close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Саломатлик

Саломатлик (387)

«Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам бергандир» (ҳадис)

Чоршанба, Сен 11 2019

"Тадқиқот шуни кўрсатадики, чидамлилик борасида қизғин машғулотлар жинсий ҳаётга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин", - хабар қилади Австрия нашри Kurier. Тадқиқотчилар фаол ҳаракатлар соғлиқ учун фойдали эканлиги, бошқа нарсалар қаторида, жинсий муносабатларга ҳам таъсир этган ҳолда ҳаёт сифатини яхшилаши ҳақида якдил фикр билдирадилар.

Якшанба, Сен 08 2019

"Ҳар йили биз овқат ва ичимликлар билан бирга 73 мингга яқин пластик зарралар ютиб борамиз, деб таъкидлайди янги тадқиқот. Бу заррачалар тасодифан оғзимизга, ичакларимизга ва нажасимизга келиб тушади – олимларнинг аниқлашича, ўртача бир кунлик нажасда 200 гача микропластик зарраси бўлар экан", - хабар беради Daily Mail.

Жума, Сен 06 2019

Шарқ мамлакатлари аҳолиси ишончи комилки, бақлажон бу – узоқ умр ҳадя этиши мумкин бўлган сабзавотдир. Бу ерда биз ушбу сабзавотнинг фойдаси ҳақида ҳатто баҳслашмаймиз ҳам. Лекин консерваланган кўринишдаги бақлажонда, шунингдек, бақлажон икрасида фойдали моддалар борми? Мутахассислар бу саволга жавоб беришга уриниб кўрдилар.

Жума, Сен 06 2019

Мавжуд кўп сонли ва хилма-хил ташхислар орасида кўпинча шундайлари ҳам учрайдики, улар табиатда умуман мавжуд эмас. Дарвоқе, хорижда шифокорлар бизнинг «ташхис»лар ҳақида ҳатто эшитмаган бир пайтда бизда бу касалликлар «муваффақият» билан даволанади.

Душанба, Авг 26 2019

"Сувда эрийдиган витаминлар, яъни С витамини ва B гуруҳи витаминлари учун узоқ вақтдан бери бир гипотеза амал қилиб келган: уларнинг ортиқча миқдори организмдан сийдик билан чиқарилади, шунинг учун улар организмга зарар етказа олмайди. Бироқ, афсуски, ҳаммаси бу қадар оддий эмас", - деб ёзади Die Zeit немис нашри саҳифаларида Шлезвиг-Гольштейн университет клиникаси қошидаги озиқ-овқат институти профессори Мартин Смоллич.

Шанба, Авг 24 2019

«Илм ан-нафсият» умумий номи остида маълум бўлган психика ҳақида Ислом «нафс» тоифасини тадқиқ этиш билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. Ушбу атама араб тилидан таржима қилганда турли маъноларни англатади. Бироқ ушбу ҳолатда «қалб», «психика», «ички Мен», «эго» ва ҳ.к. кўпроқ тўғри келади.

Пайшанба, Авг 22 2019

Америкалик тадқиқотчилар кенг оммани навбатдаги кашфиёт билан хурсанд қилдилар. Мутахассислар «Қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин?» деган саволни диққат билан ўрганиб чиқдилар ва у қадар ҳам кутилмаган хулосага келдилар: асосийси – майда-чуйда нарсалардан ҳам хурсанд бўла олишдир.

Душанба, Авг 19 2019

Юрий Пя – соғлиқни сақлаш аълочиси, «Соғлиқни сақлашнинг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун» мукофоти, «Парасат» ордени, «Йил ватанпарвари – 2017» унвони, «Қазақстанның Еңбек Ері» унвони (Қозоғистонда энг олий мукофот), кардиология соҳасида кўплаб халқаро мукофотлар соҳиби.

Якшанба, Авг 18 2019

Эвтаназия Голландияда қонунийлаштирилган. Бу масала АҚШнинг иккита штатида икки марта овозга қўйилган бўлсада, ҳар сафар омадсизликка учраган. Бироқ унинг «лобби»чилари тобора фаоллашмоқда. Ислом эвтаназияга нисбатан аниқ бир нуқтаи-назарга эга.

Жума, Авг 02 2019

Замонавий фан муқаддас Қуръон ҳамда Пайғамбар (с.а.в.) суннатларининг ҳақ эканлигини исботловчи, фақатгина инсон фаравонлиги учун хизмат қиладиган билимларга эга бўлиб бормоқда. Навбатдаги маротаба ўтказилган тадқиқотлар ўғил болаларнинг хатна қилиниши ВИЧ-инфекциясининг сезиларли даражада камайишини исботлади.

Якшанба, Июл 28 2019

Ҳожиларнинг саломатлигини сақлашнинг асосий мақсади ҳаж арконларининг Қуръони Карим ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларига мос равишда тўғри ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашдир. Маълумки, ҳаж ибодатининг қийинчиликлари ва синовларига ўзини аввалдан руҳан ва жисмонан тайёрламаган киши касаллик ва харажларга кўпроқ мойил бўлади, беморлик ҳолатида бу муқаддас заминда ўтаётган ғоятда қимматли вақтни кўп йўқотади.

Шанба, Июл 27 2019

Мусулмон эрта болалигиданоқ беш маҳал намоз адо этиши лозимлигини билади. Ислом ота – оналарга болани 7 ёшдан намозга ўргатишни буюради. Исломга эътиқод қилувчилар беш маҳал намозни Аллоҳ Таолонинг амри деб қабул қилишади ва мўмин-мусулмонларга Аллоҳ таолонинг фарзини адо қилиш учун бошқа ҳеч қандай далилнинг кераги йўқ.

Пайшанба, Июл 25 2019

Қуръони каримда буюк Аллоҳ дейди: “...Аллоҳни эслаш билан қалблар таскин топгувчидир”.(Раъд сураси, 28)  Зикр–бу  Аллоҳга яқинлашишнинг омили. Айнан яратувчи Аллоҳни эслаш инсоннинг ҳам маънавий дунёсини, ҳам жисмонан танасини қийновчи оғриқлардан холос бўлишга олиб келади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase