close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Масжиддаги теракт ва янги фильм: уларнинг орасида қандай ўхшашлик бор?

Бугунги кунда Янги Зеландия масжидларида рўй берган мусулмонларни отиб ташлаш ва яқин кунларда Россияда кенг прокатга чиқарилиши лозим бўлган «Болқон чегараси» янги триллери ўртасида қандай ўхшашлик бор? Бундай саволнинг ўзи бемаъни бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ, афсуски, уни бериш учун барча асослар бор, боз устига, унга бериладиган жавоб жуда ғамгин бўлиши мумкин.

Хусусан, кўплаб ғарблик шарҳловчилар серб образлари, символлари ва қаҳрамонларининг бугунги кун террорчисига таъсири номутаносиб даражада катта эканлигини қайд этадилар. Масалан, унинг руҳлантирган қаҳрамонлар номи ёзилган парча.
Байо Пивлянин, Милош Обилич, Новак Вуйошевич – кўриб турганимиздек, серб исмлари мусулмонларга қарата отилган ўқлар солинган ўқдонларга ёзилган номларнинг қарийб ярмини ташкил қилади.
Боз устига, онлайн трансляция қилинган терактни содир этишга кетаётган вақтида қотил сербларнинг Remove kebab ("Кабобни йўқотиш") – улар ҳам, исламофоблар ҳам бутун дунёда мусулмонларни жисмонан йўқ қилишни тушунадиган шиордан иборат шлягерни эшитиб кетган.
Россияда суратга олинган янги триллер - "Болқон чегараси" худди қаҳрамонларни мадҳ этади, ҳар холда афсоналарни такрорлайди. У бинойидек голливуд блокбастери услубида россиялик томошабинларга кандай қилиб Россия махсус хизматлари бечора косоволик сарбларни албан каллакесарларидан ҳимоя қилганлигини кўрсатади.
Албатта, томошабинларга баён қилинаётган 1999 йил ҳодисаларидан ўн йил олдин серблар армияси ва ўлим эксадронлари Югославиянниг парчаланиши аслини олганда айнан шундан бошланган мухторият учун курашни босиш мақсадида Косоволик албанлар орасида қўрқув ва даҳшат туйғусини уйғотган экалигини ҳеч ким гапириб бермайди. Бунинг сабаби шундай эдики, мамлакатнинг янги раҳбари – буюк серб шовинисти Слободан Милошевич Косовога югослав қўшинларини киритиб, бошқа бир югослав республикаси - Словения бундай мамлакат таркибида қолишни истамагани, унинг оридан эса Хорватия ҳам шу йўлни танлаган. Уларнинг иккаласи чиқиб кетгач, Буюк Сербияга айланиб қолаётган Югославия таркибида қолишни Босния ҳам истамайди, бунга жавобан Милошевич уни ва Хорватияни жазолашга қарор қилиб, уларнинг серблар яшайдиган ҳудуди бир қисмига югослав қўшинларини киритишга қарор қилди. Бунинг натижасида Боснияда юз минглаб мусулмонлар ўз уйларидан ҳайдалди, ўн минглаб киши ўлдирилди, ўн минглаб мусулмон аёллар зўрланди, битта Сребреницанинг ўзида 8 мингдан ортиқ мусулмон эркак, жумладан, ўсмир ёшдагилар шафқатсизлик билан ўлдирилди, бу иккинчи жаҳон урушдан кейинги Европадаги энг оммавий қирғин бўлди.
Табиийки, буларнинг барчаси ҳақида томошабинга ҳеч ким гапириб ўтирмайди. Лекин тиш-тирноғигача қуролланиб, Кремл томонидан кўп марта ёзиганидек, янги урушга олиб келиши мумкин бўлган сиёсий тўқнашувларга гиж-гижланаётган «жабрдийда» сербларга ҳамдардлик туйғусини уйғотишга ҳаракат қилинади.
Энди А ва Б ни қўшиб, қуйидагича савол берамиз: агар серб шовинизм тарғиботи дунёнинг нариги бурчагида юрган одамни масжидга кириб, у ерда ибодат қилаётганларни отиб ўлдиришга ундай олган экан, бу фильмда рус-серб православ биродарлиги мафкураси тарғиб килиниши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда Россияда бутун мамлакат кинотеатрларида намойиш этиш қандай натижага олиб келиши мумкинлигини ўзингиз тасаввур қилаверинг.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase