close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нима учун фан Худони инкор қилмайди

Бир қатор яқинда чиқарилган янги китоблар ва мақолалар сизни қандайдир тарзда илм-фан Худонинг мавжудлигини инкор этганига ишонтиришга олиб келди. Биз коинотнинг қандай тузилиши ҳақида кўп нарсаларни биламиз-ки, Худо керак эмас деб таъкидлайди муаллифлар: биз Яратгувчини жалб қилмасдан туриб коинотнинг барча ҳаракатларини тушунтира оламиз.

Дарҳақиқат, илм-фан бизга жуда кўп нарса берди. Инсон билимлари умумий миқдори ҳар икки йилда тахминан икки карра ўсмоқда. Физика ва космологияда биз Катта портлашдан сониянинг улуши ўтган маҳал Коинот билан нима рўй берганини биламиз  ҳамда айтишимиз мумкинки, бу ҳайратда қолдириши мумкин. Кимёда биз атомлар ва молекулалар ўртасидаги энг мураккаб реакцияларни биламиз, биологияда ҳужайра қандай ишлашини биламиз ва бутун геномнинг нималигини билиб олганмиз. Бироқ, бу қадар кенг билимлар базаси бизнинг коинотни ўз йўлида бошлаган бўлиши мумкин бўлган ташқи кучнинг мавжудлигини бўлганини инкор қиладими?
Фан чуқур ўрнашган диний қоидалар устидан атиги 19-аср давомида йирик ғалабаларга эришган. 1800-йилларда Бельгия, Гибралтар ва Германияда неандертал одамлар қолдиқларининг топилиши шуни кўрсатдики, одамлар ерда яшаган ягона гоминидлар бўлмаган, бир пайтлар ўлиб кетган жониворлар ва ўсимликларнинг тошга айланган қолдиқлари эса қўшимча равишда флора ва фауна тадрижий ривожланишини, минг йилликлар яшаб, баъзида ҳалок бўлиши ва ўрнини бошқа, яхшироқ мослашган турларга бўшатиб беришини намойиш этди. Бу кашфиётлар ўша пайтлар шакллана бошлаган ва Чарльз Дарвин томонидан 1859 йил эълон қилинган эволюция назариясини кучли қўллаб-қувватлади. 1851 йил эса Леон Фуко, мактаб кўрмаган француз физиги, қуёш унинг атрофида айланиб юрган бир пайтда ўрнида туравериш ўрнига ернинг айланишини – унинг айланма ҳаракати сайёрамизнинг айланишини кўрсатадиган махсус маятник ёрдамида узил-кесил исботлади. Ўша аср давомида қилинган геологик кашфиётлар «ёш ер» гипотезасини яксон қилди. Энди эса биз биламизки, ернинг ёши айрим илоҳиёт мутахассислари Одам Ато пайдо бўлганидан бошлаб ҳисоблаганидек, минг йиллар эмас, миллиардлаб йилларни ташкил қиларкан. Бу кашфиётлар Муқаддас китобларнинг сўзма-сўз талқинини инкор этди.
Бироқ 20-асрдан бошлаб замонавий илм-фан, айрим шарҳловчиларнинг айтганидек, Худо йўқлигини исботладими? Илм-фан – ажойиб, гўзал ташаббусдир: у бизни ҳаёт, дунё ва Коинот ҳақида ўкитади. Лекин у Коинотнинг нима сабабдан пайдо бўлгани ва унинг Катта Портлаш вақтида вужудга келишидан олдин нималар бўлганини очиб бера олмади. Биологик эволюция бу сайёрада илк тирик организмлар жонсий материядан қандай пайдо бўлгани, илғор эукатиотик ҳужайралар – илғор ҳаёт шаклларининг юқори структураланган қурилиш блоклари – оддий организмлардан келиб чиққани ҳақида тушунтириб бера олмади. У, шунингдек, фаниннг энг муҳим сирларидан бири – жонли мавжудотларда онг қандай пайдо бўлганини ҳам тушунтириб бера олмади? Рамзий фикрлаш ва ўз-ўзини англаш қаердан пайдо бўлади? Инсоннинг биология, физика, математика, муҳандислик ва тиббиёт сирларини тушунишига нима имкон беради? Санъат, мусиқа, архитектура ва адабиётнинг буюк асарларини яратишга нима имкон беради? Илм-фан бу чуқур сирларни ошкор қилишдан узоқдир.
Аммо бу жумбоқлардан кўра муҳимроқ нарса - бу Коинот параметрларини аниқ созлаш ҳақидаги доимий саволидир: нима учун бизнинг Коинот ҳаётнинг пайдо бўлишига шу қадар мосланган? Бу саволга ҳеч қачон қониқарли жавоб бўлмаган ва мен у ҳеч қачон илмий ечим топа олмайди, деб ўйлайман. Чунки физика ва космология сирларига қанчалик чуқурлашиб борсак, Коинот шунчалик мураккаб ва чалкаш бўлиб чиқади. Ҳаттоки митти зарранинг ҳам квант-механика хулқ-атворини тушунтириш учун бир неча саҳифа илғор математика талаб қилинади. Нима учун ҳатто энг майда материя зарралари шу қадар мураккаб? Табиатнинг энг оддий элементи учун ҳам улкан, яширин "донолик" ёки лойиҳа ёки айёрона режалар мавжуд кўринади. Ва бутун коинотга назар ташлаганда вазият янада мураккаблашади.
Биз 13,7 миллиард йил олдин унинг табиати ва манбаи биз учун умуман номаълум бўлган ва илм-фан томонидан тушунилмайдиган улкан бир энергия портлаши рўй бергани ва бу бутун оламнинг яратилишига олиб келганини биламиз. Кейин эса тўсатдан, худди сеҳр қилгандек, «Худонинг нишонаси» - бундан икки йил олдин катта андрон коллайдер, ЦЕРНА зарарларни тезлатувчи ичида топилган Хиггс бозони - пайдо бўлди ва мўъжизакор тарзда Коинотга унинг вазнини (масса) берди. Нимага шундай рўй берди? Масса элементар зарралар - кварклар ва электронларни ифодалаб, уларнинг массаси ва электр зарядлари кейинги босқичларда жуда кучли чегараларга тушиши керак эди. Чунки ёш коинотни ташкил қиладиган дастлабки элементар зарралар ичида, худди сеҳр-жоду қилинган каби, барча кварклар тўсатдан уч қисмга бўлиниб, протон ва нейтронларни ҳосил қилган, уларнинг электр зарядлари электронларни жалб қилиш ва ушлаш учун зарур бўлган аниқ даражада қўйилган, улар кейинчалик протон ва нейтронлардан ҳосил бўлган ядро атрофида айланади. Коинотдаги барча массалар, зарядлар ва ўзаро таъсир кучлари ёруғлик атомлари пайдо бўлиши учун аниқ зарурий миқдорда бўлиши керак. Кейинчалик уларнинг орасида каттароқлари юлдузлар ичида атом оловида тайёрланиб, бизга углерод, темир, азот, кислород ва ҳаёт учун зарур бўлган барча элементларни беради. Охир-оқибат, ҳаётни кенг тарқатадиган ДНК, жуфт спиралнинг мураккаб молекуласи шакллантирилди.
Нима учун ҳаётга керак бўлган ҳамма нарса пайдо бўлди? Ҳеч қандай яширин ташқи кучларсиз ҳаётнинг барча асосларини яратиш учун зарур бўлган элементар зарраларнинг аниқ рақсини қандай ташкил қилиш мумкин эди?
Британиялик буюк математик Роджер Пенроуз Коинотнинг юзлаб жисмоний кўрсаткичларига асосланган ҳолда ҳисоблаб чиқдики, коинотда ҳаётнинг пайдо бўлиш эҳтимоли 10 бўлинган, 10 даражага кўтарилган ва яна 123 даражага кўтирилган 1 га тенг бўлган. Бу рақам нолга тасаввур қилиш мумкин бўлган даражажа максимал яқин.
Атеист олимлар ҳар бири ўз кўрсаткичларига эга бўлган мульти-коинот  чексиз коинотлар кўплиги мавжудлигини кўрсатиб берган ҳолда бу хавотирли сирни тушунтиришга уриндилар. Айрим оламларда ҳаёт учун шарт-шароитлар нотўғри, бироқ тахмин қилинаётган бу мульти-коинот  жуда катта эканлиги туфайли ҳамма нарса тўғри бўлган мавжуд Коинот бўлиши керак. Бироқ агар битта Коинот яратиш учун табиатнинг улкан кучи керак бўлса, чексиз коинотлар яратиш учун керакли бўлган куч қанчалик қудратли бўлиши лозим? Шундай қилиб, соф гипотетик мульти-коинот Худонинг муаммосини ҳал қилмайди. Коинотнинг ақл бовар қилмас нозик созламаси - биз чинакам Худо деб аташимиз мумкин бўлган, ички табиатидан келиб чиқадиган ижодий мавжудот борлигини қўллаб-қувватлайдиган энг кучли далилни ифодалайди. Бунинг тескарисини исботлаш учун илмий далилларга эга бўлмаган ҳолда, бундай куч бизнинг мавжудлигимиз учун зарур бўлган барча - космологик, физикавий, кимёвий, биологик ва когнитив кўрсаткичларни улар шундай бўлган ҳолатга айлантириш учун зарур бўлиши мумкин.
Фан ва дин бу – дунёни англаб етиши, ундаги ўз ўрнини англаб етиши ва биз яшаётган чексиз коинот ва ҳаёт мўъжизасидан ҳайратда қолиши лозим бўлган чуқур инсоний импульснинг икки томонидир. Келинг, уларни шундайлигича қолдирамиз ва бир-бирининг ўрнини эгаллашига йўл қўймаймиз.

Амир Ацзель «Time»
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase