Ушбу операция доирасида ҳукуматга коронавирус пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини юмшатишда, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар Стратегиясида белгилаб берилган ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам кўрсатилади.
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованеллининг қайд этишича: "Ушбу операция ҳукуматнинг ўтиш даври энг бошидан фуқароларга муайян фойда келтирадиган бўлишига интилишини қўллаб-қувватлайди. Хусусан, «прописка» режимининг чекловчи чораларининг амал қилишини тўхтатиш бўйича чора-тадбирлар, давлатнинг пахта етиштириш секторидан чиқиши, аёллар хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва улар учун катта иқтисодий имкониятлар тақдим этиш, шунингдек, даромад даражаси паст бўлган уй бекаларини ижтимоий ҳимоя қилиш аҳолининг энг заиф қатламлари фаровонлигига, айниқса, COVID-19 пандемияси даврида ижобий таъсир кўрсатади".
РСҚО кўмагида Ўзбекистонда «прописка» механизмини фуқароларни яшаш жойи бўйича электрон рўйхатга олиш механизмига алмаштириш, пахта етиштириш бўйича давлат режасини белгилаш, уни мажбурий сотиш амалиётини бекор қилиш ва бошқа лойиҳалар амалга оширилган эди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга ислоҳотлар учун 500 млн доллар ажратишни маъқуллади
Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси (РСҚО) доирасида Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида молиялаштириш тақдим этилишини маъқуллади. Ундан мақсад – келгусида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни шаффоф ва инклюзив шаклда амалга оширишга кўмаклашишдир, дея хабар қилади банк матбуот хизмати.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси