эса бунга жавобан Қозоғистон хомашёсини экспорт қилиш йўналишларини диверсификация қилиш бўйича кўрсатма берди.
Бироқ Тўқаев Марказий Осиёда Москвадан узоқлашишга қарор қилган ягона етакчи эмас. Ўтган ҳафта Арманистон ҳукумати раҳбари Никол Пашинян КХШТни (Россия Федерацияси бошчилигидаги ҳарбий иттифоқ) Арманистонни Озарбайжон билан можарода қўллаб-қувватламаганликда айблади. Арманистон бош вазирининг бу сўзлари Путинни асабий ҳолатда қаламини стол устига жаҳл билан ташлашга мажбур қилди.
Мақолада Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг октябр ойида Путинни кичик давлатлар манфаатларини менсимасликдан огоҳлантирган баёноти ҳам тилга олинади.
Ўз навбатида Қирғизистон КХШТ доирасидаги машғулотларни бекор қилди. Бу фактларнинг барчаси Россиянинг Марказий Осиё давлатларига таъсири пасайганидан далолат беради, дея хулоса қилади таҳлилчилар.
Россия армиясининг Украинадаги мағлубиятдан сўнг Тўқаев ва бошқа Осиё етакчилари Путинга қарши чиқишмоқда
Кремл Украинага бостириб кириб, Россиянинг агрессив ниятларини фош қилиб, қўшни давлатларнинг ишончига путур етказди, дейди таҳлилчилар. Россия армиясининг Украинадаги мағлубиятдан сўнг Тўқаев ва бошқа Осиё етакчилари Путинга қарши чиқишмоқда
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси