close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШда вакциналар (эмлаш) саратон келтириб чиқариши мумкинлиги тасдиқланди

АҚШда озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифати устидан санитария назорати бўйича Бошқарма ўтказган тадқиқот натижасида аниқландики, кўплаб вакциналарни тайёрлашда фойдаланиладиган ҳужайра материали кўпинча онкологик касалликлар ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган оғриқ келтирувчи вируслар билан заҳарланган бўлар экан.

Тадқиқот фан доктори Арифа С. Хон томонидан ўтказилди. Тадқиқотда  турли хил вирусли вакциналар, масалан тирик ҳужайралардан ёки ҳужайра субстратларидан тайёрланган мавсумий гриппга қарши эмлашлар ёдга олиб ўтилган. Кўпинча бу ҳужайралар саратон касаллигини келтириб чиқарадиган вирусларнинг яширин парчаларини юқтириб олган бўларкан.
Олимларнинг фикрига кўра, вируслар бир мунча вақт бирон бир шаклда ўзини намоён қилмайди ва кейин улар бирон бир касалликка олиб келиши мумкин. Шунга кўра, бундай вакцина берилган одам кўп йиллар давомида соғлом бўлиши мумкин ва шундан кейингина касал бўлиб қолади.
Ушбу яширин ёки "жим" вируслар потенциал хавф туғдиради, чунки улар вакцинани яратиш жараёнида фаоллашиши мумкин таъкидлайди мутахассислар.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифати устидан санитария назорати бўйича Бошқарма яширин вируслар аниқланиши учун уларни фаоллаштиришнинг янги усулларини ишлаб чиқаётганини эълон қилди, шунда улар танага киритилишидан олдин зарарсизлантирилади. Нима учун компания илгари бу масала билан шуғулланмаганлиги номаълум.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase