close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Арманлар геноциди» ҳақида

   Арманларнинг  милодий 1915 йилдаги қатли оми (геноциди) ҳақидаги туркларнинг масъулияти борасида бир қанча пойтахт шаҳарлар қилаётган ана шу ёвуз ҳамлани ва жадал суръат билан кўтарилиб бораётган ана шу бақириқларни  биз кўриб кузатиб турибмиз.

Арманларнинг  милодий 1915 йилдаги қатли оми (геноциди) ҳақидаги туркларнинг масъулияти борасида бир қанча пойтахт шаҳарлар қилаётган ана шу ёвуз ҳамлани ва жадал суръат билан кўтарилиб бораётган ана шу бақириқларни  биз кўриб кузатиб турибмиз. Ана  шу воқеалар ҳақидаги тарихни сохталаштириш ва ўша пайтлардаги усмонийлар давлатининг фуқаролари ва аҳолисидан (арманлар тарафидан) ўлдирилганларнинг шунча ёки ундан ҳам кўпроқ сонлари борасида ўзни билмасликка солган ҳолда ўлдирилган арманларнинг сонини ошириб гапиришлик  воқеликни асло ўзгартира олмайди, адолатли кишиларнинг юксалиб, тараққий топиб ва эркинлашиб бораётган бир даврдаги Туркияни обрўсизлантириш қасд қилинган ҳамлаларнинг ортидан кетиб қолишларига асло ундай олмайди. Туркиянинг мустақил дунёни, тарихчилар ва адолатли тадқиқотчиларни ана шу воқеалар билан боғлиқ архивни ўрганиш ва натижаларни дунёга кенг тарқатиш учун қилган чақириғига жавоб бермаганликлари улар қилаётган мана шу иддаоларнинг ёлғон эканлигига энг катта далил – хужжатдир.
Босқинчиликларининг зулми остига тушган халқлардан улар тарафидан қатли ом қилинган кишиларнинг қонлари билан қўллари ҳалигача қонга беланиб юрган кишиларнинг арманлар учун ёлғон йиғи қилаётган кишилардан ажабланаман! Мен арманларнинг (тўкилган) қонлари учун ёлғон йиғи қилаётган мана шуларнинг кўз ёшларини тимсоҳларнинг ўз ўлжаларини еяётган вақтда кўзларидан оқиб турадиган кўз ёшлар каби кўраман ва Инжилда келган: “Баъзиларингиз ўз биродарининг кўзидаги гардни кўради –ю, аммо ўзининг кўзига қадалиб турган ходани кўрмайди” жумлалари уларга мос келади.
Ҳатто бадавий бир аёлнинг мана бу гапи ҳам уларга мос келади: “Иштони йўқ иштони йиртиққа кулибди”. Шубҳасиз, тарихнинг хотираси тирик ва у ўлмаган. Тарих Оврупо аскарлари Шом ўлкасида, Байтул Мақдис ва Байтул Мақдиснинг теварак атрофларида қатл қилиш ва азоблашнинг энг ваҳшиёна усулларига    қўл урган салибчилар урушларининг қурбонларини унутиб юборган эмас.
Андалусдаги мусулмонларнинг қатли ом қилингани, тафтиш маҳкамаларидаги қўрқинчли ваҳшийликлар, Морискилар (Андалусда қолган мусулмонлар) дучор бўлган болаларнинг сочларини оқартириб юборадиган даражадаги ваҳшийликлар  ҳақидаги саҳифалар шундоққина ҳар қандай уйғоқ виждон ёки англаб турган ақл қаршисида турибди.
Тарих  Кавказнинг чечен, ингуш ва татар миллатига мансуб мусулмонларидан ўз юртида бомба ва ўқдан ўлмай қолганлар Сибирдаги қорларнинг совуғида ўлиб кетсинлар учун  Сибирнинг турли тарафларига қандай сургун қилинганини унутган эмас!
Тарих мусулмон ва араб ўлкаларидан Ливия, Жазоир, Тунис, Марокаш ва бошқалардаги босқинчилик жиноятларига шоҳиддир!
Тарих Шимолий Америкадаги қизил танли ҳиндларни қатли ом қилишга уринган ёлғончи Ғарбнинг маданияти қилган қилмишларини, оқ танли киши тарафидан ўзига ва Янги қитъадаги миллатдошларига хизмат қилсин учун Африкадан олиб кетилган миллионлаб инсонларни ёдида сақлайди!
Тарих Херосима ва Нагасакига ташланган атом бомбаси қилган ишларга шоҳиддир!
Тарих нацист Гитлерни ёки фашист Муссолинини ё қонхўр Сталинни ёда Американинг зулмларини унутгани йўқ!
Яқин тарих ва реал фактлар мана шу буқаламун олам ва ана ўша зўравон мамлакатлар (Ғарб) қўллаб турган мустамлкачи кучлар тарафидан қамалдаги Фаластин халқига нисбатан қилинаётган жирканч қилмишларни сўзлаб турибди.
Биз, албатта, Туркияни – маданиятли  ва мусулмон, адолатли ва тараққий топиб бораётган давлатни қўллаб –қувватлаймиз. Қадриятлар  билан уйғунлашган уйғониш ва ахлоқ –одоблар билан боғланган тараққиёт борасида энг гўзал намуна бўладиган бир давлатни.
Биз унинг ёнида туриб, унга ёрдам берамиз, Туркиянинг дунёдаги ҳар хил муаммолар борасидаги ахлоқий ролини кўриб кузатиб турган ҳаммага маълум бўлган сабаблар туфайли ҳаракатга келадиган ана шу  нафрат билан қаровчи оқим қаршисида уни қўллаб –қувватлаймиз.

Шайх Юсуф Қарозовий

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase