Ушбу сўров билан Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев хитойлик ҳамкасби Ванг Ига мурожаат қилди.
«Коронавирус инфекциясининг макроиқтисодий вазиятга салбий таъсири туфайли Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги раҳбари мамлакат бюджетига ташқи қарз юкини енгиллаштиришда ёрдам кўрсатиш аҳамиятига эътибор қаратди», - дейилади хабарда.
Казакбаев расмий Бишкек Қирғизистонда ишлаётган компания ва корхоналар, шунингдек, Хитой фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш учун "зарур чоралар" кўрмоқчи эканини алоҳида таъкидлади. Хусусан, шу мақсадда ташқи ишлар вазирлиги томонидан муаммоли масалаларни муҳокама қилиш учун Республикадаги Хитойнинг етакчи компания ва корхоналари вакиллари билан давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Хитойдан шу йилнинг август ойида пандемия туфайли қарзларни тўлаш юкини енгиллаштиришни сўраган. Бунгача апрел ойида ўша пайтда президент лавозимида бўлган Сооронбай Жеенбеков Хитой президентидан қарзга хизмат кўрсатишда ёрдам сўраган.
Қирғизистоннинг умумий давлат қарзлари 4,8 млрд. долларни ташкил қилади. Хитойга у 1,7 млрд. доллар қарз.
Фақат шу йилнинг ўзида Қирғизистон ҳукумати Хитойдан коронавирусга қарши кураш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва бюджет тақчиллигини қоплаш учун 742,9 млн. доллар сўради, хабар қилади Kloop.kg. Маблағларнинг катта қисми кредит кўринишида ажратилган.
Ноябрда Қирғизистон президенти мажбуриятларини ижро этувчи Садир Жапаров (кутилаётган давлат раҳбари сайловларида иштирок этиш учун у яқинда ваколатларини топширди) Қирғизистон ташқи қарзларни «ўз ресурслари» билан тўлаши мумкинлигини айтди. Хусусан, бу мақсадларда махсус ҳисобрақами очишга қарор қилинди.
Қирғизистонда Хитой корхоналари ва Хитой фуқаролари учун қандайдир махсус «хавфсизлик»ни таъминлаш Хитой активлари экс-территориаллиги томон ниқобланган қадам ва Қирғизистонни De-facto Хитой мустамлакасига айлантириш бўлиши мумкин, деган хавотирлар бор.
Қирғизистон яна Хитойдан қарзларини енгиллаштиришни сўрамоқда
Қирғизистон Хитой корхоналари хавфсизлигини таъминлашга ваъда бериб, Пекиндан ташқи қарзни тўлашни енгиллаштиришни яна бир бор сўради. Бу ҳақида Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда «Фергана» сайти хабар бермоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси