close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тазарру дуолари

Аллоҳим! Дин ишларимда сабот бергин! Ҳидоятда барқарор қилгин! Яхши ишларда бардавом булишимни насиб этгин!

Аллоҳим! Дин ишларимда сабот бергин! Ҳидоятда барқарор қилгин! Яхши ишларда бардавом булишимни насиб этгин!Неъматингга шукр қилувчи бандаларингдан қилгин! Курқувчи, соғлом қалбга соҳиб булишимни, чиройли хулққа эга бўлишимни, тилимни ҳақ сузни сузлайдиган қилишингни, амалларимни қабул этишингни сурайман! Сендан яхши амалларни қилишимни сурайман! Билгану билмаган бутун ёмонликлардан паноҳ тилайман! Сен биласан, мен билмайман. Бутун ошкораю яширин ишларни энг яхши билувчисан! Олдингию кейинги, ошкораю яширин, Сен билган барча гуноҳларимни мағфират қил! Сен муқаддам ва муаххар Зотсан! Сен ҳар ишга қодир Зотсан! Хузурингдан қайтарилмайдиган иймон бергин! Тугамайдиган неъмат бергин! Жаннати Хулудда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қушни қилгин! Аллоҳим! Сузу ишларимни яхши қилгин! Бутун яхшиликларни насиб этиб, ёмонликлардан узоқ қилгин! Мискинларни яхши курсатишингни сурайман! Сени севмоқни, Сени севганларни севмоқни, севгингга яқинлаштирадиган ҳар қандай ишларни севдирмогингни сурайман! Гуноҳларимни кечиришингни, мағ фират этиб, раҳм қилишингни сурайман!
Ҳаётимнинг хайрли соатларигача дунёда яшатгин! Улимим хайрли булганда жонимни олгин! Ошкораю яширин ишларда Сендан қурқишимни насиб қил! Ғазабиму сокинлигимда адолатли булишимни, бойлигу фақирлигимда фақат Сенинг розилигингни топишимни насиб қил! Сенга етишиш учун менга ишқу муҳаббат, ихлосу итоат ато этгин! Зарар берадиган маконлардан, нарсалардан, Сендан адаштирувчи фитналардан паноҳ бергин! Аллоҳим! Бизларни иймон зийнати билан зийнатлантир! Бизларни ҳидоятда булиб, ҳидоятга етакловчилардан қилгин! Гуноҳ йулимизга қурқув пардасини ташлагин! Жаннатга олиб борадиган тоат, дунёю охират мусибатларини енгиллаштирадиган иймони яқинлик бергин. Юзимизни ҳаё билан қалбимизни қурқув билан тулдиргин! Сенга бандалик этадиган кунгилларимизга ҳайбату азамат бергин! Энг юксак севувчимиз, севилгувчимиз Узингсан! Умримизнинг аввалини салоҳлик, уртасини фалодлик, охирини комил саодатга етиштирувчи қилгин! Умримизнинг аввалини неъматли, уртасини раҳматли, охирини мағфиратли ва кароматли қилгин! Бизни муттадий дустларингдан, нажот топган жамоатингдан, солиҳ қулларингдан қилгин! Яхши курган ишларингни қилиш учун менга тавфиқ бергин! Аллоҳим! Ёмонликлардан охиригача Сенга сигинаман! Тавбаларимизни қабул этгин! Раҳматингни насиб этгин! Ҳилму караминг билан мени афву магфират қилгин! Сен магфират этувчи ҳилм соҳибисан! Нафсимга узимни ҳоким қилгин! Уни менга хужайин қилиб қуймагин, нафсим ёмонликларидан мени салагин! Сен Маликул Мулксан. Сени мақтайман, улуглайман, Сенга ҳамдлар айтаман! Сендан бошқа илоҳ йуқ. Сен менинг Роббимсан! Гуноҳларимни фақат Сен кечирасан! Аллоҳим! Сиротал мустақимга ҳидоят қил! Ризқимни ҳалолдан бер! Қаноатли бойлардан қилгин! Ризқдан олган қувват ила Сен рози буладиган ишларга муяссар қил! Сендан афву офият, хуснул яқинлик сурайман! Аллоҳим! Мени, ота-онамни мағфират айла! Улар мени кичиклигимда раҳм билан боққанлари каби, Сен хам уларга раҳм қил! Мумин-мусулмон, аёлу эркак, тиригу утганларимизнинг барчасини мағфират қилгин! Уларга раҳм қил! Мархамат этувчиларнинг энг хайрлиси Сенсан! Биз Аллоҳ учунмиз! Аллох хузуридан келдик ва Унга қайтамиз! Кувват ва кудрат улуғ ва буюк бўлган Аллоҳдандир. Аллоҳ бизга кифоя булур. Энг яхши куриқчи Удир! Ҳотамул анбиё ҳазрати Мухаммад соллаллоху алайҳи васалламга ва у зотнинг ахли байтларига салоту саломлар булсин! Аллохим! Сенга маълум булган нарсалар саноғича Мухаммад алайиссаломга, оилаларига, сахобаларига, барча умматларига рахматингнинг энг устуни билан раҳмат айлагин. Айнан шундай қиймат билан баракот ва салом юборгин! Аллоҳим! Салавотларингни, баракотларингни, марҳаматингни пайгамбарларингнинг саййиди, тақво сохибларининг пешвоси, пайгамбарларнинг охиргиси, кулинг ва Расулинг Мухааммад соллаллоху алайхи васалламга эхсон этгин!

Фотимахон Сулаймон қори қизининг
"Дуо ибодатнинг мағзидир"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase