Дунёга келган ҳар бир инсон ажойиб ва ҳайратланарли бир оламга тушади, бу ерда унга керак бўлган барча нарсалар мавжуд. Инсонга нафас олиш зарур, шу сабабли Ерда кислород бор. Атмосферада шунчалик миқдорда кислород борки, биз нафақат тирик қолишимиз, балки осонлик билан нафас олишимиз мумкин. Ҳаёт мавжудлиги учун иссиқлик манбаси ҳам керак, шунинг учун бизда Қуёш бор. У Ерга шундай масофада жойлашганки, бизнинг сайёрамизни қувватлантиради, ёритади, лекин унга зиён етказмайди. Инсонга овқатланиш керак — оламимиз озиқ-овқат хилма-хиллигига бой, ва ҳаёт учун муҳим бўлган сув Ернинг учдан икки қисмини эгаллайди. Инсон ўз уй-жойини мустаҳкам тупроқда қуриши мумкин, ва бу мақсад учун зарур бўлган материаллар Ерда етарли даражада мавжуд.
Бу фақатгина Ерда ҳаётни мумкин қиладиган саноқсиз омиллардан баъзилари, холос. Қисқача айтганда, инсон жойлашган сайёрада ҳар бир жиҳат унинг ҳаётини сақлаш ва қўллаб-қувватлаш учун мавжуд. Албатта, Ер инсонлар учун яратилган сайёрадир. Олий зот Қуръонда шундай дейди:
“(Эй инсонлар), Аллоҳ осмонлар ва ердаги барча нарсаларни сизларга бўйсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний (яъни, моддий-маънавий) неъматларини комил қилиб берганини кўрмадингларми?!” (Луқмон сураси, 20-оят).
Одам атрофдаги дунёни ўрганиб, уни қандай ўргатишган ёки қандай илҳом берган бўлса, шундай қабул қилади. Шу сабабли, у баъзан "аҳамиятсиз деталлар"га эътибор қаратмасликка мойил бўлади. Бироқ, агар у атроф-муҳит ҳақида жиддий мулоҳаза қила бошласа ва ҳаётимизни мумкин қиладиган шарт-шароитларни ўрганса, албатта, ўзининг одатий фикрлаш чегарасидан чиқиб, саволлар беришни бошлайди:
- Қандай қилиб Ернинг атмосфераси сайёрани ҳимоя қилади?
- Қандай қилиб организмимизнинг миллиардлаб кичик ҳужайралари ўз вазифаларини билиб, бажаради?
- Қандай қилиб Ерда ажойиб экологик мувозанат сақланади?
Бу саволларга жавоб топишга интилаётган одам тўғри йўлдан бормоқда. У атрофда содир бўлаётган ҳодисаларни инкор этмайди ва "табиий сирларни" тушунмасликни баҳона қилмайди. Шундай қилиб, инсон аста-секин бизнинг сайёрамиздаги тартибни албатта кўради.
- Ердаги беғубор тартиб қандай пайдо бўлди?
- Ушбу тартибни ким таъминлайди?
Турли-туман жонли мавжудотлар қандай пайдо бўлган?
Инсон мулоҳаза юритиб ва тадқиқот олиб борган сари, коинотдаги барча нарса – тартиб ва мукаммаллик, ҳар бир жонли мавжудот ёки тузилма – бу юксак мақсад ва яратилиш натижаси эканини англайди. Ҳар бир кичик деталь – ҳашарот қанотининг мукаммал тузилиши, дарахтнинг энг юқори чўққисига тонналаб сувни етказиб берадиган тизим, сайёраларнинг уйғун ҳаракати, атмосферадаги газларнинг мутаносиб таркиби – буларнинг барчаси яратилишнинг бетакрор намунасидир.
Бу улкан дунёнинг ҳар бир жиҳатида инсон Аллоҳ таолонинг борлигига далил топади. Борлиқларнинг мукаммаллиги орқали Аллоҳ ўзини бизга танитади. Унинг қудрати ҳақида бизга қушларнинг парвози, юракнинг уриши, чақалоқнинг туғилиши, қуёш ва осмон мавжудлиги хабар беради. Инсонлар, шубҳасиз, бунга ақл етказишлари керак.
Зиёли инсон тирик ёки жонсиз мавжудотлар орқали Аллоҳнинг борлиги ва буюклигини кўрмай қололмайди. Бу аниқ ҳақиқатни инкор этиш билан инсон ўзига катта зарар етказади. Раббимиз бизга муҳтож эмас, биз Унга муҳтожмиз.
Ер ва осмондаги барча нарса Аллоҳга тегишли. Биз У ҳақида Қуръонда ўқиб-биламиз:
"Аллоҳ - ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат унинг ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва ердаги бор нарсалар унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) унинг изнисиз қуллай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва ортларидаги бор нарсани билади. Ва улар У Зотнинг илмидан фақат унинг ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоясида сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир." (Бақара сураси, 255-оят)
Аллоҳ таолонинг очиқдан-очиқ мавжудлиги
Дунёга келган ҳар бир инсон ажойиб ва ҳайратланарли бир оламга тушади, бу ерда унга керак бўлган барча нарсалар мавжуд. Инсонга нафас олиш зарур, шу сабабли Ерда кислород бор.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- АҚШ Президенти Дональд Трамп – Россия агенти, деб даъво қилмоқда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари
- АҚШ Ғазони тиклаш бўйича мусулмонлар режасини рад этди
- Одамларнинг маломатидан қўрқиш
- “Турклар тарихда мисли кўрилмаган миллатдир” деган гап Ҳазрат Анас ибн Моликга тегишлими?
- Лавров тиқиштираётан “янги СССР” лойиҳаси ҳақида