close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нима учун қулоқларни пахтали таёқчалар билан тозалаш мумкин эмас?

Сиз қулоқларингизни пахтали таёқчалар билан тозалайсизми? Агар шундай бўлса, дарҳол тўхтатинг. Олимлар ва шифокорлар кўп йиллар давомида қулоқларни пахтали таёқча ва бошқа нарсалар билан тозалаш зарарли деб айтишмоқда. Бироқ, кўпчилик ҳали ҳам пахтали тайёқчаларни бошқа мақсадлар учун ишлатади.

Шундай қилиб, ҳар куни қулоғини пахтали таёқча билан тозалаш одати ёш аёл учун ўлим хавфига айланди: шифокорлар австралиялик аёлнинг бош суягида эшитиш қобилиятининг пасайишига олиб келадиган хавфли юқумли касалликни аниқладилар.
Ким нима деса десин, лекин қулоқ канали - бу инсон танасида ифлосликлар ва инфекциялар учун бармоқ билан етиб бўлмайдиган ягона жой. Эҳтимол, буни килиш керак эмасдир? Аммо қулоқлар тозаланмаса, у ерда тўпланиши мумкин бўлган олтингугуртни нима қилиш мумкин?
Аслида, қулоқ олтингугурти - бу қулоқ каналининг табиий «мойлаш» воситасидир. Олтингугурт - бу ёғли ва терли ажратмаларнинг ёпишқоқ аралашмаси. Қулоқ олтингугурти қулоқ каналидан ўлик тери ҳужайраларини тозалаш учун керак. Шунинг учун қулоқда олтингугурт тўпланмайди, аксинча - олтингугурт қатлами бактериялардан ҳимоя қилади ва қолдиқларни йўқ қилади.
Қулоқни пахтали таёқча билан тозалаш эса айнан олтингугуртли тиқинлар пайдо бўлишига олиб келади. Тозалашда олтингугурт қатлами қулоқнинг тубига ёпишиб қолади, бу ерда ҳосил бўладиган тиқинни сиз шифокорсиз тортиб олмайсиз. Бундан ташқари, қулоқларингизни қанчалик тез-тез тозаласангиз, шунчалик кўп миқдорда олтингугурт пайдо бўлади. Бунинг сабаби, қулоқ каналидаги тери жуда нозик ва ҳар қандай зарарланганда терини ҳимоя қилиш учун олтингугурт миқдори кўпаяди.
Одамнинг қулоқлари мустақил равишда тозаланишга мойил бўлади - жағлар силжиганида, масалан, овқатни чайнаётганда, қулоқ каналидан олтингугурт қулоқ каналига йиғилиб, осонликча тозаланиши мумкин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase