Разан ан-Наджжар саккиз кишидан иборат оилада яшаган. У олтита боланинг энг каттаси бўлган. Отаси ан-Наджжар Исроил ҳудудида металл савдосида бўйича ишларди. Сўнгра у чеклов остига тушиб қолган, натижада унга чегарани кесиб ўтиш тақиқлаб қўйилган. Ғазо секторида механик бўлиб ишлаган ва мотоциклларни таъмирлаган. Қизи ҳалок бўлган пайтда ишсиз эди. Онасининг исми Ашраф ан-Наджжар (1974 йил туғилган). Оила чегара яқинида жойлашган, исроиллик аскарлар нигоҳи остида бўлган Хузаа шаҳрида қариндошлари томонидан берилган квартирада яшашарди. Уларнинг участкасида маҳаллий аҳолини Исроил армиясидан ажратиб туриш мақсадида тўрт метрли бетон девор ўрнатилган эди.
Разан ан-Наджжар учта ҳарбий операция яъни: 2008-2009 йилларда «Қуйма қўрғошин», «Булутли устун» ва 2014 йил «Бузилмас қоя», улар натижасида бутун ҳудуд талофат кўрганининг гувоҳи бўлган. Оиласи уни университетда ўқитиш учун жуда камбағаллик қилар эди. Қиз хаттотликка ўқиб, ҳамширалик иш курсини ўтаган.
2018 йил 1 июнда Разан ан-Наджжар исроиллик аскар томонидан кўкрагидан қаттиқ яраланди. У қуролсиз эканлигини кўрсатиш учун қўлларини кўтариб турарди, Ғазо сектори билан чегарада ярадорларни эвакуация қилишга ёрдамлашарди. Исроил дастлаб қизнинг тўғридан-тўғри нишон бўлганини рад қилди. Исроилнинг «Бецелем» ҳуқуқни муҳофаза қилиш гуруҳининг хабар қилишча, ан-Наджжар бир лаҳзада отиб ўлдирилган.
Ҳамширанинг ўлимидан бир неча кун ўтгач, Исроил Мудофаа Кучлари Разан ал-Наджжар иштирокидаги таҳрирланган видеоларни эълон қилди, унда Хамаснинг илтимосига биноан у норозиликларда инсон қалқони сифатида иштирок этган. Кейинчалик, чалғитиш мақсадида Исроил Мудофаа Кучлари томонидан таҳрир қилинган, Ливан телеканалига берган интервюсидан парча топилди. Ал-Наджжарнинг изоҳлари контекстдан юлиб олинганди, чунки асл яни (таҳрирланмаган) видеода Хамас тилга олмаган, аммо у "фронт чизиғидаги ярадорларни ҳимоя қилиш ва қутқариш учун жонли қалқон бўлиш" билан шуғулланган. "Жонли қалқони" дан кейин айтилган барча сўзлар Исроил видеосидан кесиб олинган. ЦАХАЛ унинг имиджини обрўсизлантиришга ҳаракат қилинган видеони таҳрирлашда иштирок этгани учун танқид қилинди.
Айрим маълумотларга кўра, ан-Наджжар у ва бошқа одамлар қўлини кўтарган ҳолда оқ нимчада чегарадаги деворга, ярадорларга ёрдам бериш учун яқинлашганда отиб ташланган.
Аллоҳ таоло шаҳидлигини қабул қилсин...
Дини, Ватани учун жонини фидо қилган қаҳрамон муслима (видео)
1997 йилнинг 1 июнь куни туғилган бу жажжи қизалоқ 21 йиллик умри давомида мусулмонларнинг дарди ва қонли тўқнашувлари гувоҳи бўлди... Бу муслима синглимизнинг исми Разан Ашраф Абдулқодир ан-Наджжар фаластинлик ҳамшира (фельдшер), Исроил мудофаа кучлари томонидан Ғазо сектори билан чегарада, фаластинлик ярадорларга ёрдам бераётган пайтда ўлдирилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
|