close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бозорлар яқинлашмагунча қиёмат қоим бўлмайди...

Имом Аҳмаднинг "Муснад"ида қизиқарли ҳадис келтирилган бўлиб, унда бизнинг давримиз учун жуда хос бўлган бир ҳолат ҳақида гапирилади. Ушбу муаллиф ҳақида авваллари эшитмаган одамлар учун изоҳ бераман: имом Аҳмад ибн Ханбал роҳимаҳуллоҳ IX асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган, бағдодлик машҳур уламо бўлган! Унинг "Муснад"ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислари тўпланган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Токи фитналар зоҳир бўлмагунча, ёлғон кўпаймагунча, бозорлар яқинлашмагунча ва замон яқинлашмагунча қиёмат қоим бўлмайди”.

Яъни, бозорлар яқинлашуви ўн тўрт асрдан ҳам олдин, бутун ҳаёти саҳрода ўтган арабистонлик томонидан айтилган!
Агар мендан иқтисодий глобаллашувни икки сўз билан таърифлашни талаб қилишса, мен янада мос келадиган ибора топа олмайман.
Демак, сиз билан биз, азиз дўстларим, Қиёмат кунининг яқинлашиши ҳақидаги яна бир башоратнинг амалга ошишига гувоҳ бўлдик.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase