Таҳлилчиларнинг айтишича, ар-Риёд учун пулларни қайтариш йўлларини излаш ғайриодатийдир. Лекин тарихан яқин дўст бўлган Покистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар охирги пайтларда кескинлашди.
Саудия Арабистони 2018 йил Покистонга 3 миллиард доллар миқдорида кредит бериб, 3,2 миллиард доллар миқдорида нефт учун кредит линияси очган. Исломободга баҳсли Кашмир ҳудудида Ҳиндистон томонидан инсон ҳуқуқлари бузилиши борасида ёрдам керак бўлиб қолганидан сўнг, Саудия Арабистони Покистондан кредтни қайтаришни талаб қилди.
Марказий банкнинг валюта захираларида атиги 13,3 миллиард доллар бўлган Покистон 1 миллиард доллар чиқиб кетадиган бўлса, Саудия Арабистони олдидаги кейинги тўловни қайтариш олдидан тўлов балансида муаммоларга дуч келиши мумкин.
«Хитой бизга ёрдам қўлини чўзди», - деди ТИВ вакили Reutersга. Молия вазирлиги вакилининг айтишича, Покистон марказий банки Хитой тижорат банклари билан музокараларни бошлаб юборган.
«Биз Саудия Арабистонига 1 миллиард доллар юбордик», - деди у. Яна бир миллиард доллар ар-Риёдга келаси ой қайтарилади, деди вазир. Июлда Исломобод 1 миллиард доллар қайтарганди.
Гарчи жорий ҳисоб рақамлардаги 1,2 миллиард доллар профицит ва сўнгги беш ой ичида пул ўтказмалари бўйича рекорд 11,77 миллиард доллар Покистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга ёрдам берган бўлса-да, Саудия пулини қайтариш зарурати ҳали ҳам катта муаммо ҳисобланади.
Натижа: бир мусулмон давлат Ҳиндистонда мусулмонлар таъқибини қоралагани учун бошқа мусулмон давлат олдида қарзга ботяпти. Бу қарзни тўлаш учун эса, ўз ҳудудида мусулмонларга нисбатан эҳтимол, ҳиндлардан ҳам ёмон муносабатда бўлаётган Хитой олдида қарз бўлишга тўғри келади. Мана шундай яшаяпмиз.
Покистон Саудия Арабистони олдидаги қарзини узиш учун Хитойдан қарз оляпти
Покистон 3 миллиард долларлик имтиёзли кредитнинг бир қисми бўлган 1 миллиард долларни Саудия Арабистонига қайтарди. Бу пулларни қайтариш учун Исломобод Пекинга тижорат ссудаси сўраб мурожаат қилишига тўғри келди, у келаси ой ар-Риёдга яна 1 миллиард доллар тўлаши керак, деб хабар қилади Reuters.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси