close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмонлар тамплиер-рицарларга гигиенани ўртагишган

Ўрта асрлардаги салиб юришлари, асосан, Яқин Шарқ аҳолисига нисбатан шафқатсизлиги билан танилган тамплиерлар рицарлар ордени билан боғлиқ ҳолда тасаввур қилинади. Бироқ, бу тамплиерларга улар ўрганган мусулмонлардан энг яхши нарсаларни, шу жумладан гигиена қоидаларини қабул қилишларига халақит бермади.

Тамплиерларнинг умри узоқлиги - бу машҳур рицарлар орденини улар 1118 йилда пайдо бўлган пайтдан бошлаб мавжуд бўлган кўплаб сирлардан биридир. Унинг аъзолари 70 йил умр кўришган, бу ўрта асрларда ўртача умр кўриш 25 дан 40 ёшгача бўлганлигини ҳисобга олсак, ўша даврлар учун ғайритабиий бўлган.
Гуго де Пейн, орден асосчиси, 66 ёшида вафот этган. Бу борада у ягона эмас: тамплиерлар орденининг сўнгги Магистри Жак де Моле 70 ёшида тириклайин ёқиб юборилган. Жоффруа де Шарни 63 ёшида қатл этилган.
Узоқ вақт давомида тамплиерлар умрни узайтирадиган севимли ичимлик топган деган миш-мишлар ва тахминлар тарқалган. Бироқ уларнинг сири жуда оддий бўлиб, тўғри овқатланиш ва гигиенага риоя қилишдан иборат эди. Бир неча йил олдин тиббиёт фанлари доктори Франческо Франсекки (Francesco Fransecchi) ва унинг гуруҳи аъзолари тадқиқоти тамплиерлар сирини очди. Тадқиқот натижалари были «Овқатни ҳазм қилиш органлари ва жигар касалликлари» («Digestive and Liver Disease») халқаро илмий журналида чоп этилди.

Парҳезга риоя қилиш
Тамплиерлар роҳиблар парҳезини овқатга тўла ошқозони биан ўз вазифаларини бажара олмайдиган рицарнинг фаол ҳаёти билан уйғунлаштирган. Улар керагидан ортиқча овқатланиш соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга олиб келади, деб ишонишди.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, тамплиерлар турмуш тарзини «Ўрта ер денгизи парҳезининг мубошири» деб аташ мумкин. Улар гўштни кам (ҳафтада икки марта), дуккаклилар, балик ва мева-чеваларни кўп истеъмол қилган, бу эса ичак микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатарди ва юрак-томир касалликлари билан курашишга ёрдам берарди.
Франческо Франсеккининг таъкидлашича, орденда овчилик тақиқланган, балиқ истеъмол қилишга катта аҳамият берилган, шу сабабли тамплиер балиқчилик билан шуғулланган. Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги яна бир муҳим элемент саналган зайтун мойи ҳозирги пайтда Ўрте ер денгизи маданияти ва парҳези билан чамбарчас боғлиқ. Одатда «антибактериал самара»га эришиш учун тамплиерлар одатда сувга апельсин шарбати қўшарди.

Қатъий гигиена
Сув
Қатъий парҳездан ташқари, тамплиерлар гигиена қоидаларига ҳам сўзсиз риоя қиларди. Дастурхон атрофида интизомга риоя қилинган. Ошхона ва дастурхон доимо тоза бўлиши талаб қилинган. Овқатланиш олдидан тамплиерлар инфекция тарқалишининг олдини олиш учун қўлларини юварди. Бу одатни рицарлар ислом дини ҳам руҳий, ҳам жисмоний тозаликка катта эътибор қаратганлиги сабабли шахсий гигиена стандартлари юқори бўлган араблардан ўзлаштирган.
Роҳиб-жангчиларнинг урф-одатлари ўрта асрлар одамларининг қолган одатларидан жиддий фарқ қиларди. У даврларда қироллар ваҳимага тушадиган тарзда сувдан қўрқарди, чунки сув уларнинг терисидаги тешикчаларни очиб ташлайди ва улар орқали ифлослик ва инфекция уларнинг танасига тушишидан қўрқарди.
Гигиена ва парҳез тампилерлар умрининг ғайриодатий тарзда узоқлиги асосий сабаб бўлган. Тадқиқот хулосаси сифатида италиялик олимлар жамоасида айтиладики, «аждодлар тажрибасидан ўқиб-ўрганиш керак».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase