close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Энди қўшхотинликни тарғиб этганлар қамалиши мумкин экан

Ўзбекистонда қўшхотинликни тарғиб этганлар 15 суткагача қамоққа олиниши мумкин.

Ўзбекистонда қўшхотинликни тарғиб этганлар 15 суткагача қамоққа олиниши мумкин.
Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда президент имзолаган ЎРҚ–874-сонли қонунда назарда тутилган.
Қонун билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш:
БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 950 минг сўмдан 9 млн 900 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ депутатлар Ўзбекистонда қўшхотинликни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши бўйича тегишли қонун лойиҳасини қабул қилишган эди. Маълум қилинишича, сўнгги пайтларда реклама, кўнгилочар ва таҳлилий материаллар орқали кўпхотинлик ва унинг "афзалликлари"ни тарғиб қилиш авж олмоқда. Бунинг оқибатида қонуний никоҳсиз туғилган болалар сони ҳам ошган.
Хусусан, 2022 йилда республика бўйича 18 955 та ҳолатда туғилган чақалоқлар ёлғиз она аризаси асосида қайд этилган. 2021 йилда ушбу кўрсаткич 19 037 тани, 2020 йилда 16 564 тани ташкил қилган. Олий суд маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2018−2022 йилларда кўпхотинлик учун 34 нафар эркак судланган.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase