Оила (106)
«Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт» (Фурқон сураси, 74-оят)
Зиҳор хотиннинг талоқ бўлганини ифодалашда қўлласа бўладиган бирор аъзосини, эр ўзи уйланиши абадий ҳаром бўлган, яъни маҳрамининг назар солиш мумкин бўлмаган бирорта аъзосига ўхшатишидир. Масалан, бир киши хотинига «сенинг бошинг мен учун онамнинг қорнидек» деса, зиҳор бўлади.
Эр-хотин бирга яшашга иложлари қолмаса ёки хотиннинг эрдан кўнгли тўлмаса, эрга тўлов тўлаб, уни рози қилиб ажрашишни хулуъ дейилади. Демак, қаттиқ зарурат туғилганда маҳрга яроқли нарса эвазига хулуъ қилиш мумкин. Хотин хулуъни таклиф қилганда эр бунга рози бўлса, хотинга бир боин талоқ тушади. Хотин эса ўз бўйнига олган тўловни тўлаши вожиб.
Ҳомиладорликнинг ози олти ой ва кўпи икки йилдир.
Эркаклар ва аёллар "шунчаки дўст" бўлишлари мумкинми? Яъни, улар бир томонлама ёки кўп томонлама романтик ёки жинсий алоқа билан боғлиқ ҳеч қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечирмасдан дўст бўлишлари мумкинми?
Ўзбекистонда қўшхотинликни тарғиб этганлар 15 суткагача қамоққа олиниши мумкин.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Динини ва ахлоқини хуш кўрганингиз бирор кимсага қизингизни беринг. Агар шундай қилмасангиз, Ер юзида фитна ва катта ахлоқий бузилиш юз беради”.
Охирги пайтларда "никоҳ фирибгарлиги" ҳақида тез-тез эшитаётган бўлсангиз керак. Кўпинча ўзини "мўмин" сифатида кўрсатувчи, ишончли тарзда аёлга турмуш қуришни таклиф қиладиган, васвасага соладиган ва жиддий мажбуриятлардан кўра кўпроқ ҳалолликка ўхшаш муносабатларга аралашадиган эркаклар шундай номланади. Кўп ўтмай, бу ёвузларнинг қурбонлари ўзларидан оддийгина фойдаланилганини, тақдирлари ўзгариб кетганини, Ислом томонидан кафолатланган ҳуқуқлари суиистеъмол қилинганини пайқайди, содир бўлган воқеани бировга айтса, обрў-эътиборига путур етказиш хавфи бор.
Исломда йигит ва қизнинг турмуш қуришга, никоҳ тўйига ҳозирликлари қай тарзда кечади? Бунда бўлажак келин-куёв ва уларнинг яқинлари зиммасига қандай масъулият, вазифа юкланади?
Ҳозирги пайтда кўча-кўйда, жамоат жойларида бегона аёлларга кўзингиз беихтиёр тушади. Баъзилар бу “кўз зиносидир” дейишяпти, ахир кўчада кўзингизни юмиб кетолмайсиз-ку! Бундай ҳолатларда нима қилишимиз керак?
Мана шундай олий ахлоқ, гўзал муомала билан эр аёлнинг қалбини эгаллайди, энди аёл эрига осий бўлмайди. Ана шундан кейин эр Дин ҳалол қилган сифатлар, асослар ва қонунлар билан аёлга боц! бўлади:
Маҳрларнинг кўплиги Исломий жамиятимизга даҳшатли кулфатлар келтиради. Баъзи оталарнинг нодонлиги ва баъзи оналарнинг қайсарлиги сабаб фақат маҳр оила қуришда асос бўлиб қолган. Ким каттароқ маҳр берса ўша одам қизга уйланишга ҳақли ва лойиқ ҳисобланади, қизга ким кўпроқ нарх берса, куёвнинг қанақалиги, қизга тўғри келадими ёки йўқми, сўралмайди. Йигитнинг дини аёлининг иффатини сақлайдими ва ўзини ҳаром ва катта гуноҳлардан тўсадими? Мана бу амалларга қарамай қизларини молга ўхшатиб бериб юборадилар. Шу тариқа катта маҳр белгилаш кўп қизларнинг ўтириб қолишига сабаб бўлади.
Қозоғистонда масжидда никоҳ маросими чоғида оилавий драмага сабаб бўлган жуда қизиқ воқеа юз берди, деб ёзади K-News ахборот агентлиги Caravan.kz media порталига таяниб.
Мусулмон инсон аёлига инсоф кўзи билан қараш-га, унга яхшилик қилишга буюрувчи мана шундай ва кескин ва очиқ далилларнинг олдида намунавий эр бўлишдан ўзини олиб қочмайди. Қанча умр ўтмасин, аёлига беозор ҳаётни инъом этади, ўз ҳамрохдиги билан уни бахтиёр қилади.