2013 ва 2017 йиллар орасида 32137 ходимдан олинган Иш жойидаги психологик саломатлик Обсерваториясининг статистик маълумотларига кўра, француз ишчиларининг ярмидан кўпи (52%) иш пайтида безовталикдан азият чекмоқда. 2016 йил софрология касаба уюшмалар палатаси учун ўтказилган БВА жамоатчилик фикри сўровига кўра, ҳар беш кишидан биттаси ишда "вақтнинг кўп қисми"да ўзини стресс ҳолатида ҳис қилади. Шошилинчлик шу билан ҳам изоҳланадики, сурункали стресс аста-секин чарчатиб, соғлик ва жинсий ҳаётга зарар етказади. Ва ниҳоят, шошилинч эканлигининг яна бир сабаби шундаки, биз жинсий лаззатланишнинг анксилиотик хусусиятларини биламиз. Клиник психолог ва сексолог Магали Крозе-Калисто ўзининг "Жинсий алоқа туфайли камроқ стресс" (Албин Мичел нашриёти) номли китобида улар ўртасидаги хавфли алоқаларни таҳлил қилади ва жинсий алоқани асримизнинг ёвузлиги билан "курашнинг амалга ошириш мумкин бўлган режаси" даражасига кўтаради", - деб ёзади Le Figaro.
"(...) Эркакларда стресс туфайли эректил дисфункция ва муддатидан эрта эякуляция кузатилади. Стресс тананинг тез ҳаракат қилиш ва вақтни зое кетказмаслик одатини ўзлаштириб олганлигидан юзага келади. Шунингдек, "бор эътиборни ишга қаратиш" ҳам кузатилади, эркаклар «доим кўпроқ, доим яхшироқ» қилишга интилади ва бунинг уддасидан чиқмаган ҳолларда ўзини танқид қилиш ва ўзини ерга уришга берилиб кетади. Аёллар эса, ўз томонидан, асосий ақлий зўриқиш туфайли гиполибидо (хоҳишнинг пасайиши) окибатида азият чекади. Шунингдек, диспареуния, яъни жинсий алоқа вақтида ҳис қилинадиган оғриқ тез-тез учрайди. Ақл тана билан дихотомия ҳолатида бўлади, унга мос келмайдиган нарсаларни қилади. Ҳаддан ташқари ҳолатларда бу вагинизмга, қин қуруқлигига олиб келади ва шунда киришнинг имкони бўлмайди. Ва ниҳоят, стресс эр-хотин учун аниқ оқибатларга олиб келади, бу ғазаб, можаролар, инқирозларга олиб келади, ҳар бир киши ҳаддан ташқари стресс таъсирида эканлиги сабабли буни севги туйғулари туфайли бартараф этиб бўлмайди. Баъзан эмоционал ёниб битиш чинакам севги синдроми пайдо бўлади", - дейди Магали Крозе-Калисто Le Figaro га берилган интервьюда.
"(...) Ишқий муносабатларда жинсий алоқа бор кучини аямаслик, завқланиш ва албатта, розилик сифатида бошдан кечирилади, эндорфинлар - бахт ва фаровонлик гармонлари - шунингдек, меҳр-муҳаббат гармони окситоцин ҳам чиқади. Менимча, жинсий алоқа бу стрессга қарши курашнинг амалга ошириш мумкин бўлган режасидир. Пенсильвания университетида ўтказилган тадқиқотга кўра, ҳафтасига ўртача иккита жинсий алоқа стрессдан халос қилиши мумкин экан. Фақат бундан фойдаланиш учун бизнинг жинсий алоқага бўлган муносабатимизни қайта кўриб чиқиш талаб этилади. Ҳозирги вақтда биз кўпроқ "шуғулланиш" га мойилмиз ва "ҳис қилиш" га озроқ даражада тайёрмиз, жинсий фаровонликнинг ўзи алоҳида бир мақсад эмас. Натижаларга эришиш, "меъёр" ва уларга риоя қилиш эҳтиёжи кўпинча маслаҳат олиш зарурлигига олиб келади", - изоҳ беради нашр ҳамсуҳбати.
"(...) Секин жинсий алоқа ўз ҳиссиётлари билан, жуфтининг танаси билан бирлашишга, нима қилиб бўлса ҳам оргазмга эришишга уринмасдан жинсий ҳаракатларга берилишга имкон беради. Оргазм ўрнига буларнинг барчасига эътибор қаратиб, ҳеч қачон эркаланмаган, у қадар эроген бўлиб кўринмаган жойларни топамиз ва улар тобора кўп эканлигини тушуниб етамиз. Шу тариқа биз буйруқлар ва тақиқлар босими остидан чиқиб кетамиз", - дейди эксперт.
"(...) Секин жинсий алоқа учун энг аввало, жуфтлик ўзини жисмонан яхши ҳис қилиши лозимлигини ёдда тутиш керак. Одам ҳолдан ўта тойган бир пайтда жинсий алоқани ёддан чиқаради ва дам олишни афзал кўради. Кейин сизнинг кун тартибингиздаги бир жойни, "жинсий алоқа вақти"ни, камида 15 минутни белгилаб қўйишингиз керак, шунда киришга ёки оргазмга эҳтиёж сезмасдан самимий муҳит яратишга вақт бўлади. Бундан ташқари, фантазиялар қутисига ўхшаш нарсаларни ташкил қилишингиз мумкин: улар ҳар бирида бор, одамлар ҳафтасига бир марта учрашадилар ва иккала шерикдан бири иккинчисининг талабларини бажаришга рози бўлиб, қуръа ташлаш мумкин. Бу сизга ўзингизни маълум бир жиҳатдан бошқача кашф этишга, маълум бир таомил тартиби устунлик қиладиган жойда муносабатларни яратишга имкон беради. Секин жинсий алоқа учун бир соат ёки бир ярим соат ажратилади. Сизга бу вақтни иккита қисмга бўлишингизни маслаҳат бераман: биринчи ярим соатда аёл жуфтини ортидан эргаштиради, у нимани хоҳлашини, нимани яхши кўришини айтади, нима қилишни ва қандай қилишни кўрсатади, иккинчи ярим соатда роллар ўзгариши мумкин. жуфтлик бир-бирини силаб-сийпалайди, танасининг турли соҳаларини ўрганадилар, янги нарсаларни очадилар, бир-бирларини массаж қилишлари, кўзларини боғлаб қўйиши мумкин. Мақсад сизнинг психо-жисмоний сезгилар билан қайта боғланишдир", - дейди Магали Крозе-Калисто.
Секин жинсий алоқа асримизнинг ёвузлигига қарши курашнинг амалга ошириш мумкин бўлган режаси сифатида
"(...) Стрессга қарши воситаларнинг классик тўпламида узоқ қулоч отиб сузиш, йога ва ўрмонда ёмғир товушлари қаторига зудлик билан жинсий алоқани ҳам қўшиш керак. Шошилинч эканлигининг сабаби шундаки, кўпчилигимиз стрессга дуч келамиз.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси