close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ислом цивилизацияси. 4-боб. Ислом тамаддуни ва гуманистик дунё маданияти

Ислом тамаддуни қадимги Шарқ ва Ғарб маданиятини мерос қилиб олган. Лекин у ўтмишдаги маданий анъаналарга кўр-кўрона тақлид қилмаган ва уларни давом эттирмаган, балки маданиятни синтез қилиш ва такомиллаштириш билан шуғулланган. Мўғуллар истилоси билан якун топган Ислом тамаддунининг гуллаб-яшнаши дунё гуманистик (инсонпарварлик) маданиятларидан бирини яратиш даври эди.

Ушбу қудратли маданият кўплаб таркибий қисмлардан иборат эди: юнон, эрон, яҳудий, ҳинд, туркий ва ҳатто хитой маданиятлари. Ушбу синтезда ҳинд ва эрон компонентлари сони бўйича юнон ва яҳудийлардан кам эмас. Аммо асосий қадрият ўзига хос исломий тузилиш ва ушбу маданиятнинг умуминсоний гуманистик аҳамиятга эга бўлган исломий кўриниши билан боғлиқ.
Ушбу маданиятнинг дунё миқёсидаги аҳамияти ўсишига турли миллат вакиллари сифатида Ислом ва унинг таълимотларини ҳаракатлантирувчи восита бўлганларнинг ғайрат ва иродаси ёрдам берди. Ислом тамаддуни деб номланган бу эликсирнинг «хамиртуруши» на шарқий ва на ғарбий бўлмаган, ижодий ва илоҳий асосларга эга бўлган бевосита Ислом эди. Ушбу буюк маданиятни ўз ичига олган исломий ҳамжамият - Қуръони Каримга асосланган яхлит бирлашмадир.
Вақти-вақти билан мусулмон мамлакатлари ҳукмдорлари ўртасида юзага келадиган қарама-қаршиликларга қарамай, Ислом дунёсида ягона қонун - ҳеч қандай чегарани, ирқларни, на ғарбни ва на шарқни тан олмаган Қуръон амал қилган. Мисрнинг ҳукмдори хуросонлик, Ҳиндистон эса туркий эди. Бағдодда Ғаззолий фалсафани рад этиш ҳақида ўз асарларини ёзган, унга Ибн Рушд (1126-1988) жавоб берган. Бағрикенглик ва бирдамлик туфайли исломий жамият ўзининг барча таркибий тузилмалари ҳамкорлигининг самараларидан баҳраманд бўлди ва ғайриислом дунёси билан алоқа ўрнатди. У ўз руҳининг кучи билан ҳар қандай янги ва мақбул бўлган нарсаларни жалб қилиши ва муваффақиятли ўзлаштириши мумкин бўлди. Бу жамиятнинг қулаши ташқи дунё билан алоқалари узилганидан, ичкарида эса айирмачилик тенденциялари ва ақидапарастликка дуч келганидан бошланди.
Ислом маданияти кенг қамровли ва умумлаштирувчи маданиятдир. Унинг ривожланиши ва кенг тарқалиши Боғдод халифалари бўлган Аббосийлар даврига тўғри келади, аммо унинг асослари Ҳижоз ва Суриядаги исломий фатҳлар билан бунёд этилган. Тўғри, бу маданият Эрон ва Сосонийлар урф-одатлари олдида жуда қарздор, аммо бу маданиятнинг руҳи ҳанузгача Исломдир ва у битта халқ ёки ирқ билан монополлаштирилмайди. Ислом оламининг улкан ҳудудларида турли халқлар - араблар, эронликлар, турклар, ҳиндулар, хитойлар, мўғуллар, африкаликлар бирга яшашган. Уларнинг орасида ҳатто ўзга миллат вакиллари ҳам (зимми) бор эди. Бу халқларнинг ҳар бири яхши ва ёмон нарсалар билан ажралиб турарди. Бундай қўшнилик ва муносабатлар уларнинг ўзаро яхшиланишига ёрдам берди ва Исломнинг бағрикенглик ва илм-фанга ҳурмат ҳақидаги таълимоти руҳида ўзаро маданият турли маданиятларнинг ўзаро таъсири ва бирлашишига олиб келди. Шундай қилиб, Ислом бағрикенглик тамойилидан фойдаланиб, ижобий ахлоқий тамойилларга ва турли халқларнинг меросига очиқ муносабатни намоён этди ва бу халқларни бирлаштирди, одамларнинг сифат жиҳатидан янги жамоасини илгари сурди. Бу ҳеч қандай чегараларни тан олмаган капиталистик дунёни халқларга, ҳудудий чегараларга ва ирқларга ажратган очкўзлик унга бегона бўлган янги маданият эди. Миллати ва ирқидан қатъи назар (араб, турк, афғон, европалик) мусулмон бутун Ислом оламини ўз ватани деб билади. Конияда ёки Дамашқда Термиз ёки Балхдан келган шайх умум ҳурматга лойиқ эди ва Андалусиялик бир саёҳатчи Ҳиндистонда қози лавозимини эгаллаши мумкин эди. Масжид ёки мадрасада, сўфий дарвешлар даргоҳида, шифохоналарда ҳар қандай мусулмон халқлари вакиллари билан учрашиш мумкин эди. Миллий ёки фуқаролик асосларида улар ўртасида бирон бир келишмовчилик ёки муаммо йўқ эди. Ҳамма жойда битта дин - Ислом ва битта маданият – Ислом эди. Бу маданият ислом оламининг ҳамма бурчакларини: Мадина, Дамашқ, Боғдод, Нишапур, Қоҳира, Қуртуба, Ғарнота, Кония, Константинопол, Кобул, Лаҳор ва Деҳлини қамраб олган. У буларнинг барчасида ва бошқа кўплаб шаҳарларда ва қишлоқларда дунёга келган, муайян бир жойда эмас. Ҳамма жойда унинг аломатлари бор эди, аммо ҳеч қандай жойда маҳаллий ўзига хосликлар устун келмасди. У шарқий ёки ғарбий эмас, исломий маданият эди. Шу билан бирга, унинг уч-тўрт аср давомида жадал ривожланиши гўёки буюк бир мўъжиза каби эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase