close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

НАТО Россия армиясини 12 соат ичида йўқ қилиши мумкин

Бу Москванинг иттифоқчиси, диктатор Лукашенкога ҳам тегишли.

НАТО қўшинлари Россия армиясини 12 соат ичида бутунлай йўқ қилишга қодир, деди ҳарбий таҳлилчи, Россия-Украина уруши фахрийси Алексей Гетман «Радио НВ» эфирида.
"Бу аллақачон ҳисоблаб чиқилган: ядро қуролидан фойдаланмасдан, фақат юқори аниқликдаги қуролларни - Россия армиясининг (доимий жойлаштириш пунктларини англатади), Россия ҳарбий саноатини йўқ қилиш учун НАТО қўшинларига фақат 12 соат керак бўлади, агар бу Альянснинг тўлиқ миқёсли ҳужуми бўлса. Уларда шундай имкониятлар бор, буни қандай қилишни билишади", - дейди Гетман.
Аммо НАТО буни қилмайди, чунки у тажовузкор блок эмас, дейди эксперт. Шу билан бирга, бу НАТО Россия ёки унинг иттифоқчиси Беларусга ҳужум қилмоқчи эмаслигини исботлайди, дея қўшимча қилди Гетман.
"Агар НАТО ҳужум қилмоқчи бўлса, у Украинанинг мудофаа қобилиятини кучайтирмайди. Ҳужум қилмоқчи бўлса, саҳродаги бўрон каби ҳужум қилади. Шунда Россия Федерацияси йўқ бўлиб кетган бўларди."
Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни диктатор Александр Лукашенко Беларус хавфсизлик блокини йиғилиш учун тўплаб, яна "таҳдидлар" ҳақида гапирганди: "Украина ҳар қандай баҳона билан НАТОга аъзо давлатлар қўшинларини можарога тортишга ҳаракат қилмоқда".
Ўша куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг яна бир бор НАТО Украинадаги можаронинг бир қисми эмаслигини таъкидлади: "Украинада бизнинг қўшинлар йўқ, унинг ҳавосида маконида ҳам йўқмиз. НАТО фақат Украина ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase