"Биз жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида туғилиш даражаси аллақачон 6,5 фоизга камайганини кўриб турибмиз", деди у Москвадаги Нажоткор Масиҳ соборида Бутунроссия аёллар форуми иштирокчиларига видеомурожаатида.
Унинг қўшимча қилишича, ҳар 10 та никоҳга ҳозирда 7 та ажралиш тўғри келади ва бу нисбат сўнгги йилларда тахминан бир хил даражада сақланиб қолган.
Кузнецова оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш бўйича партия комиссияси қошида демография бўйича махсус гуруҳ тузилганини эслади. "Ҳозир биз асосий йўналишларда турли ташаббуслар устида ишламоқдамиз: болали оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш, оилавий инфратузилмани ривожлантириш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жумладан, федерал даражада катта оила мақомини таъминлаш, ёш, талаба оилаларни қўллаб-қувватлаш, ", деб иқтибос келтиради ТАСС депутатнинг сўзларидан.
Унинг сўзларига кўра, баъзи ташаббуслар аллақачон амалга оширилган, масалан, оилавий кўп функсияли марказлар ташкил етилмоқда, бунинг натижасида оилаларни қўллаб-қувватлаш мумкин бўлади.
Кузнецова: Россияда туғилиш даражаси 6 фоиздан кўпроқ пасайди
Россияда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида туғилиш даражаси 6,5 фоизга камайди, деди Давлат Думаси раиси ўринбосари, "Единая Россия"нинг оилалар ва болаларни ҳимоя қилиш комиссияси раҳбари Анна Кузнецова.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси