Мусулмонларнинг ғалабалари жангларда эришилган, лекин исломнинг фатҳ этилган халқлар орасида тарқатилиши ҳарбий куч билан рўй бермаган. Бу, айниқса, уларнинг аҳолиси Қуръонга кўра «Китоб аҳли» саналган ёки шунга тенглаштирилган мамлакатлар учун адолатлидир. Булар; яҳудийлар, насронийлар, зардуштийлар ва сабийлар эди. (сабийлар диндорлар ва бутпарастлар ўртасида оралиқ бир мавқега эга бўлган. Қуръонга кўра, яҳудий-насроний секта бўлган. Улар мусулмонлар ҳомийлигидан фойдаланган). Шу муносабат билан яҳудий ва насронийларнинг ҳолати аниқ белгиланган эди, чунки улар «Китоб аҳли»га тегишли эканлиги шубҳасиз эди...
Сабийлар иймонлилар ва бутпарастлар ўртасида оралиқ ҳолатда бўлган ва «Китоб аҳли»га тенглаштирилган, чунки уларнинг эътиқодлари Яҳё ибн Закария, яъни Иоанн Крестител номи билан боғлиқ бўлган ва ҳақиқатан ҳам ўзларининг диний Китобларига эга эдилар. Аббосийлар ҳукмронлигининг дастлабки даврида улар ўзларини сабийлар, деб эълон қилдилар ва Харран аҳолиси, яъни Ироқ юнонлари мусулмонлар ҳимоясида (зимма) бўлди.
«Китоб аҳли»ни ҳеч ким исломни қабул қилишга мажбурламаган. Хусусан, ислом ўлкаларида яҳудийлар насроний мамлакатларига қараганда эркинроқ ва хавфсизроқ яшашган. Худди шу тарзда Шарқий насронийлар - несторианлар, яковитлар (яковитлар ўз номини VI асрда яшаб ўтган Антиохия руҳонийси, деб аташган несторианларнинг душмани, янги насроний мазҳабининг асосчиси Яков номидан олган) ва бошқалар - Ислом ўлкасида Рим империясига қараганда анча тинчроқ яшашган. Зардуштийларнинг Исломга оид мол-мулкида тўланадиган жизя, Сосонийлар ҳукмдорларига тўланган жон солиғидан бир неча баравар кам эди.
Тинчлик, хотиржамлик ва Исломнинг қабул қилиниши билан боғлиқ ижтимоий имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш имконияти, шунингдек, мусулмонларнинг зардуштийлар ва айниқса, мўъжизавий равишда нажот кутган христианлар устидан ғалабалари «Китоб аҳли»нинг исломни қабул қилиши учун муҳим омиллар бўлди.
Исломнинг соддалиги ва равшанлиги, унинг таълимотлари «Китоб аҳли» эътиқодига яқинлиги ҳам «Китоб аҳли»нинг Исломга нисбатан майли ортишига туртки бўлди. Тўғри, халифаларнинг бир қисми ибодатхоналарни қайта тиклашда «Китоб аҳли»га тўсқинлик қилишган, уларга бир қатор муҳим ишларни бажариш тақиқланган ва фарқловчи белгилари бўлган кийимларни кийиш буюрилган (бу белгилар “зуннор” деб аталган). Баъзи халифалар «Китоб аҳли»ни Исломни қабул қилишга мажбур қилдилар ва баъзи ҳолатларда мусулмонларни уларга нисбатан зўравонликка ундардилар. Бироқ, бундай ҳодисалар камдан-кам содир бўлиб, узоқ давом этмасди.
Умуман олганда, фатҳ этилган ҳудудларда Ислом аста-секин кенг тарқалиб борди ва тарафдорлари сони ҳам кўпайди. Исломнинг тарқалиши ҳамда жалб этувчанлиги зўравонлик ва босим ўтказишдан кўра, аҳолининг тегишли эҳтиёжлари, ижтимоий эҳтиёжлари, шунингдек арабларнинг ҳарбий ютуқлари билан кўпроқ таъминланди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан эълон қилинган муқаддас уруш «ғазовот» натижаси бўлган бу ҳарбий муваффақиятлар айниқса, рошид халифалар даврида сезиларли натижаларга эришди. Бунда Худо учун махсус «ғайрат» унинг кафолати бўлган нариги дунёдаги ҳаётида ажр олиш умиди муҳим рол ўйнади. Мусулмонларга бу фатҳларни бошлаб, бутпарастликка қайтишнинг иложи йўқлигига ишонтирган халифа Абу Бакр розияллоҳу анҳу улар учун янги йўл очди. Мусулмонлар фатҳларини давом эттириб, Ироқни, Шомни (Сурия ва унга қўшни ҳудудлар Шом ўлкаси деб аталарди) фатҳ этдилар, Мисрни Римликлардан (Византияликлар) фатҳ қилиб олишди.
«Рошид халифалар»дан кейин ҳокимиятга келган Уммавийлар (661-750) ва Аббосийлар (750-1577) сулолалари фатҳ қилиш ишларини давом эттирдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғазовоти ортидан ва бевосита уларнинг ўлимларидан сўнг «аҳли-радда» (инкор қилувчилар) гуруҳини йўқ қилиш билан кейинги босқинлар бошланди. «Закот» (камбағал мусулмонлар фойдасига мулк солиғи) тўлашдан бош тортган бу араблар гуруҳининг бостирилишида кейинчалик Ироқ ва Сурияга, шунингдек, Эронга қўшни бўлган бошқа араб юришларида улкан муваффақиятларга эришган араб қўмондони Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг мисли кўрилмаган жасорати ва ҳарбий қобилияти намойиш этилди. Мусулмонлар Сурия ва Фаластинни фатҳ этгандан сўнг, Византия империяси бу ҳудудларни абадий йўқотди, аммо Византия императорининг бу ерлар билан хайрлашиши ҳақидаги қайғули воқеа тарихшунослик асарларида сақланиб қолди ва Европанинг Шарқни идрок этишига намуна бўлди. Дили сиёҳ бўлган Византия императори Сурияни тарк этиб: "Сен ноз-неъматларга бой ер эдинг, афсуски, душманга насиб этдинг!"- деган эди.
Тақдир тақозоси билан, юқорида айтиб ўтилган душман Шарқий Римликларнинг ушбу серҳосил ерларини бир асрга яқин барча улкан исломий мулклар устидан ҳукмронлик қилган. Биринчи ислом халифаси Абу Бакр розияллоҳу анҳудан кейин ҳокимият тепасига келган Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу Ироққа яна бир машҳур қўмондон Саад ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуни юборди. Шунингдек, у Эроннинг Сосонийлар пойтахти - Тейсафунни фатҳ этишга муваффақ бўлди. Бир мунча вақт ўтгач, араблар Эроннинг Форс вилоятини, кейин Хуросон ва Мовароуннаҳрни эгаллаб олишди. Ушбу муваффақиятлар ҳақиқатан ҳам, Эрон ва Византия ерларининг асосий аҳолиси забт этувчиларни самимий кутиб олгани сабабли ҳақиқий бўлди. Фатҳ қилинган мамлакатлар халқларининг душманлик муносабати сабаб бундай осонлик билан ғалаба қозониш мумкин эмас эди. Мисрда марказий ҳокимиятдан византияликларнинг норозилиги Суриядаги каби кўпроқ сезилди ва шунинг учун 10 минг мусулмон аскарлари Қуйи Мисрни Византия империясидан тортиб олиш учун етарли эди. Босқинчиларга қарши туришга қарор қилган Мисрнинг бир қанча шаҳарлари Византияга қарамлигини 1-2 йилдан ортиқ сақлаб тура олмадилар.
Шундай қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан чорак аср ҳам ўтмасдан, ислом ҳудуди Сосонийлар Тейсафунидан византияликлар Александриясигача тарқалди ва бу кенг ҳудудда тавҳид ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборилган ваҳийни тасдиқлайдиган азон янграб турди.
Шайх-айнларнинг (иккита шайх, яъни халифалар Абу Бакр ва Умар) бошқаруви ўзига хос теократик бошқарув даври эди. Бу даврда уруш ҳам, тинчлик ҳам илоҳий буйруқларга боғлиқ эди, яъни улар Қуръон ва Суннат билан келишиларди. Бундан ташқари, Мадина ансорлари, унинг ҳаётлигидаги каби, тавҳид тамойилига риоя қилган ҳолда, уларнинг бирлигини сақладилар. Аммо халифа Умар розияллоҳу анҳу ўлдирилганидан кейин (644), олти кишилик кенгаш қарори билан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халифа деб эълон қилинди. Аммо вақт ўтиши билан бошқарув пайғамбарнинг олдинги душманлари бўлган уммавийларнинг (661-750) қўлига ўтди. Маккадаги Қурайш қабиласи вакилларининг ғалабаси Мадина ансорларини ва бошқа мусулмонларни хафа қилди ҳамда уларнинг норозилигини келтириб чиқарди. Усмон розияллоҳу анҳу халифалик бошида бўлган ўн икки йиллик давр мусулмонлар орасида кескин норозиликни келтириб чиқарди ва бу қўзғолон кўтарилиши, Усмон розияллоҳу анҳунинг шаҳид бўлишига олиб келди.
Халифаликда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг (656-661) қисқа вақт ҳукмронлиги асосан бу қўзғолонларнинг оқибатларини бартараф этишга бағишланди ва унинг ҳаворижлар вакили томонидан шаҳид этилиши билан якун топди. Халифаликда ҳокимиятни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида Макканинг фатҳ этилишига қадар унга қарши бўлган Абу Суфённинг ўғли Муовия розияллоҳу анҳу ўз қўлига олди.
Муовиядан кейин халифалик бошқаруви асосан мерос бўлиб қолди ва Дамашқ халифаликнинг пойтахти этиб белгиланди. Халифаликни дунёвий мерос қилиб қолдирган уммавийлар ўз давлатларининг ҳудудларини кенгайтириш воситаси сифатида истилони қабул қилдилар. Шу билан бирга, мусулмонлар - Ислом жангчилари, Шайх-айн замонасида бўлгани каби, фатҳлар Исломни ва илоҳий ваҳийни тарқатиш воситаси деб ҳисоблашган. Уммавийлар томонидан олиб борилган истилолар арабларнинг норозилигини тўхтатди, лекин уларнинг миллатчилик сиёсати мавалилар (араб бўлмаган мусулмонлар) ўртасида норозиликка олиб келди, натижада Уммавийлар сулоласининг қулашига олиб келди.
Асосий қаршилик кўрсатувчи куч Аббосийлар сулоласи тарафдорлари бўлган Хуросондаги исёнкор аскарлар эди. Асарлари Аббосийлар даврига (750-1257) тааллуқли дастлабки даврдаги ислом тарихшунослари ушбу халифаларнинг ҳукмронлик даврини тасвирлашда ўзларини босиб туриш ва илтифотли бўлишга мажбур бўлганлар. Бироқ, улар Уммавийлар ҳақида ёзган барча нарсалар, афтидан, ишончли маълумотларга асосланган бўлиб, нохолис фикрлардан маҳрум эди.
Аббосийлар халифалиги ҳам мерос қилиб қолдирилган ҳукмронликни ташкил этди, гарчи Аббослар айниқса, уларнинг ҳукмронлиги бошларида асосан арабларга эмас, мавалиларга суянган ва халифалик пойтахти Сосонийларнинг қадимги пойтахти бўлган Тейсафун яқинида жойлашган Бағдод бўлган бўлса-да.
762 йилда Аббосийлар халифаси Мансур (754-775) томонидан асос солинган Бағдод, кейинчалик унинг рафиқаси Зубайда ва вазири Жаъфар Бармакий билан биргаликда «Минг бир кеча» ҳикоялари қаҳрамонига айланган Ҳарун ал-Рашид даврида (786–809) гуллаб-яшнади ва буюкликка эришди. Ҳарун ал - Рашид саройи кўплаб шоирларни, мусиқачиларни, ҳикоячиларни, қўшиқчиларни, таржимонларни, астрономларни ва табибларни ўзига жалб қилган.
Ҳарун ал-Рашиднинг ўғиллари Маъмун ва Мутасим Аббосийлар саройини Байтул-Ҳикма (Ҳикматлар уйи) академиясини ташкил этиш билан безатдилар, у ерда илмий йиғилишлар, олимлар ва таржимонларнинг баҳслари бўлиб ўтарди; уламолар ва муътазилийлар (Х асрда пайдо бўлган, ўз таълимотида онг ва далилларга, инсон эркинлиги ва мустақиллигига, Қуръон «яратилгани» тамойилига суянадиган фалсафа ва калам мусулмон мактаби тарафдорлари) ўзлари мерос қилиб олган сарой улуғворлигига янада улуғворлик қўшдилар. Ҳарун ал-Рашид ва унинг ўғиллари Бағдодни шарқ маданиятининг маърифат марказига айлантирдилар. Ғарбда фақат Буюк Карлни унга тенг, деб айтиш мумкин бўлган бўлган Ҳарун ал-Рашид француз рақибидан ҳам суд, ҳам маориф ва маданият нуқтаи назаридан бир неча бор устун бўлган. Шундай бўлса-да, халифа Карлга совғалар юбориб, дўстлик туйғуларини ифода этиб, уни Византия ва Андалусия (Испания)га, лекин биринчи навбатда, албатта, уммавийлар Андалусиясига қарши чиқишга ундади.
Дарҳақиқат, Андалусиядаги уммавийлар мустақиллик тўғрисида анча олдин ўйлашган. Андалусия Дамашқнинг Уммавий Халифаси Валид ибн ал-Малик (705-715) ҳукмронлиги даврида забт этилган ва узоқ вақт Уммавийлар ҳокимлари томонидан бошқарилган. Аммо Аббосийлар ҳокимиятга келганидан сўнг, Уммавийлар оммавий қирғин қилинди ва улардан бири Абдураҳмон исмли киши Андалусияга келиб, уни Аббосийлар халифалигидан ажратди. Унинг авлодлари Андалусия Уммавийлар Халифалигини туздилар, фалсафа ва билимларга содиқликлари туфайли Қуртубани Бағдодга муқобил қилиб, Ғарб маданиятининг марказига айлантирдилар.
Халифа Мутаваккил давридан бошлаб, халифаликнинг марказий аппаратида туркларнинг таъсири кучайгани сайин, Бағдод аста-секин ўз аҳамиятини йўқота бошлади. Халифаликнинг парчаланиши ва мустақил давлатларнинг шаклланиши жараёни бошланди. Натижада, масалан, Тоҳирийлар (861–872) Хуросон устидан, Тулунлар сулоласи (868–905) Миср устидан ҳукмронлик қилдилар. Қисқа вақт ичида Саффарийлар (872–903) ва Сомонийлар (903–1055) каби ҳукмрон сулолалар Хуросон, Форс ва Ироқни душманлик ва кураш майдонига айлантирдилар. Миср эса узоқ вақт давомида Тулунийлар сулоласидан Ахшийлар қўлига навбатма-навбат ўтиб келди ва ниҳоят шиа Исмоилийлар халифалигини ташкил этган Фотимийлар (909-1171) томонидан босиб олинди.
Бу даврда Аббосийлар (Бағдод), Фотимийлар (Миср) ва Уммавийлар (Андалусия) сулолалари Ислом оламида бир вақтнинг ўзида ҳукмронлик қилган. Андалусиядаги халифалик заифлашиб, алоҳида мустақил ҳокимиятларга бўлинган ва Бағдод халифалиги фақат номинал равишда мавжуд бўлганлиги сабабли, унинг шарқий мулки Бундлар, Ғазнавийлар ва Илхонийлар ўртасида бўлинган. Фотимийлар қўлидаги Миср жадал суръатлар билан ривожланаётган эди. Шунга қарамай, шарқда ғарбий насронийлар салиб юришлари бошланишига баҳона бўлиб хизмат қилган бу айнан Фотимийлар фаолияти эди. Аслида, Бағдод халифаси Мустазхер Биллахнинг (1094-1181) ҳукмронлиги даврида бошланган, унинг мақсади "Муқаддас қабрни мусулмонлар қўлидан озод қилиш" бўлган Салиб юришлари Ғарбнинг Шарққа қарши ҳарбий босқинига ва дунёнинг икки қисми ўртасида кўп асрлик қарама-қаршилик давом этишига олиб келди.
Шарқ ва Ғарб ўртасидаги урушнинг илдизлари жуда қадимга бориб тақалади. Геродот ўзининг «Тарих» китобини бу уруш сабабларини баён қилишдан бошлаган. Троя урушлари, Эрон ва Греция ўртасидаги урушлар, Эрон ва Византия ўртасидаги урушлар айнан шу узоқ муддатли қарама-қаршиликлар билан боғлиқ эди. Шарқ ва Ғарб ўртасидаги бу қарама-қаршиликлар ҳозирги кунда ҳам давом этиб келаётган ўзига хос тарихий зарурат ёки олдиндан белгиланганлик бўлган. Кейинроқ, Христофор Колумб томонидан Янги Дунё кашф қилинганидан сўнг Ғарб Атлантика океанига қараб интилди, Шарқ эса Ҳинд океани ва Тинч океани қирғоқларига етди, лекинулар ўртасидаги классик қарама-қаршилик сақланиб қолаверди.
Нима бўлганда ҳам, «салиб юришлари» даврида Муқаддас қабрни озод қилиш фақат баҳона эди ва ҳақиқий мақсад Шарққа тажовуз бўлган. 1095 йил Франциянинг Клермон шаҳрида Рим Папаси Урбан II маърузаси оқибатида юзага келган салибчилар эҳтиросининг алангаси икки аср давом этган доимий урушлар оқибатида Европанинг деҳқонларига ва шаҳар ҳунармандларига кўп сонли йўқотишлар ва азобларни етказди. Бу қарама-қаршиликка ҳамма, ҳатто болалар ҳам жалб қилинди. Ҳатто европалик насронийларнинг болалари ҳам бир сафар Муқаддас қабрни озод қилиш учун юриш қилган ҳолда Қуддусга кетаётиб асир тушган ва ўлдирилган. Аксарият Европа ҳарбий қўмондонлари ва князлари учун бу муқаддас эҳтирос назоратсиз тажовуз ҳужумларига йўл очиб берди.
Араблар ва мусулмонлар ҳисобига қисқа умр кўрган Лотин империяси (Исроил давлати каби), ҳатто умумий дин ҳам Ғарбнинг тажовузларидан қутқара олмаган насронийлар Византияси ерларига ҳарбий ҳужумлар, босиб олинган ҳудудларнинг ҳимоясиз аҳолисига нисбатан мисли кўрилмаган шафқатсизлик - булар насронийлар етакчиларининг ҳаракатлари ҳақида ҳақиқат хроникалари далилларидир. Улар Ғарбнинг салибчилари бир хилдаги ғайрат билан мусулмонларни ҳам, Шарқий Христиан Византия мулкларини ҳам талон-тарож қилишга тайёр эканликларидан гувоҳлик беради. Шарққа қилган юришлари давомида салибчилар моддий қурбонликлар ва йўқотишлардан бошқа ҳеч нарса олмаганлар, аммо маънавий нуқтаи назардан Ислом маданияти билан танишиш уларнинг йўқотишларини қоплаган.
Шарқ ва Ғарб ўртасидаги муносабатларни кўриб, аксарият одамлар аслида ҳақиқат шунчаки такрорланадиган жараёндир, деб ўйлашади. Ушбу узоқ давом этган тўқнашувлар пайтида Сурия ва Миср ҳукмдорлари (айниқса, Нуриддин Занги ва Салоҳиддин Айюби) босқин қилинган ҳудудларни жасорат билан ҳимоя қилишган ва Исмоилий қотиллари (террорчи-худкушлар) салибчиларни даҳшатга солган. Ушбу узоқ давом этган урушлар давомида бир вақтлар Ҳалабдан Қашқаргача бўлган улкан ҳудудларни ўз ичига олган Салжуқийлар давлати парчаланиб кетди. Мўғуллар истилоси натижасида Хоразмшоҳлар (1127–1231) ва Шарқнинг бошқа кўплаб сулолалари ағдарилди. Хулагухоннинг мўғул жангчилари зарбаси остида (1258), ҳатто Бағдод халифалиги ҳам тугатилди. Икки аср ўтгач, 1453 йилда қадимги Византия пойтахти Константинопол турклар қўлига ўтди ва Испания парчаланиб кетган феодал князлари бирлашган насроний аскарларининг ҳужумига бардош бера олмаганлари сабабли Испания мусулмонлардан тортиб олинди (Испания истилоси 1492 йилда Кордобанинг қулаши билан якунланди).
1453 йилда Усмоний туркларининг Византия устидан охирги ғалабаси Европада янги тарихий даврни очди, амалда янги Ислом империясининг шаклланишига асос бўлди. Бироқ, Усмоний султонлари томонидан халифа унвонидан фойдаланилганига қарамай, улар барибир исломий халифалик анъаналарини тиклай олмадилар. Салжуқлар давридан бошлаб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг балосига айланган ва татар-мўғуллар истилоси пайтида мусулмонларни мақсадсиз эксплуатация қилиш воситаси бўлган “иқта” тизими (ер бериш) янада қаттиқлашди. Бу тузумдан келиб чиққан зулм ва ижтимоий адолатсизлик мусулмонларнинг илм-фан ва маданиятга қўшилиш имкониятларини чеклашга олиб келди.
Ўзининг гуллаб-яшнаган даврида ҳатто Вена шаҳрига ҳам таҳдид солган Буюк Усмонийлар Империяси ва янги тартибнинг таянчи бўлган Сафавийлар давлати (1502-1736) ҳам ислом дунёсини иқтисодий имкониятлар чекланган турғунлик ҳолатидан қутқара олмади. Бу давлат ҳақиқий исломий қадриятларни тиклаш учун яратилган.
На Мамлуклар ва Туголуклар, на Ҳиндистондаги Мўғуллар (1526-1858) сулолалари (маълум даражада исломий диний бағрикенглик анъаналарини тиклаган) илм-фан ва маданиятнинг ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратмаган. Уйғониш ва янги даврда, Ғарб Исломнинг маданий меросини ривожлантирган ҳамда кенгайтирган пайтда, ислом дунёси иқтисодий беқарорлик ва тажовузлар таъсири остида, узоқ, аммо муқаррар жанг пайтида кучини йўқотган қаҳрамон сингари чуқур уйқуда ҳамда ҳаракатсиз ҳолатда эди. Мусулмонларнинг шахсиятидаги янги тенденциялар Наполеон Бонапарт, Европа ва Шарқий Ҳиндистон компанияларига эргашиб, Ислом оламининг остонасидан ўтганидан кейингина бошланди. Шундан сўнг ўзининг яширин ва ошкора устунлик ва таъсир кўрсатишга интилиши билан Ғарб мустамлакачилиги ҳам ўзини эълон қилди.
Шундай қилиб, агар сўнгги икки аср давомида Ғарбнинг Ислом оламига қарши кўринмас янги «салиб юриши» бўлиб ўтган бўлса, Ғарбнинг ушбу узоқ урушдаги ғалабаси фақат унинг қуроллари устунлиги, яъни илм-фан ва маданият ривожи билан изоҳланади. Агар ислом олами олдинги тўқнашувларда бўлгани каби ғалаба қозонишни истаса, унинг ўз «қурол»и турига янгича ёндашишдан бошқа чораси йўқ. Бу унинг кўп асрлик маданий анъаналарига асосланиши керак. Шунингдек бу, Ғарбга кўр-кўрона тақлид қилиш билан содир бўлмаслиги керак. Янги фан ва маданиятнинг пойдеворини қўйиш керак. Ислом оламининг фан ва маданият соҳасидаги минг йиллик тажрибасига кўра, бу содир бўлиши керак.
Ўтган асрларда, айниқса Бағдоднинг ташкил топиши даврида, мусулмонларнинг юнонлар, сурияликлар, эронликлар, ҳиндуларнинг илмий ва билим олишга оид қадриятларини ўрганиш, узатиш ва кўпайтириш истаги ва шунга мос араб адабий ва илмий атамашунослигининг шаклланиши шунчалик кучли эдики, у ҳали ҳам тадқиқотчиларни ҳайратда қолдирмоқда. Тарихчи ўз асрининг тараққиётидан қанчалик ғурурланмасин, беихтиёр, бу ҳаракатлар бир вақтнинг ўзида сезиларли натижаларга эришмаган бўлса ҳам, уларнинг жуда муҳим бўлганини тан олади. Ушбу саъй-ҳаракатлар шунчалик улкан эдики, ҳеч ким узоқ вақт давомида уларнинг эгаси бўлолмади. Бундай саъй-ҳаракатлар қисқа вақт ичида ёшларга хос бўлган эҳтирослар ва оптимизм кучайган ҳолатда амалга оширилиши мумкин эди. Энди эса ҳамма нарса тез орада ислом дунёси ушбу муқаддас эҳтирос ва уйғониш нури билан яна ёритилишини кўрсатмоқда.
Ислом цивилизацияси: 1-боб. Қисқа тарихий саёҳат
Ислом солномаси инсоният тарихидаги энг ёрқин даврлардан бири ҳисобланади. Бу нафақат мусулмонларнинг янги дунё маданияти яратишдаги ютуқлари, балки улар асосида янги дунёни барпо этган ғалабалари натижасидир. Шарқ ва Ғарбга бўлинмайдиган ислом дунёсини, дарҳақиқат, Шарқ деб ҳам, Ғарб деб ҳам аташ қабул қилинмаган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси