“ONS”нинг ҳар 10 йилда бир ўтказадиган аҳолини санашда 2001 йилдан буён одамларнинг эътиқоди ёки диний татбиқлари борасида саволномалар киритилган. Шу тариқа ўтган йили ўтказилган энг охирги аҳолини санаш натижаларига кўра, Британияда 2011 йили христиан эканликларини айтганлар 59,3% бўлиб, 2022 йили бу кўрсаткич 46,2%га тушди. Бу билан бирга ҳеч бирга мансуб эмасликларни сўзлаганлар 25,2%дан 37,2%га ўсди. Ўзини мусулмон деб биладиганлар эса 2011 йил 4,9% бўлиб, ўтган йил 6,5%га кўпайди.
Сўровномада одамларга этник гуруҳлари ҳақида сўралганида Британия ва Уэльсда истиқомат қилувчиларнинг 81,7%и ўзини “оқ танли” деб айтган. Ўтган сўровномада бу кўрсаткич 86% эди.
Оқ танлилардан кейинги энг тарқалган этник гуруҳ жами аҳолининг 9,3% ини ташкил қилувчи осиёлик, осиёлик инглиз ёки осиёлик уэльс вакиллари бўлиб, 4,2 миллиондан 5,5 миллионга кўпайди.
Маълумотлар Британия ва Уэльсдаги ҳар 10 хонадондан бирининг 2 ёки ундан кўп турли этник гуруҳ вакилларидан иборат эканлигини кўрсатмоқда.
Маълумотлар ҳақида изоҳ берган Йорк бош епископи Стивен Коттрелл Британиянинг “кўплаб кишилар автомат равишда христиан деб биладиган давр ортда қолдирганини” сўзлади.
Британиядаги “Миллий секуляр жамият” номли кампания ташкилоти раиси Стивен Еванс ҳам “Энди бу расмий маълумот. Биз энди христиан ўлка эмасмиз” деди.
Британияда христианлар камаймоқда
Британия миллий статистика офисининг 2021 йилги аҳолини санаш натижасига кўра, Британияда христиан аҳоли кун сайин камаймоқда. Илк бор Британия ва Уэльсда аҳолининг ярмидан ками ўзини христиан деб билади. Бу билан бирга ўлкада мусулмонлик ортиб бормоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси