Жаҳон рейтингида 22-ўринни эгаллаб турган "Атлас шерлари" Доҳадаги "Ал Тумама" стадионида бўлиб ўтган "F" гуруҳи ўйинида дунёнинг иккинчи энг яхши жамоасини мағлуб этди ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритишга яқин турибди.
Шанба куни тунислик ишқибозлар ҳам худди шу вақтда Озод Фаластин байроғини кўтариб, Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Австралияга қарши ўйинда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлишди.
48-дақиқа атайлаб танланди, чунки айнан 1948 йилда Фаластин ерларининг ишғол қилиниши бошланди ва фаластинликлар ўз уйларидан қувғин қилинди.
Фаластин Яқин Шарқда илк бор ўтказилаётган турнирда иштирок эта олмаган бўлса ҳам, унинг миллий байроғи бутун тадбир давомида ҳамма жойда тимсолга айланди.
Марокаш, Тунис ва бошқа араб футбол мухлислари Фаластин байроқларини кўтариб, елкаларига Фаластин рўмолларини ташлаб юришади.
Доҳадаги Суқ Вақиф бозорида марокашлик мухлислар куффия кийиб, якшанба кунги ўйин олдидан машҳур Фаластин қўшиғини куйлаётганини қайд этишди.
Фаластинга нисбатан ижобий муносабат ва минтақавий бирдамлик шундайки, битта вирусли видеода мисрлик мухлис исроиллик телекомпаниянинг камерасига суяниб, жилмайиб туриб, оддийгина хабарни эфирга узатади: "Яшасин Фаластин".
2020-йил декабрида Марокаш ўша пайтдаги АҚШ президенти Трамп воситачилигида Исроил билан муносабатларни нормаллаштирган тўртинчи араб давлатига айланди.
Якшанба кунги натижа Саудия Арабистонининг Аргентина устидан тарихий ғалабаси ва Эроннинг Уэльс устидан қозонган ғалабасидан кейин бу йилги Жаҳон чемпионатида Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари учун учинчи йирик ғалаба бўлди.
Чемпионат мезбони Қатар иккита очилиш ўйинида мағлубиятга учрагандан сўнг турнирдан чиқиб кетган ягона Яқин Шарқ жамоаси бўлди.
Қатар трибуналарида "Озод Фаластин"
Марокашлик футбол мухлислари якшанба куни Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида сўнгги ярим финал иштирокчиси Бельгия устидан қозонилган ғалабанинг 48-дақиқасида "Озод Фаластин" байроғини кўтаришди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси