Мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган халқчил сиёсатнинг туб моҳиятида ҳамхалқни рози қилиш, халқ фаровонлигини таъминлаш,инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун каби концептуал мақсадлар ётганлигини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Шу жумладан, сайлов жараёнларини эркинлаштириш, такомиллаштириш вазифалари ҳам шулар жумласидандир.
Таъкидлаш лозимки, ҳар бир мамалакатда бўлиб ўтадиган сайловлар, ўша давлатнинг том маънода сиёсий-ҳуқуқий нуфузини кўрсатиб берадиган муҳим сиёсий тадбирдир.
Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар илк маротаба янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ,Олий Мажлиснинг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни ва ваколатлари етарлича кучайтирилган шароитдабўлиб ўтмоқда. Хусусан, парламентнинг юқори палатаси бўлган Сенатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, махсус хизматлар фаолияти устидан назорат функцияси, маҳаллий Кенгашлар билан ўзаро ҳамкорлиги масалалари кучайтирилди,қуйи палата ҳисобланган Қонунчилик палатасининг давлат бюджети ижросини назорат қилиш, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатишдаги ваколатлари кенгайтирилди.
Куни кеча Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган сайлов кампанияси “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида ўтаётганлигини ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш лозимдир.
Бу йилги сайловларнинг энг муҳимянгиликларидан бири Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларини аралаш сайлов тизими асосида сайланиши билан боғлиқ масаладир. Сайлов кодексининг бир қанча моддаларига айнан аралаш сайлов тизими билан боғлиқ муҳим нормаларкиритилган.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз тарихида илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловлари аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилади.
Халқаро тажрибада сайлов тизимининг мажоритар, пропорционал ва аралаш турлари мавжуд.
Мажоритар сайлов тизимида – сайловчилар тегишли округлар бўйича номзоди кўрсатилган аниқ бир шахсга ўз овозини беради, кўпчилик овозини олган номзод эса сайланган ҳисобланади.
Пропорционал сайлов тизими – сайловчилар аниқ бир шахсга эмас, балки номзодлар рўйхатиниолдиндан шакллантирган партияга овоз берадилар. Яъни мазкур тизимда сайловчи сиёсий партия учуновоз беради.
Аралаш сайлов тизими эса мажоритар ва пропорционал сайлов тизимларининг йиғиндиси ҳисобланади. Бунда мандатларнинг бир қисми пропорционал сайлов тизими бўйича, бошқа қисми мажоритар сайлов тизими орқали тақсимланади.
Ҳозирги кундан 30 дан ортиқ давлатларда аралаш сайлов тизимидан фойдаланилади.
Бу галги Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловлар ҳам биринчи марта аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади.
Аралаш сайлов тизимида, мажоритар ва пропорционал сайлов тизимларининг уйғунлиги таъминланади. Қонунчилик палатаси депутатларининг ярми мажоритар сайлов тизими бўйича сайланса, қолган ярми сиёсий партияларнинг рўйхатлари асосида сайланади. Яъни, сайловчилар 75 та ўринбўйича аниқ бир номзодни сайласа, қолган 75 та ўринбўйича эса сиёсий партияларга овоз беради.
Хорижий давлатлар тажрибасига эътибор қаратадиган бўлсак, аралаш сайлов тизими Италия, Германия, Россия, Озарбайжон, Жанубий Корея, Қозоғистон, Венгрия, Мексика каби давлатларда қўлланиб келинмоқда.
Сайлов натижаларини аниқлашда яна бир муҳим қоида сифатида номзод тегишли сайлов округида ғалаба қозониш учун бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овоз олиши керак бўлади. Бу ерда мутлақ кўпчилик, яъни сайловчиларнинг ярмидан кўп овозини олиши шарт эмас. Қолаверса, эндиликда такрорий овоз беришни ташкил этиш талаб этилмайди. (Мисол тариқасида, илгари Олий Мажлис Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайловларда мутлақ кўпчилик қоидаси, яъни 50% + 1 овоз бериш тартиби қўлланилар эди).
Мухтасар қилиб айтганда, сайлов жараёнларини ташкил этиш ва ўтказишда сайлов тизимининг ўрни ва роли ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Шундай экан, аралаш сайлов тизимида ҳам номзодларнинг, ҳам сиёсий партияларнинг фаоллиги икки ҳисса ортади.
Бу эса, мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида сиёсий партиялар ўртасидаги рақобатлашувнинг амалда янги босқичи намоён бўлади.
Шерзод Зулфиқоров, мустақил эксперт