Сириус юлдузи “Нажм” сурасининг 49-оятида ёдга олиниши:
“Ва албатта, Шиъронинг Робби ҳам Унинг Ўзи” (Нажм сураси, 49)
Сириус юлдузи (арабча транскрипцияда - Шиъро) Нажм сурасининг фақат битта 49-оятида ёдга олинади.
Сириусни узоқ вақт кузатган астрономлар Катта ит буржига мансуб бўлган тунги осмондаги бу энг ёрқин юлдузнинг яққол тартибсиз ҳаракатини қайд этишган. Яқин ўтмишда астрономлар унинг ҳаракат траекториясини ҳисоблаб чиқиб, ажойиб бир ҳақиқатни аввал фараз қилиб, кейин тасдиқлай олдилар: Сириус битта юлдуз эмас, балки иккита юлдуздан иборат бўлиб, иккинчи юлдуз кичикроқ ва уни оддий кўз билан кўриб бўмайди.
Сириус 2 та юлдуз: Сириус А ва Сириус Б дан иборат эканлиги аниқланди. Сириус А – Ерга яқинроқ, бундан ташқари, Сириуса-А вазни Қуёш вазнидан 10 баравар катта ва у Қуёшдан 10 баравар ёрқинроқ. Биз тунги осмонда энг ёрқин юлдуз сифатида айнан уни кўрамиз.
Сириус Б оқ рангли митти юлдуз бўлиб, оддий кўз кўриб бўлмайди.
Сириус-А ва Сириус-Б юлдузлари тўхтовсиз ҳаракатда бўлади. Иккала Сириус юлдузи камонсимон ўқ бўйлаб бир-бирига қараб ҳаракат қилади ва Ер вақти билан ҳисоблаганда ҳар 49,9 йилда бир-бирига максимал даражада яқинлашади. Бугунги кунда бу илмий исботланган ҳақиқатдир.
Яна бир ҳолат муҳим аҳамият касб этади: икки юлдуз, бир-бирининг атрофида айланиб, камонсимон орбита расмини чизгандай бўлади.
Бироқ, фақат 20-асрнинг сўнгги йилларида олимлар учун тушуниши учун қулай бўлган илмий ҳақиқатга Қуръон бундан 14 аср олдин ишора қилган:
Агар Қуръоннинг «Нажм» сураси 49-ояти ва 9-оятини биргаликда ўқийдиган бўлсак, қуйидаги ажойиб ҳолатнинг гувоҳи бўламиз:
Ва албатта, Шиъронинг Робби ҳам Унинг Ўзи (Нажм сураси, 49)
Бас, икки камон масофасича, балки ундан ҳам яқинроқ бўлди… (Нажм сураси, 9)
Агар биз оятларнинг рақамларини, яъни 49 ва 9 ни бир-бирига солиштирсак, кўз олдимизда илоҳий ваҳий мўжизаси гавдаланади, чунки 49,9 Ер йиллари даврига тенг бўлган икки Сириус юлдузининг айланиши ва яқинлашуви факти астрономлар томонидан бир неча йил олдин бир неча расадхоналарнинг биргаликдаги иши натижасида аниқланган.
Нажм сурасининг 9-оятидаги Сириуснинг маълум бир камонсимон ёй шаклидаги ўқи бўйлаб бир-бирига яқинлашган икки юлдузини кўрсатади ва уларнинг яқинлашиш даври – сурадаги оятлар рақами - 49 ва 9 дан иборат.
Бундан 14 аср муқаддам одамлар Сириус юлдузининг оддий кўзга кўринмайдиган иккинчи йўлдош юлдузи ҳам борлигини ва бу юлдузларнинг яқинлашиш даври 49,9 Ер йилига тенглигини ва улар камонсимон ёй ўқи бўйлаб яқинлашаётганини тахмин қила олмасдилар.
Бу маълумотлар олимлар учун фақат 20-асрнинг охирларида аниқ далиллар билан исботланди.
Қуръони каримнинг илмий мўъжизалари: Сириус юлдузи
Сириус юлдузи Қуръони каримнинг Нажм сурасида зикр қилинган бўлиб, сура номи араб тилида "юлдуз"деган маънони билдиради. Сириуснинг ҳар икки юлдузи камон шаклидаги ўқда бир-бирига қараб ҳаракатланади ва ҳар 49,9 йилда бир марта максимал даражада яқинлашади. Қуръони карим Нажмсурасининг 49-ва 9-оятларида «sirius» юлдузи зикр қилиниб, шу тариқа юқорида кўрсатилган астрономик ҳодиса кўрсатилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Мессининг татуировкалари ва бу қабоҳатлар маъноси
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива