close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Зиҳор бўлими

Зиҳор хотиннинг талоқ бўлганини ифодалашда қўлласа бўладиган бирор аъзосини, эр ўзи уйланиши абадий ҳаром бўлган, яъни маҳрамининг назар солиш мумкин бўлмаган бирорта аъзосига ўхшатишидир. Масалан, бир киши хотинига «сенинг бошинг мен учун онамнинг қорнидек» деса, зиҳор бўлади.

Зиҳор хотиннинг талоқ бўлганини ифодалашда қўлласа бўладиган бирор аъзосини, эр ўзи уйланиши абадий ҳаром бўлган, яъни маҳрамининг назар солиш мумкин бўлмаган бирорта аъзосига ўхшатишидир. Масалан, бир киши хотинига «сенинг бошинг мен учун онамнинг қорнидек» деса, зиҳор бўлади.
Зиҳор қилган эрга каффорат бермай туриб хотини билан жинсий яқинлик қилиши ва уни ўпиши, қучоқлаши ва ушлаши ҳаромдир. Агар каффорат бермай туриб шу ишларни қилиб қўйса, тавба қилиб истиғфор айтиши керак.
Эр хотинига «сен менга худди онамдексан» деса, бу гап билан аёлини эҳтиром қилишни, зиҳор қилишни ёки талоқ қилишни ният қилган бўлиши мумкин. Булардан қайси бирини ният қилган бўлса, ўша ния-ти ҳисоб бўлади. Аммо ҳеч қайсисини ният қилмаган бўлса, гапи ҳеч нарсани англатмайдиган беҳуда гапга айланади.
«Сен менга онамдек ҳаромсан» деганда зиҳор ёки талоқни ният қилган бўлса, ниятидаги бўлади. Ҳеч нарсани ният қилмаган бўлса, Имом Муҳаммад наздларида зиҳор бўлади ва Имом Абу Юсуф наздларида ийло бўлади.
Бир киши бирдан ортиқ хотинини зиҳор қилса, зиҳор қилган хотинлари сонича каффорат тўлаши лозим бўлади. Каффоратни аёлга жинсий яқинлик қилишга қарор қилганда бериш вожибдир.
Зиҳорнинг каффорати бир қулни озод қилишдир. Бироқ кўр, икки қўли кесилган, икки бош бармоғи кесилган ёки бир томондаги қўл-оёғи кесилган қулни, мудаббарни(Мудаббар - хожаси, «ўлганимдан кейин озодсан», деб айтиб қўйган қул.) ва озод бўлиши учун тўланадиган маблағнинг бир қисмини тўлаб бўлган қулни каффорат учун озод қилиш мумкин эмас. Шунингдек, шерикликка олинган қулдаги ўзига тегишли қисмини озод қилиб, сўнгра шеригига ҳақини тўлаб, қолган қисмини ҳам озод қилиши ёки ўз қулининг ярмини олдин, қолган ярмини аёлига яқинлик қилгандан кейин озод қилиши ҳам мумкин эмас.
Агар зиҳорнинг каффорати учун қул озод қилишга кучи етмаса, Рамазондан ва рўза тутиш ман қилинган кунлардан бошқа вақтда икки ой кетма-кет рўза тутади. Агар оғзини очиб юборса, рўза тутишни янгидан бошлайди. Шунингдек, аёлига кечаси атайлаб, кундузи эса қасддан ёки бехосдан яқинлик қилса ҳам рўзани қайтадан бошлайди. Агар рўза тутишга кучи етмаса, олтмиш мискинга таом беради. Таом уларнинг ҳар бирига садақаи фитр миқдорида берилади, қийматини бериш ҳам мумкин. Агар уларга тушлик ва кечки овқат қилиб берса ёки қоринларини тўйғизса ёхуд 1 кг буғдой ёки 2 кг қуруқ хурмо ёки 2 кг арпа берса ҳам бўлаверади. Шунингдек, олтмиш мискинни эмас, балки бир мискинни икки ой тўйғизса ҳам бўлаверади. Аммо бир мискинга бир кунда икки ойлик нарсани бир йўла бериш мумкин эмас.

"Ҳанафий фиқҳидан зарур масалалар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Хулуъ ҳақида Ҳомиладор аёлнинг савоби »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase