Тарих (516)
Туркияда ҳижобнинг тикланишида асосий шахслардан бири мусулмон журналист аёл Шуле Юксел Шенлер ҳисобланади. Исломни фаол ҳимоя қилиш бўйича фаолияти учун 9 ой қамоқда ўтиришига тўғри келган. Лекин бу ҳам фаол мусулмон аёлни тўхтатгани йўқ.
"Қадимги даврларда урушлар кўпинча эркакларнинг қатл этилиши ва аёлларнинг қул қилиниши билан тугаган. Бироқ, тинч йилларда ҳам аёллар муносиб ўлжа ҳисобланган. Улар камдан-кам ҳолларда раҳм қилинарди", - деб ёзади немис нашри Die Welt.
1937 йил 11 август - Ежов НКВДнинг 00485-сон «Польша» буйруғига имзо қўйди, 143810 киши ҳибсга олинди, шундан 139835 киши қамалди ва 111091 отиб ташланди - бу СССР да яшаган этник полякларнинг ҳар олтинчисидир.
"Ислом тарихи ва исломий сиёсий фикрга ихтисослашган олимлар ҳукмдор ва фуқаролар ўртасидаги муносабатни, масалан, шарқшунослар томонидан тасвирланганидек, оммага жабр-зулм қилган ҳолда мустабид ҳукмронлик ёки бошқа ҳар қандай кўринишларга эътибор қаратмасдан ўта олмасди.
Нима сабабдан 711 йил Ториқ бин Зиёд бошчилиги остидаги қўшин Испанияни муваффақият билан фатҳ этган? Гап шундаки, Ториқ бошчилигидаги жамоа илк қадамлардан бошлаб ғалаба қозона бошлаган, чунки у қўшинларни олиб келган кемаларни ёқиб юборишга буйруқ берган ва биронта кема омон қолмаган.
1960 йил 27 май куни Туркияда ҳарбий тўнтариш амалга оширилиб, унинг натижасида мамлакат президенти, бош вазири, бошқа вазирлар ва парламент аъзолари ҳибсга олинди ва суд қилинди.Бу кун Туркия тарихида «қора кун» деб аталади, унинг қизиқарли тарихи бор.
Ҳажарул Асвад ўз тарихида жуда кўп нарсаларни бошидан кечирган. Каъбани сел ювиб кетганда Қора тош ўрнатилган жойидан тушиб қолади, кейин маккалик қабилалар оқсоқоллари орасида улардан ким биринчи бўлиб тошни жойига қўйиши ҳақида баҳс бошланади. Макка уммавийлар томонидан 683 йилда қамал қилинганда у манжаниқдан отилган йирик тош билан бўлакларга бўлиб ташланган.
Муҳаммад Ёқуббек Бадавлат (форс. محمد یعقوب بیگ; ўзб. Yoqub bek; уйғ. Яқуб-Бәг Бәдөләт Хан/ياقۇب بەگ بەدۆلەت خان — Якуб-Бек «Бахтиёр» Хон; 1820 йил атрофида Тошкент яқинидаги Пскентда, бошқа маълумотларга кўра Андижон яқинидаги Капа деган жойда 1877 йил туғилган) – 1860-70-йилларда Шарқий Туркистондаги Еттишаҳар ва Қашғар ҳукмдори.
Шарқий Туркистон Республикаси ҳукуматининг раиси бўлган Алихон тўра Улуғ Туркистоннинг ҳақиқий ватанпарварларидан бири эди. 1943 йил «Шарқий Туркистон Озодлик Ташкилоти» деб номланган гуруҳ ташкил қилинган. Унинг таркибига Ғулжа шаҳри аҳолиси кирган.
1921 йил октябрининг охирида, Бухоро ҳудудидаги Қизил армия таркиби, сони ва жойлашуви ҳақида маълумотларга эга бўлган ҳолда у болшевикларга қаршилик қилиш ва Ўрта Осиёни болшевиклардан озод қилиш учун курашишга карор қилди, бунинг учун у совет ҳукуматига қарши курашда мужоҳидларни бирлаштириш вазифасини ўз зиммасига олди ва Бухоро давлатининг шарқий қисмига ўтиб, у ерда маҳаллий мужоҳидлар ҳаракатига бошчилик қилди.
XVIII асрнинг охиридан Россия империяси ҳукумати Ўрта Осиёнинг мусулмон давлатларига нисбатан агрессив сиёсат юрита бошлади. XIX аср ўрталарига келиб, Россия ҳозирги Қозоғистон ҳудудининг катта қисмини эгаллаб олди ва Қўқон хонлиги чегараларига чиқишга эришди.
571 — Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам таваллудлари. Фил йили ва Ҳабашистон ҳукмдори Абраҳанинг Маккани босиб олмоқчи бўлгани. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам оталари Абдуллоҳ ибн Абдумутталиб вафотлари.
Босқинчилик ва қўзғолон ҳаракатларининг натижасида Араб дунёсида бугунги миллий давлатлар пайдо бўлди. Юз йил аввал арабларнинг кўпчилиги пойтахти Истанбул бўлган Усмонийлар империясининг қарамоғида яшар эдилар. Араб дунёсининг бугунги сиёсий харитаси эса турлича парчалардан ташкил топган расм-топишмоқ(пазл)га ўхшаб кетади.