Аввалроқ, Британиянинг бир қатор шаҳарларида коронавирус тарқалишини 5G стандартлари билан боғлайдиган назариялар доирасида уяли миноралар ёқиб юборилгани ҳақида хабар берилган эди. Ўтган пайшанба, 2 апрел куни Спаркхилл ва Бирмингемда, эртаси куни Меллинг ва Мерсисайдда телефон миноралари ёқиб юборилди.
Британия ҳукумати фуқароларга ушбу икки ҳодиса ўртасида "боғлиқлик тўғрисида мутлақо ишончли далиллар йўқ" деб мурожаат қилди. Trade body Mobile UK компанияси вакилининг сўзларига кўра, ёнғин пайтида мачта ва бошқарув панели шикастланган.
Буюк Британияда ҳозирги вақтда коронавирус инфекциясининг 38 168 ҳолати қайд этилган, улардан 3 605 таси ўлимга олиб келган, шу вақтгача фақатгина 135 бемор даво топган.
Британия олимлари 5G алоқа миноралари коронавирус чақиришини инкор қилди
Буюк Британиянинг академик ҳамжамияти вакиллари 5G уяли миноралари коронавирус тарқалишига ёрдам беради деган миш-мишларни кескин қоралаб чиқишди. Бу ҳақда "Би-би-си" хабар бермоқда. Хусусан, Англия Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг тиббиёт директори Стивен Повис бундай хабарларни "сохта янгиликларнинг энг даҳшатли тури" деб атаган ва микробиология профессори Саймон Кларк уларни "мутлақ ахлат" деб таърифлаган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш