Маълум бўлишича, ёшлар орасида анча машҳур бўлган, ижтимоий тармоқлар билан фаол ишлайдиган ва ҳатто бу ва бошқа мавзуларда дарслар берадиган, вебинар ва семинарлар ўтказадиган ёш IT мутахассислари (ортиқча тафсилотларга берилмаслик учун шу атама билан умумлаштираман) гуруҳи ўтакетган такфирчилар, хезимийлар экан. Қисқача айтадиган бўлсак, улар такфирда шу даражада кескин бўлиб, унинг фатволарини ўқиганда баъзида, бу одамнинг руҳий соғлиғи ҳақида саволлар туғиладиган саудиялик замонавий шайх Аҳмад ал-Хазимийнинг издошларидир. Умуман олганда, наждийлар даъватининг янги нуфузи, мазҳабларни ажратишда, уларнинг кечаги нуфуз эгаларини ағдариб ташлайди.
Бу ҳақида хабар топгач, биродарлардан бири қандай қилиб бу ўқимишли, ақли-ҳуши жойида бўлган, замонавий, фаол ёшлар бундай қарашларга амал қилиши мумкин, деб ҳайратда қолди. Бу савол менга ҳам жуда қизиқ туюлди. Нима сабабдан одам интеллектуал қобилиятлар мавжудлиги ва ахборотлар очиқлигида, барча далиллар аниқ бўлиб турган бир пайтда ҳақиқатни қабул қилмайди?
Агар бу масала ҳақида ўйлаб кўрадиган бўлсак, шуни кўриш мумкинк, аксарият одамлар, кандайдир қарашларни мустаҳкам ушлаб олиб, уларни ўзгартиришни хаёлига ҳам келтирмайди, аксинча, уларни ҳимоя қилишга интилади. Бунда кўпинча одам қанчалик ақлли бўлса, у ўз эътиқодларини ҳмиоя қилиш учун шунчалик баланд «девор» қуради, бошқача қилиб айтганда, унинг эътиқодлари ҳосил қилган қулайлик ҳудудини тарк этишга уринмайди. Одамни қулайлик ҳудудидан чиқариш қийин: агар бу жараён босқичда бузиладиган бўлса, дастлаб қатъий қабул қилмаслик, сўнгра шубҳа, ундан кейин симпатия ва охирида янги қарашлар шаклланиб, эскиларидан воз кечиш рўй беради. Бунда биринчи босқич энг узоқ чўзилади, қоидага кўра, уни фақат назарий далиллар билан амалга ошириш қийин бўлади. Шу сабабли юқори интеллект ҳақиқатга эргашишни кафолатламайди, чунки одамда ҳис-туйғулар ҳам бор. Кўпинча айнан ўзининг ноҳақлиги ва мухолифининг ҳақ эканлигини тан олиш нафснинг ҳақиқатни тан олишига халал беради.
Бундан бир неча йил олдин, ординатурада ўқиб юрган пайтларимда мен билан содир бўлган бир воқеани мисол қилиб келтираман. Ўшанда мен доғистонлик бир йигит билан танишиб қолгандим, у барча дин қонун-қоидаларига амал қиладиган, салафий қарашлари тарафдори эди, у менинг ашъарий эканлигимни билгач, бир неча марта мен билан баҳслашишга уриниб кўрди, ҳар сафар баҳс унинг учун омадсиз якунланарди. Бир сафар, умуман далиллари тугагач, у жаҳл билан менга қанчалик асосли далиллар келтирмай, барибир уларни қабул қилмаслиги ва ҳеч қачон ашъарий бўлмаслигини айтди. Унинг ҳаракатлари мени ҳайратда қолдирди, биз мулоқотни давом эттирган бўлсак-да, мен ўзим учун агар одам ҳақиқатни қабул килишга тайёр бўлмаса, унга бирон нарсани исботлашга уриниш бефойда ва унинг қарашларини тубдан ўзгартиришга бирдан киришмаслик керак деган хулоса чиқардим. Фанатизмга кўпайтирилган ҳис-туйғулар эса бир қарашда ақли-ҳуши жойида бўлган одамларни ҳам кўр қилиб қўяди.
Ҳақиқатни қабул қилиш учун зарур бўлган яна бир сифат ҳалоллик, аввало, ўзингизга нисбатан бщлган ҳалолликдир. Агар инсон ўз эътиқодларини қўллаб-қувватлаш учун ёлғон гапиришга тайёр бўлса, у ҳеч қачон ҳақиқатга келмайди, чунки ҳақиқат ёлғонга муҳтож эмас. Имом Моликдан (Аллоҳ раҳматига олсин) бу мавзуда чиройли сўзлар нақл қилинади: «Агар ҳақиқатни ҳимоя қилаётган, сўкиниб, беодоб гаплар гапираётган ва жаҳлдор одамни кўрсангиз, билингки, унинг ниятлари носамимийдир, чунки ҳақиқат буларнинг ҳаммасига муҳтож эмас. Ҳақиқат аниқ бўлиши учун у ҳақида айтишнинг ўзи кифоя».
Одам мураккаб илмий далилларни тушунмаслиги мумкин, лекин у доимо одамларнинг феъл-атфорини ва самимийлигини кўриб туради. Шу сабабли мазҳаб учун ҳақиқатни ёлғон билан аралаштирадиган ва мазҳаб номидан гапирадиган сохта воиздан ёмон реклама йўқ. Айнан шундай сохта воизлар ва ўзини мотурудийларга мансуб ҳисоблайдиган имомлар суннийлар даъватига улкан зиён етказади. Имом Ғаззолий «Иҳё» китобида ёзадики, оддий одамлар кўпинча мураккаб шариат далилларини тушунишмайди, лекин улар доимо чиройли хулқни тушунишади ва бу кўпинча улар учун ҳақиқат мезонига айланади.
Шу сабабли доимо ёдда тутиш керакки, ислом даъвати агрессив ва такаббурликка асосланмаслиги керак, бундай даъват, ҳаттоки сиз ўн марталаб ҳақ бўлсангиз ҳам, одамларни сиздан узоқлаштиради. Аллоҳ таоло бу ҳақида айтадики: «Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт». (Наҳл:125). Албатта, яхши хулқни сақлаш ва йиллар давомида такфир ва бошқа мусулмонларга нафрат қайнаб ётган, бошқаларга тухмат ва ҳақоратлар баҳсида асосий «далил» бўлган муҳитда яшаган одамлар қалбига етиб бориши амалда имконсиздир. Аллоҳ таоло қалбини муҳрлаб қўйган одамга энди ҳеч ким ёрдам бера олмайди.
Юқорида айтилган фикрларни умумлаштириб, шундай хулосага келамизки, даъватнинг муваффақияти уни ким томонидан амалга оширилиши ва кимга қаратилганлигига боғлиқ. Албатта, турли одамлар учун бир хил рецептлар бўлиши мумкин эмас, лекин умумий тамойилларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Абу Муслим таржимаси