close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмон аёлига ғамхўр бўлади

Мана шундай олий ахлоқ, гўзал муомала билан эр аёлнинг қалбини эгаллайди, энди аёл эрига осий бўлмайди. Ана шундан кейин эр Дин ҳалол қилган сифатлар, асослар ва қонунлар билан аёлга боц! бўлади:

“Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яьни, эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-харажат қилганларидир...” (Нисо сураси, 34-оят).
Бу бошлиқнинг ўзига яраша машаққати бўлиб, шу билан бирга у эрнинг бўйнидаги масъулиятдир. Эркак аёлига тўла масъулдир: “Ҳар бирингиз бошлиқсизлар ва барчангиз ўз халқидан масъулдир. Имом бошлиқдир ва жамоатга масъулдир. Киши ўз аҳлига бошлиқдир ва аҳлидан масъулдир. Аёл эрининг уйида бошлиқдир ва ундан масъулдир. Хизматкор хожасининг молига бошдир ва унга масъулдир. Ҳар бирингиз бошлиқсизлар ва барчангиз ўз халқидан масъулдир” (Бухорий ва Муслим ривояти).
Бу масъулият жамиятдаги ҳар бир шахснинг пешонасидан тутади. Ҳар бир шахс ўз кўл остидагилардан масъулдир. Бунга сабаб, ҳаёт Исломнинг назарида бекорчи, ўйин-кулги эмас, балки у иш-ҳаракатдир, жамиятдаги ҳар бир шахс ўз қўл остидагига масъул бўлишни талаб қилади.
Ислом дини аёлнинг мақомини олий қилиш билан бирга, унга ҳаётдаги ўз ўрнини билишини ва ўз вазифасини адо қилишини ҳам буюради. Токи авлодларнинг тарбиясида эрга шерик бўлиб, ҳаётни саодат, гўзаллик билан яшнатсин ва Шариат белгилаб берган чегарадан ўтиб кетмасин.
Ислом дини эркак кишидан аёлга яхши ҳамроҳ бўлишни, унга яхшилик қилишини талаб қилиши баробарида, аёл кишига эрига ҳар бир ҳалол, адолатли ишларда итоат қилишини буюради ва эрга итоат қилишни қаттиқ таъкидлайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни шундай тасвирлаганлар: “Агар инсон инсонга сажда қилишини буюрганимда, аёл эрига сажда қилишини буюрган бўлар эдим”. Яна у зот аёлнинг эрини рози қилиши унинг жаннатга киришига сабаб бўлишини айтганлар: “Эрини рози қилиб ўлган аёл - жаннатидир” (Ибн Можжа ва Ҳоким ривояти).
Яна у зот эридан ўзини узоқ тутадиган, қўпол аёлларга фаришталар то у тўғри йўлга қайтиб, эри билан яхши бўлиб олмагунича, унга лаънатлар бўлишини ваъда қилганлар: “Эрининг тўшагидан юз ўгириб ётган аёлни фаришталар тонггача лаънатлайдилар” (Бухорий ва Муслим ривояти).
Ислом дини мусулмон эркак аёли устидан бошқарувчи эканини, аёл эрига итоат қилиши, уни рози қилишини шундай таъкидлайдики, ҳатто аёл кишига рамазон ойидан бошқа кунларда эрининг изнисиз рўза тутишига ва меҳмонлардан бирортасига ҳам унинг изнисиз кўриниш беришига рухсат бермайди: “Аёл киши эри уйида бўла туриб унинг изнисиз рўза тутиши ва эрининг уйига эрининг изнисиз бировни киришига изн бериши ҳалол эмасдир” (Бухорий ривояти).
Дарҳақиқат, Ислом дини эркакларни оиласидаги ҳаёт кемасини саломатлик, ҳидоят ва Тўғри Йўл соҳиллари томон бошқариб бора оладиган ҳақиқий эркак бўлишлари учун аёллар устидан раҳбар қилди. Шу билан бирга барча эркакларни аёллар фитнасига алданиб, оқибатда кўзлари кўр, қатъиятсиз, динлари заиф ҳамда аёлларнинг шариат қонунидан четланаётганларини кўрмаганга оладиган бўлиб қолишдан, қўлларидан тизгинларини тушириб, жиловини хотинларнинг кўлига бериб қўйиб, хотинни айтгани-айтган, дегани-деган бўлиб қолишдан огоҳлантирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳолат эркакларнинг энг зарарли фитналари эканлигини нақадар тўғри айтганлар: “Ўзимдан кейин эркакларга аёллардан ҳам кўра зарарлироқ фитнани қолдирмаяпман” (Бухорий ва Муслим ривояти).
Ҳақиқий мусулмон эр аёлининг фитнаси олдида у фитна қанчалар туғён урмасин, заифлашмайди. Аёлига босиқлик ва юмшоқлик билан тушунтиради: “Сендан кўра Аллоҳ менга суюклирокдир”. Кишининг аёлига бўлган дўстлиги қанчалар буюк бўлма-син, у дўстлик Аллоҳнинг ва Расулининг муҳаббати олдида пастдир:
“(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: “Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг Пайғамбаридан ва Унинг Йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ Ўз амрини (яъни, азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар (Зеро), Аллоҳ бундай итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас” (Тавба сураси, 24-оят).
Шулардан кейин бизлар баъзи бир ўзларини мусулмон атайдиган одамларнинг хонадонларида кўп учратганимиз аёлларнинг шариатга зид ишлари чинакам мусулмоннинг ҳаётидан буткул йўқолса не ажаб.
Ислом дини аёл кишига хос одобларни белгилаб берган ва уни бошқалардан ажралиб турувчи парда - либос билан хослаган. Кўчага кийиб чиқишлиги, номаҳрам эркаклар олдида кўриниши мумкин бўлган либосни кийишни буюрган. Ислом сутини ичган, унинг зилол чашмасидан тотган, унинг соф ҳавосида ўсиб-улғайган муслима аёл буни чин дил, хотиржам қалб ва чуқур қаноат билан қабул қилади. Буни Аллоҳ томонидан белгиланган Дин, деб билади. Эркаклар томонидан қаттиққўллик деб ёки эрларини рози қилиш ёки бидъат деб билмайди.
Уммул мўминийн Оиша розияллоҳу анҳодан Бухорий ривоят қилади. Оиша айтади: “Аллоҳ таолонинг мана бу ояти сабабли Аллоҳ таоло биринчи муҳожир аёлларни раҳм қилсин. Мана бу оят нозил бўлганда:
“..ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!..” (Нур сураси, 31-ояттГ). Улар чопонларини тешиб бошларга рўмол қилиб олган эдилар”.
Бошқа ривоятда: “Изорларини чети томонини тешиб бошларига рўмол қилиб олган эдилар”.
Сафийя бинти Шайбанинг ривоятида айтилади: “Бизлар Оиша розияллоҳу анҳони ҳузурида ўтирар эканмиз, Қурайш аёлларининг фазилатлари ҳақида эсладик. Оиша розияллоҳу анҳо: “Қурайш аёллари фазилатли, аммо мен ансор аёлларидан ҳам кўра афзалроқ, Аллоҳнинг Китобини тасдиқловчироқ, нозил бўлган оятга иймон келтирувчироқ аёлларни кўрмадим. Нур сурасидаги: “...ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар...” ояти нозил бўлганда ансорийлар аёлларига Аллоҳ таолонинг улар ҳақида нозил бўлган ушбу оятини тиловат қилиб бера бошлашди. Ҳар бир эркак ўз аёлига, қизига, синглисига ва қариндошларига ушбу оятни тиловат қилиб берар эди.
Аллоҳ таоло ансор аёлларини раҳмат қилсин. Уларнииг иймонлари нақадар кучли! Исломлари нақадар чин’ Ҳақ нозил бўлиши билан унга бўйсунишлари нақадар гўзал!
Аллоҳга, Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган ҳар бир мўмина аёл ярим яланғочларни ўрнига ансор аёлларидан ўрнак олмоқлари, ўзларига Исломий ахлоқни лозим тутмоқлари шартдир.
Дамашқдаги институт талабаси бўлган бир ҳижобли қизнинг жавоби ансор аёлларининг ишларидан кам эмас. Журналистлардан бири ўша талабадан ёзнинг саратон иссиғида унинг қандай сабр қилиб ҳижоб кийиб юргани ҳақида сўраганида, у шундай жавоб берди:
“...(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: “Агар улар англай олсалар, жаҳаннам оташи янада иссиқроқдир” (Тавба сураси, 81-оят).
Ана шундай онгли, покиза муслималар уйларни обод қилар, авлодларни фазилатли қилиб тарбиялар, жамиятга амал қилувчи паҳлавон эрларни етиштирурлар. Алҳамдулиллоҳ, бундайлар бугунги кунда кўплаб топилади.
Мусулмон инсон ўз аёли ташқарига чиққанда Ислом одобларини қанчалар лозим тутаётганини, унинг асл фазилати, мусулмон аёлнинг унвонига масъулдир.
Яна эрнинг аёлидан масъуллиги фақатгина унинг ташқи кўринишида бўлмай, унинг ҳаётдаги тугган йўли, ибодатларини ҳам ўз ичига оладики, агар аёли ибодатда дангасалик қилаётган бўлса ёки Аллоҳнинг шариатида бепарволик ёки маъсият қилиб ҳаддан ошаётган бўлса, булардан ҳам масъулдир.
Яна у аёлининг гўзал сийратидан, ўзини тўғри тутишидан, вожиботларни бажаришидан масъулдир. Зеро, аёлнинг мана шу ҳолатлардаги ҳар бир камчилиги эрнинг эрлигига халал етказади, унинг гўзал Исломининг обрўсини туширади, Аллоҳ уни икром қилиб, унга берган раҳбарликни таҳқирлайди. Бунга сабаб, Ислом дини аёлларни эркакларнинг бўйнида омонат килган. Кўпинча аёллар эрларининг динида бўлади. Эр аёлини ё жаннатга, ё дўзахга етаклайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мўминларга ўзлари билан бирга аёлларини ҳам дўзах ўтидан сақлашни буюради. Оят қаттиқлигидан қалбларни титратадиган, хушдан кеткизадиган даҳшатли кўринишдаги қўрқинчли оқибатни тасвирлайди. Уларнинг бундай оқибат топишларига сабаб - аёллари ва қўл остидагиларнинг ишида бепарво бўлганлари, уларни ҳақ томон эгилтирмаганларидир:
“Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни дўзахдан сақлангизки, унинг ўтини одамлар ва тошлардир, у (дўзах)нинг устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, (фақат) ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур” (Таҳрим сураси, 6-оят).
Эр кишининг аёл устидан раҳбар бўлиши Ислом дини истагандек бўлиши учун аввало эр уйи, оиласини бошқаришда муваффақиятли бўлиши лозимдир. Киши ўзининг қўполлиги, мутакаббирлиги, тилининг “заҳарлиги” билан эркак бўлиб қолмайди. Бундайлар жоҳил кимсалардир. Мусулмон киши бутунлай бошқачадир. Мусулмон эркак кучли, ёқимли, суюкли, улуғ ва олий хулқли бўлади. Кичик хатоларни кечириб юборувчи, Аллоҳнинг ҳадларига кескин эътибор қаратувчи, Аллоҳ таолонинг Аҳкомларини оиласидаги ҳар бир шахсга татбиқ этувчи, қобилиятли ва меҳрибон етакчи, исроф ҳам қилмасдан, ҳаддан ҳам ошмасдан эҳсон қилувчи саховатли, дунё ва Охиратдаги масъулиятларини онгли равишда тушунувчи, Тўғри Йўлда юрган мусулмоннинг хонадонида бўлиши керак бўлган улуғ ҳолатни идрок қилувчи бўладики, булар Ислом дини мусулмонда бўлиши кераклигини истаган улуғ сифатлардир.

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг
"Мусулмон ахлоқи" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase