Иқтисод (296)
Давлатнинг барқарор лира курсини қўллаб-қувватлаш учун давлат банклари томонидан интервенциялар туфайли «откат» ва янги коронавирус ҳолатлари ҳақида хавотирлар кучайган шароитларда турк лираси пайшанба куни АҚШ долларига нисбатан энг янги тарихида энг паст даражага тушди.
"Белоруссия креветкалари" сюжети янгидан давом этди - бу сафар бутунлай бошқа минтақада. Қозоғистон божхоначилари Россия бозорини контрабандадан ҳимоя қилиш учун туришди. Жабрланувчи эса Москва учун энг муҳим интеграция бирлашмаси, Евросиё иттифоқининг яна бир аъзоси – Қирғизистон бўлди. Чегарада пайдо бўлган можаронинг сиёсий оқибатлари қандай бўлади?
Ўзбекистон учун яхши хабар шундаки, у Шарқий Европа ва Марказий Осиёда 2020 йилда коронавирус пандемияси даврида рецессия ўрнига иқтисодий ўсиш башорат қилинадиган ягона мамлакат бўлади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» маърузаси июнь сонида айтилади, дея хабар беради «Фергана».
"Мана бир неча ҳафтадан бери ҳукмдорлар эпидемиологлар ёки иқтисодчилар масалаҳатларига қулоқ солишлари кераклиги ҳақида баҳс-мунозаралар давом этяпти. Бунда хаёлий қарама-қаршилик йўқ", - деб ҳисоблайди Германиянинг Süddeutsche Zeitung нашри журналисти Клаус Хульвершайдт.
Янги технологиялар энг консерватив тармоқ - қишлоқ хўжалигини ҳам айланиб ўтмаяпти. Association for Unmanned Vehicle Systems International халқаро ташкилоти башорат қилишича, тез орада агросектор дронлар – учувчисиз қурилмаларнинг энг йирик истеъмолчисига айланади. Агросаноат мажмуи ушбу қурилмаларнинг 80%га яқинини ишга солади, деб ҳисобланади. Россия ҳам аграр соҳани дронлаштириш йўлиги аста-секинлик биан ўтмоқда.
Учувчисиз қурилмалар ишлаб чиқарилиши тармоқлар иқтисодиётини тубдан ўзгартириши мумкин, ҳисоблайди мутахассислар. Учувчисиз қурилмалардан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатишнинг глобал бозори 127 миллиард АҚШ долларидан ошади, ҳисоблаб чиқди PwC ушбу технологиядан тижорат мақсадларида фойдаланишни ўрганиш натижасида.
Демократик партия Туркиянинг 1950-1960 йилларда иқтисодий ўсиши учун муҳим қадамлар қўйган. 1950 йилда Демократик партиянинг пайдо бўлиши билан Туркия сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда янги ривожланиш босқичига ўтди. Иккинчи жаҳон урушининг оқибатлари бутун дунёда бўлгани каби, Туркиядаги сиёсий ва иқтисодий ҳаётга ҳам таъсир қилди, дея хабар беради “Анадолу” агентлиги.
Россиянинг Форс кўрфазидаги "шериклари" билан олиб борган нархлари урушлари янги босқичга ўтмоқда - Саудия Арабистони нефтнинг чегирмалари ва ишлаб чиқариш чекловларидан сўнг, дунёдаги энг катта суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчи Қатар Россияга қарши ҳужумга қўшилди.
Саудия Арабистони нефт бозорининг қулаши ва коронавирус пандемияси сабаб бўлган глобал иқтисодий нотинчлик туфайли мисли кўрилмаган бюджет инқирозига дуч келмоқда. Мутахассислар, Форс кўрфази шунчалик бой бўлган давр тугашини тахмин қилишмоқда. Бироқ, катта йўқотишларга қарамай, ар-Риёд АҚШга юзлаб миллион доллар инвестиция киритмоқда.
«Тақсит» сўзи луғатда бўлиб-бўлиб тўлаш маъносида бўлиб, шаръий истилоҳда савдо молини нақд қилиб, баҳосини насия қилишга айтилади. Бунда савдо молининг баҳоси нақд тўлашга нисбатан қимматроқ ёки баробар ёхуд пастроқ бўлишининг эътибори йўқ.
Ўзини-ўзи изоляция қилиш режими оқибатида юзага келган Россия иқтисодий инқирози айрим собиқ совет республикаларидаги инқирозларни кучли даражада чуқурлаштириши мумкин. Уларнинг меҳнат муҳожирлари йилига уйига 13 миллиард доллар юборади. Bloomberg бу мамлакатларга таҳдид солаётган йўқотишларга экспертлар баҳосини берди.
Ар-Риёд Москва билан давом этаётган қарама-қаршилик давомида суюлтирилган газ нархини максимал даражада туширишга қарор қилди. Бу Россия Федерацияси иқтисодиёти учун янги зарба бўлади, чунки саудияликлар демпинги жумладан, Россия мижозларига қаратилган.
Нефт бозорида бирлашиб олгач, бу икки мамлакат Россияни ҳалокатли ҳолатга келтириб қўйиши мумкин