close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Маҳрнинг қимматлиги қизларнинг ўтириб қолишига сабаб бўлмоқда

Маҳрларнинг кўплиги Исломий жамиятимизга даҳшатли кулфатлар келтиради. Баъзи оталарнинг нодонлиги ва баъзи оналарнинг қайсарлиги сабаб фақат маҳр оила қуришда асос бўлиб қолган. Ким каттароқ маҳр берса ўша одам қизга уйланишга ҳақли ва лойиқ ҳисобланади, қизга ким кўпроқ нарх берса, куёвнинг қанақалиги, қизга тўғри келадими ёки йўқми, сўралмайди. Йигитнинг дини аёлининг иффатини сақлайдими ва ўзини ҳаром ва катта гуноҳлардан тўсадими? Мана бу амалларга қарамай қизларини молга ўхшатиб бериб юборадилар. Шу тариқа катта маҳр белгилаш кўп қизларнинг ўтириб қолишига сабаб бўлади.

Маҳрларнинг кўплиги Исломий жамиятимизга даҳшатли кулфатлар келтиради. Баъзи оталарнинг нодонлиги ва баъзи оналарнинг қайсарлиги сабаб фақат маҳр оила қуришда асос бўлиб қолган. Ким каттароқ маҳр берса ўша одам қизга уйланишга ҳақли ва лойиқ ҳисобланади, қизга ким кўпроқ нарх берса, куёвнинг қанақалиги, қизга тўғри келадими ёки йўқми, сўралмайди. Йигитнинг дини аёлининг иффатини сақлайдими ва ўзини ҳаром ва катта гуноҳлардан тўсадими? Мана бу амалларга қарамай қизларини молга ўхшатиб бериб юборадилар. Шу тариқа катта маҳр белгилаш кўп қизларнинг ўтириб қолишига сабаб бўлади.

Агар ота­оналар маҳрнинг шариатдаги маъносини тушунганида эди, «мулк», «келиннинг сарпоси», «тўй кийими», «тўйхона» каби узундан­узоқ ҳаражатлардан тийилган бўлишарди. Аллоҳ бу нарсалар ҳақида ҳеч қандай ҳужжат туширмаган. Бундай ҳаддан ташқари оғир талаблар ва катта сарф­ҳаражатлар бечора йигитнинг бўйнига арқон ташлаб дорга судрайди ёки «олтин қафас» ўрнига темир қафасга тиқади.

Маҳрларни енгиллаштириш хусусидаги Умар (р.а.) хутбалари

Хулофои рошидинлардан бўлган Умар (р.а.) мусулмонларнинг ишларини бошқараётганларида баъзи одамлар маҳрни катталаштириб юбораётганига гувоҳ бўлдилар. Бир куни минбарга чиқиб саҳобалар ҳузурида чиройли хутба қилдилар: «Эй инсонлар, аёллар маҳрларини қимматлаштирманглар, агар бу иш дунёда ҳурматга сазовор ёки Аллоҳнинг ҳузурида тақво саналганида, сиздан кўра унга Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳақдорроқ бўлар эдилар. У зот аёлларидан бирортасини ва қизларидан бирортасига ўн икки уқиядан кўп маҳр бермаган. Ўн икки уқия, яъни беш дирҳамдан кўп маҳр олмаганлар. Агар эркак аёл маҳрни оширса (кўп тўласа), қалбида унга нисбатан адоват пайдо бўлади. Токи у аёлга: «Мен бўйнимга сен сабабли бир меш тер юкладим» (яъни, бир дунё меҳнат­машаққат юкладим) дегандек бўлади…). (Ҳадисни Абу Довуд, Ибн Можа, Термизий ва Насоийлар «Никоҳ» мавзусида келтиришган) Яъни: Сенинг йўлингда қийинчилик ва машаққат тортдим ва чарчаб бир мешчалик тер тўкдим. Бу лафз билан унга йўлиққан қийинчилик ва кулфатларга ишора қиляпти.

Мусулмонлар имомининг содиқ насиҳатлари

Ҳаққа қасамки, бу сўзлар омонатдор бошлиқ ва ғайратли халифанинг, мусулмонлар саодатига ҳарис зотнинг насиҳатларидир. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин ва рози қилсин. У киши маҳрларнинг қимматлигидан келиб чиқадиган ишларнинг оқибатларига ҳақиқий мўмин кишининг фаросати билан қараганлар.
Шундай қилиб, асал ойи тугамасданоқ жуфтлар орасида муаммолар бошланади. Қарзга ботган эри шу даражада машаққатга тортилган эдики, ҳатто унинг кўз олдида дунё торайиб, ғазаб жомини кимга тўкишини билмайди. Фожиаларга асосийсини сабабчи бўлган ота-она қолиб, бечора аёл балога қолади. Келин томон эрининг бўйнига маҳр, тўй ҳаражатлари, булардан бошқа маълум ва номаълум ҳашамат турларидан таркиб топган, тоқатидан ортиқ нарсаларни юклаб, унинг белини чиқараёзишган. Куёвнинг бўйнига қарзини ўн йиллар давомида ҳам уза олмайдиган даражада талаблар юклайди. Қизларининг маҳри  эвазига шуҳрат орттириб, ўз нафсига жиноятлар қилиб, уларни қизларига ағдаришади.
Суриядаги «Ҳалбуш­Шаҳбо» (Алеппо) шаҳрида таниқли бир киши бўлиб, унинг ўнта қизи бор эди. Қачон қизларининг бирига совчи келса, йигитларнинг аксари ожизлик қиладиган молиявий талаблар қўярди. Куёвга уй­жой, машина, мол­мулк, катта маҳр ва ҳакозолардан таркиб топган «Австрия шартномалари»ни юклар эди. Бир бора келган куёв унинг уйига оёқ босмайдиган бўлиб қайтиб кетар эди. Бу киши қизларининг маҳрларини оширишда ўзига хос фалсафаси ва «молдўхтирлик ҳикмати» бўлиб, унга суянар эди. У: «Асални нархи ошгунича хумларида сақла», деб айтарди. Бу касал фалсафанинг натижасида асал – уксусга айланади. Улар қари қизларга айланиб, турмуш қуриш вақти ўтиб бўлади. Бири икккинчи хотинликка, яна бири эса ароқхўрга тегиб, қолганлари эрсиз, қари қиз ҳолида, бу жоҳил ота туфайли бошларига тушган улушга аза тутиб қолиб кетадилар.
Бас, ўғил­қизларимиз ҳаққида Аллоҳдан қўрқайлик. Гердайиб­фахрланиб юриш учун, маҳрларини қимматлаштириб, йигитлар уйланишидан қочишига, қизларнинг қари қиз бўлиб, оналик неъматидан маҳрум бўлишига сабабчи бўлиб қолмайлик!
Шореъ (шариат ишларини қўювчи)нинг никоҳ ишларини енгиллаштиришга буйруғи
Расул (с.а.в.) қизларимизга, муносиб, мулойим, хулқ ва дин (тақво) соҳибидан совчи келса, у олий маълумотли бўладими, хизматчи бўладими, қўл меҳнати ва пешона тери билан кун кўрадиган ишчи бўладими, қатъий назар Ислом аҳлоқлари билан зийнатланган, фазилатли инсон бўлса унга беришга шошилишимизни буюрганлар. Хулқ ва дин иккисининг никоҳига кифоя қиладиган асосдир. Мол­дунё, бойлик ва юзаки маданият кўринишлари, таниқлилик эса бунга арзимайди.
Набий алайҳиссалом: «Агар сизга миллионлаб тиллалар ёки иморат ва қатор­қатор машиналар соҳиби ёки бошлиқ ё ўғри келса…» деб айтмаганлар, балки: «… дини ва хулқига рози бўладиганингиз…», деганлар. Чунки дин ва хулқ никоҳ ишидаги асл ва асосдир, мол­мулк эса иккинчи даражали бўлиб, унинг оилавий саодатига ҳеч қандай даҳли йўқ.
Шоир айтди:
Мол ғамлашда асло, кўрмадим мен саодат,
Ва лек тақводор бўлиш, шудир асл бахт.

Шайх Муҳаммад Али Собуний
Исломий никоҳ ва унинг одоблари

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase