Мутахассиснинг сўзларига кўра, масалан, аспирин ёки ибупрофенни қабул қилишда малинадан воз кечиш керак, чунки унинг таркибида табиий салицил кислотаси бор ва бу комбинация кўпинча ички қон кетишига олиб келади. Шунингдек, холестеринни камайтирадиган дори-дармонларни қабул қилаётганда грейпфрутдан воз кечиш керак, бу препарат билан биргаликда у ўлимга олиб келади, деди «360» телеканали. Шифокор бирон бир дори-дармон қабул қилганда грейфуртни умуман истеъмол қилмасликни маслаҳат берди, чунки грейфурт шарбати таблетканинг фаол моддасининг парчаланиши учун жавоб берадиган ферментни тормозлашга олиб келади, бунинг оқибатида беморнинг танасида зарарли моддалар тўпланиб, аста-секин уни заҳарлайди.
Шунингдек, Кондрахин даволаниш пайт сут ичмасликни маслаҳат берди, чунки антибиотиклар сут билан чиқиша олмас экан, деб ёзади kp.ru сайти. Қонни суюқлаштирадиган дориларни (варфарин) қабул қилганда, брокколи, салат ва исмалоқдан воз кечиш тавсия этилади. Бодрезак, қулупнай, қора мевали рябина ва лавлаги қон босимини пасайтирадиган дорилар таъсирини сезиларли даражада кучайтиради. Агар даволаниш психотроп дориларни қабул қилишдан иборат бўлса, унда сиз гипертензив инқироз ва конвулсияларни қўзғатадиган пишлоқни таомномадан чиқариб ташлашингиз керак.
Аввалроқ, 23 сентябрда шифокорлар қайси дори-дармон воситаларини биргаликда, аралаш қабул қилиш саломатликка зиён етказиши, баъзида эса ўлимга ҳам олиб келиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.