close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Европани терроризмдан қандай қутқариш мумкин?

“Европа дегани бу, дунёнинг онаси дегани эмас. Европанинг тарихи дегани бу, дунё тарихи дегани эмас. Оқ танли одам бўлиш ушбу заминнинг хожаси бўлиш дегани эмас. Ғарбнинг цивилизацияси дегани барча цивилизациялар учун олий мисол дегани ҳам эмас. Ғарбнинг мафкураси дегани олимлар учун илҳом манбаи дегани ҳам эмасдир.”  Шайх Юсуф Қаразовий

7 январ Парижда содир этилган ҳужум - «Charlie Hebdo» хафталик журнали журналистларининг ўлдирилиши, албатта мудҳиш ҳодисадир, бироқ бу ҳодиса Европа тарихида мислсиз бўлиб қолмайди. Яна кейингиси ҳам содир бўлади. Бўлади, агар ўзларини мағрур ва кўпинча кибр оҳангида европаликлармиз дейдиганлар бу воқеалардан керакли хулосаларни чиқармаса. Бироқ, картезан европа ақли олдинлари ҳам ўзига керакли хулосалар чиқармагани ажабланарлидир.
Французларда “тушуниш, кечириш демакдир”, деган маънода мақол бор. Мен француз ва барча европаликларни террорчиларни эмас, балки 7 январдаги каби террор амалиёти, биринчидан содир бўлгани, иккинчидан эса, бу сўнггиси эмаслигининг асл сабабларини тушунишларини истардим. Яъни, исталган, кутилган ёки тарғибот сабаблари билан эмас, балки асл воқеалик асосида сабабларни тўғри англаш керак.
1) Европа цивилизацияси ҳали христиан динига асосланган вақтида дунёнинг умумий маданий манзарасидан бир кўринишгина ҳисобланар эди. Ўша даврдаги европаликлар ўз цивилизацияларини энг яхши ва илғор деб билар, лекин бошқаларга ўз маданиятларини тиқиштирмас эдилар. Уларни бунга ҳеч ким мажбур ҳам қилмасди. Бундан ташқари, ўша пайтлардаги бошқа цивилизациялар вакиллари, хусусан мусулмонлар ҳам ўзларини бошқалардан кам ҳуқуққа эга деб билмас эди. Ҳозир Европанинг гуллаб-яшнаган мустамлакачилик даври эмас. XIX, ҳатто XX аср ҳам эмас. Балки XXI асрда яшаяпмиз ва бу даврда европаликларга мумкин бўлган нарса бошқаларга ҳам мумкин.
2) Европаликларга ўз шахсий хавфсизликларини таъминлаш учун худди бошқа давлатларга нисбатан бўлганидек мусулмон давлатларнинг ички ишларига ва уларнинг ўзаро муносабатларига аралашишдан тийилиш вақти келди. Ҳолбуки, мусулмонлар Европа давлатларининг ички ишларига, уларнинг ўзаро алоқаларига дахл қилаётгани йўқ-ку!
3) Айниқса, европаликларнинг буни қурол ёрдамида амалга оширишларини бас қилиш фурсати етди. Наҳотки улар ўзларига эртами- кечми шу қурол билан, лекин эндиликда Европа мамлакатларда, Европа шаҳарларда жавоб беришларини тушунмаган бўлсалар?
Агар сиз европаликлар (қолаверса, америкаликларнинг раҳбарлиги ва назорати oстида) ўзингизнинг гўёки ижтимоий ҳарбий амалиётларингиз билан бир қатор Яқин Шарқ ва Африкадаги мамлакатларни қуюшқондан чиқишининг натижасида террорчилик ва фуқаролик уруши, алғов-далғов, бебошликка гирифтор этгансиз, шундай экан, бу мамлакат одамларининг сизга ҳам худди шундай тарзда жавоб беришларига ким ҳам ҳалақит бера олар эди? Сизнинг низо ва ножўяликларингиз муҳокамаси ботқоғига ботган Страсбург судими? Ёки фақат Гаага атрофида яшовчилар ишонадиган Гаага судими?
4) Айнан европалик мустамлакачилар отрядларига эргашган европалик олимлар миллий ва цивилизация антропологиясини, “аборигенлар”нинг руҳияти ва жамиятшунослиги каби бутун бошли мактабларини яратганлигини фаҳмлаш фурсати келди, европаликларнинг асосий деб аталувчи қадриятлари нафақат бошқа ҳалқ ва цивилизацияларнинг асосий қадриятларига мувофиқ келиши, балки унга буткул қарама-қарши бўлиши мумкин. Ва ҳеч бир ҳалқ француз, инглиз ёки немисларга ёқиш ёки ёқмаслигидан қатъи назар, ўз ихтиёри ила ўзининг асосий қадриятларидан воз кечмоқчи эмас. Воз кечмайди ҳам.
Агар европаликлар учун сўз, фикр, мутбуот ва секуляризм моҳияти билан фундаментал қадриятлар саналадиган бўлса, бошқа цивилизация ва халқларнинг фундаментал қадриятлари бошқача бўлиши мумкин, хусусан анъанавий ва диний.
5) Агар ҳозир масхара қилиш, таҳқирлаш ва ҳатто насроний динининг авиёлари, азиз ва муқаддас нарсалари, Европанинг тарихий шахслари ва ҳозирги сиёсатчилари устидан кулиш Европанинг фундаментал қадриятларига кирадиган бўлса, бу унинг иши. Бироқ бу дегани, бошқа халқлар, бошқа дин вакиллари мазкур қадриятларни қабул қилиши дегани эмас. Наҳотики, европаликлар ўзгаларнинг азизлари, қаҳрамонлари ва сиёсатчиларини мазах қилса, таҳқирласа бунга чидашлари, рози бўлишлари керак?
Европа буни қoлоқлик, маданиятсизлик, нодонлик ёки бошқа истаган нарса деб ҳисоблаши мумкин. Бу ҳозир маълум бўлишича, Европанинг ўзининг иши. Европалик бўлмаган халқ ва мамлакатлар эса, биринчи навбатда мусулмонлар, энди ўзларини қoлоқ ва Европа тамаддунидан орқада деб ҳисоблашни истамайдилар.
Қачонлардир европаликлар уларни маданийлаштирмоқчи бўлишга уриниб кўришган – европалик бўлмаганларга европа қадриятларини мажбур қилишган (бунинг ичида Европа ўзи аллақачон юз ўгирган дин ҳам бор). Энди эса, тарихда бўлиб турадиган нарса, яъни роллар алмашди. Энди европалик бўлмаганлар европаликларга бошқа қадриятларни пайванд қилишмоқда. Айниқса ҳозирги ўзи аслида Европа қадриятлари нима эканлигини ҳеч ким тушунмай турган бир даврда.
6) Бугунги Европанинг фундаментал қадриятлари нима ўзи? Сўз, фикр, матбуот эркинлигими? Европа ОАВларида бошқа мамлакатларда бўлаётан, хусусан Ислом диёрларидаги воқеаларни максимал равишда ғараз ва бир ёқлама ёритишми? Кўкларга кўтариб мақталадиган европаликларнинг сиёсий одобичи? Яъни, барча нарса мумкин бўлса ҳам жуда-жуда кўп нарсалар мумкин эмас, бироқ Европага бегона бўлганларнинг иллатларини бемалол калтаклаб ташлаш мумкин. Шахсий ҳаёт дахлсизлигини улуғлаб туриб, барчани кузатиш, назорат қилиш, суҳбатларини яширинча тинглашичи? Бу нима, ахир?
Умуман олганда Европадан ташқарида бўлган турли хил ҳарбий гуруҳлар (аксар ҳолатларда уларни Еврпанинг ўзи қуроллантирган бўлади) билан муносабатларини қандай изоҳласа бўлади? Уларнинг номлари эса, Европа манфаатларидан келиб чиқиб, “қуролланган муҳолифат”, “террорчилар”, “исёнчилар” каби тамға ва номлар билан аталади... Европа террорчиларни ёмон, яъни Европа иттифоқи фуқароларига қарши ҳаракат қилаётганлари ва яхши - Вашингтон, Брюссел, Лондон, Берлин ёки Париж буйруқларини бажараётганларга бўлишни аллақачон бас қилиши керак.
7) Европанинг фундаментал қадриятлари ҳар эллик йилда ўзгариб туради, балки тўғридан тўғри манфаатларига қараб ҳар куни ҳам ўзгариб туриши мумкин. Булар баъзан моддий ва тижорий манфаатларга асосланган молиявий, сиёсий ёки оддий кибрдан ҳам келиб чиқиши мумкин. Шундай экан, бунинг нимаси фундаментал бўлиши мумкин? Бир қарасанг сўз ва фикр эркинлигини, бир қарасанг эса сиёсий одобни (политкорректность) пеш қилишади, баъзан у ёки бу тарихий воқеаларни бошқача талқин қилсанг ҳам жиноий жавобгарликка тортилиш мумкин, ҳолбуки қонун бўйича буларга рухсат берилган бўлса ҳам. Бир қарасанг дииндорлик, бир қарасанг секуляризм ёки миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, чегараларнинг бузулмаслиги ҳақидаги гап-сўзлар. Баъзан анъанавий оила ва ота онанинг маъсулияти, бир тарафдан эса бир жинсли никоҳлар ва ота-оналарни қандайдир ота-она № 1, ота-она № 2 дейишларичи, фарзандларининг ўз ҳақиқий ота-оналари устидан маҳкамага арз қилишларини талаб қилишларичи? Яна бир қарасанг умиди йўқ касалларга меҳрибончиликлари, бир қарасанг эвтаназияни қўллашлари... Очиқ жамият ва кўп маданитиятлилик (мультикультурализм) (аслида, ҳали ҳам жуда кўп европаликлар яширин ёки ошкоро миллатчи ва ҳатто ирқчидир), бир қарасанг баланд-баланд деворлар ўрнатиб, чегараларни ёпиб ташлашади ва яна қандайдир алоҳида бошқалардан фарқли “европача қадриятлар” ҳақида бонг уришади. Нега, агар бу қадриятларга тегиб бўлмаса, улар тез-тез ўзгариб туради?
Агар Европа ҳар бир ярим асрда у ёқдан бу ёққа ўзини отар экан, нега бошқа қолган дунё ҳам у билан ўзини у ёққа ва бу ёққа солиши керак?
8) Шунингдек, замонавий сиёсий терроризм Шарқда эмас Ғарбда туғилганини эслаб ўтиш ўринлидир; айнан исломий эмас, балки Европа мамлакатлари барча жаҳон урушларини ва бошқа жаҳон уруши дейилмаган урушларни бошлаган; ҳозир бутун дунёдаги террорчилар фойдаланиб келаётган қуроллар ҳам айнан Европада ишаб чиқарилган. Умуман олганда барча замонавий қуролларни деб айтсак ҳам бўлаверади. Шунинг учун, тарихий ҳақиқатга кўра ҳам – бутун дунёнинг тамаддунлари ва халқларига тинчлик ва инсонпарварликни ўргатишига Европа устозлик қила олмайди. Аслида бу масалада Европа, аксинча, бошқалар нима деётганига қулоқ солишлари керак...
Франция пойтахти Париж шаҳрида жорий йилнинг 7 январида содир этилгани каби террористик ҳаракатлар, таассуфки, Европада давом этаверади. Ҳар қалай бундай фожиалар, токи Европа: - ўзининг ноўрин, асоссиз такаббурлиги ва жаҳон аҳлининг кўнглини беҳузур қиладиган устунлик мафкурасидан батамом воз кечгунга қадар; - қуролли куч воситасида зўрлаб ўтказилаётган тақлид қилиш намунаси эмас, атиги тенглар орасида тенг эканлигини англаб етмагунига қадар; - бошқа давлатлар ва халқлар ишига, айниқса, чақирилмаган жойга ўз тумшуғини тиқишни бас қилмагунига қадар; - ва ниҳоят унинг (шу жумладан, америкаликларнинг) мессианизмига мутлақо эҳтиёж сезмаётган маданиятлар ва халқларни эмас, ўзини ўзи қутқара бошламагунига қадар барҳам топмайди. Акс ҳолда, суягига пичоқ тақаладиган ўша халқлар мессианизмга қарши шундай мессианизм-ла жавоб бериши мумкин-ки, Европадан фақат қасрлар, саройлар ва автобанларгина қолади холос.

Виталий Третьяковнинг “Европоцентризм ва Ғарб нажоткорлигининг оқибатлари”
мақоласи асосида Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase