Тарих (514)
Бундан 80 йил олдин машҳур Молотов-Риббентроп пакти имзоланганди. Сталин тарафдорлари уни доҳийнинг зўр маҳорат билан қилган юриши деб ҳисоблайдилар. Ёзувчи Виктор Ерофеев ушбу шартномани қуйидагича баҳолайди. Бундан 80 йил олдин Молотов-Риббентроп пакти (ёки Гитлер-Сталин пакти) - нацистлар Германияси ва Совет Иттифоқи ўртасида бир-бирига ҳужум қилмаслик ҳақида шартнома имзоланган.
Ҳижрий 164 йил раби ул-аввал ойининг 20 санаси (778 йил) Бағдод шаҳрида (Ироқ) Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбал – исломнинг тўрт ҳуқуқий мактаби – ҳанбалийлар мазҳаби асосчиси таваллуд тоган. Отасининг исми Муҳаммад эди, у арабларнинг шайбон қабиласидан бўлган. Аҳмаднинг отаси болалигида вафот этган.
Жиззахда қўзғолончиларга ёрдам бериш учун бутун вилоятдан одам оқиб келарди. 16 июль куни чор қўшинлари эски Жиззахнинг маркази ва ён-атрофдаги қишлоқларга ўт қўйдилар. Кураш жуда қаттиқ бўлди. Фақат 18 июлга келиб чор отряди Жиззахни эгаллади ва қўзғолончиларни тоққа сиқиб чиқарди. Қўзғолончилар улкан йўқотишларга дуч келдилар. Уларни тутган жойларида отиб ташлашарди. Ўликларни кўмиш учун тунлари тоғдан уларнинг кариндошлари тушиб келишарди.
Тарихда 100 та энг ўрганилган шахслар рўйхатининг энг юқорисида Карл Маркс ҳам туради. «Илмий социализм» асосчисига ҳанузгача ҳайкаллар қўйишмоқда. Масалан, 2003 йил 13 сентябрда калугалик коммунистлар Ленин майдонида вазни 15 тоннага тенг бўлган «гранит Карл»ни ўрнатдилар.
Арманларнинг милодий 1915 йилдаги қатли оми (геноциди) ҳақидаги туркларнинг масъулияти борасида бир қанча пойтахт шаҳарлар қилаётган ана шу ёвуз ҳамлани ва жадал суръат билан кўтарилиб бораётган ана шу бақириқларни биз кўриб кузатиб турибмиз.
Шарқшунослик тарихи ислом дунёсининг энг нозик сирларини англаб етиш учун шарқшунослар ўзларини мусулмон қилиб кўрсатган ҳолатлар ҳақида кўплаб мисолларни билади: Ричард Бартон, Снук Хюргронье, Арминий Вамбери. Бу рўйхатни давом эттириш мумкин, лекин таъкидлаш жоизки, улар бу ишни фақат фанга бўлган муҳаббат туфайлигина қилган дея олмаймиз.
Совет мусулмонларининг биринчи қурултойи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган. Расман мусулмонлар диний идораси тарихи 1943 йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган қурултойдан бошланган бўлиб, унда мусулмон етакчилари, ўзларининг биринчи форумига тўпланиб, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси ташкил этишга қарор қилдилар.
Салжуқ султонлари ўта художўй эдилар, шунинг учун уларнинг аксари эзгуликда яшашга, давлатни ҳикмат ва адолат билан бошқаришга интилганлар. Уммавий ва Аббосийларнинг махфий хизматлари бўлиб, уларни "соҳиби хабар" деган мансабдор юритган. Махфий хизматнинг вазифасига сиёсий номақбул шахсларни кузатиш ва халифа ишора қилганларни қатл қилиш кирар эди.
Рейхстагга (нем. Reichstagsbrand) ўт қўйилиши 1933 йил 27 февралда содир бўлган ва Германияда фашистлар кучини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнаган. Фашистларнинг расмий талқинига кўра, ўт қўйиш голландиялик коммунист Маринус ван дер Люббе томонидан содир этган, бунинг учун у ўлимга ҳукм қилинган.
Ўрта асрлардаги салиб юришлари, асосан, Яқин Шарқ аҳолисига нисбатан шафқатсизлиги билан танилган тамплиерлар рицарлар ордени билан боғлиқ ҳолда тасаввур қилинади. Бироқ, бу тамплиерларга улар ўрганган мусулмонлардан энг яхши нарсаларни, шу жумладан гигиена қоидаларини қабул қилишларига халақит бермади.
Туркияда ҳижобнинг тикланишида асосий шахслардан бири мусулмон журналист аёл Шуле Юксел Шенлер ҳисобланади. Исломни фаол ҳимоя қилиш бўйича фаолияти учун 9 ой қамоқда ўтиришига тўғри келган. Лекин бу ҳам фаол мусулмон аёлни тўхтатгани йўқ.
"Қадимги даврларда урушлар кўпинча эркакларнинг қатл этилиши ва аёлларнинг қул қилиниши билан тугаган. Бироқ, тинч йилларда ҳам аёллар муносиб ўлжа ҳисобланган. Улар камдан-кам ҳолларда раҳм қилинарди", - деб ёзади немис нашри Die Welt.
1937 йил 11 август - Ежов НКВДнинг 00485-сон «Польша» буйруғига имзо қўйди, 143810 киши ҳибсга олинди, шундан 139835 киши қамалди ва 111091 отиб ташланди - бу СССР да яшаган этник полякларнинг ҳар олтинчисидир.