“2006 HV5” номли астероид бугун ерга жуда яқин жойдан ўтади. НАСА ушбу таҳликали деб баҳоланган астероиднинг яқинлиги хавотирли эканлигини таъкидлаб, Ер шарининг ҳалокатига сабаб бўлиши мумкинлигини билдирди.
Ушбу астероиднинг диаметри тахминан 305 метр эканлиги айтилмоқда. Кўк тоши Ерга 1.5 миллион миль (2 миллион 414 минг км) масофада ёки ердан ойгача бўлган масофанинг 6.5 баравар узоқ масофадан ўтади.
НАСАга кўра, астероид Ерда ҳаётни тугатишга 3 баравар яқин ҳолатда. Бу жуда кам учрайдиган ҳолат. Мутахассисларнинг билдиришича, бир астероид ерга бундай яқин келиши камдан кам кузатилади.
Ушбу ҳолат бўйича изоҳ берган Америка астрономия жамияти доктор Сзанна Кохлер “Астероидлар ўзининг кўринадиган нурларини тарқатмайди. Шу сабабли уларни аввало Қуёшдан қайтарган нурлари ёрдамида кўришимиз мумкин” деди.
Изоҳга кўра, “2006 HV5” фақатгина катта телескоплар орқали кўринади. Сўнгги 17 йилда “2006 HV5” 260 марта кузатилган.
Ер орбитасидан 360 миллион миль яқинида ҳаракатланган ҳар қандай астероид “NEO” деб синфланади ва НАСА ушбу астероидлар 7,6 миллион миль яқинлашса ҳамда диаметри 140 метрдан ошса “потенциал хавфли жисм” сифатида баҳолангади.
Бугунгача 2 минг 300 астероид потенциал хавфли деб топилган.
НАСАдан ваҳимали хабар
“2006 HV5” номли астероид бугун ерга жуда яқин жойдан ўтади. НАСА ушбу таҳликали деб баҳоланган астероиднинг яқинлиги хавотирли эканлигини таъкидлаб, Ер шарининг ҳалокатига сабаб бўлиши мумкинлигини билдирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси