«Муласаминлар(Муласамин (ўралиб олган) — Африкадаги барбар қабиласига қарашли уруғ номи. Бундай ном ҳарбий юриш давомида юзларига ниқоб қилган «лисом» (ёпинғич) номидан хосил бўлган.) амири Абу Бакр ибн Умар Гана заминида шундай мавқега эришдики, бундай даражага ўзидан бошқа ҳеч ким кўтарила олмаган. Душманга қарши жангга отланар экан, унинг ортидан ўн беш минглик содиқ лашкари эргашар эди. Шу билан бирга, у одилликла суд қилиб, Исломда ҳаром қилинган нарсалардан сақланди. Эътиқоти тўғри. Аллоҳнинг ҳақ динига эргашган Абу Бакр ибн Умар ҳамиша динимиз ҳимоясида бўлиб, одамлар орасида шариатга асосл анган ҳаёт тарзини оммалаштирди»
Атоқли Ислом тарихшуноси ҳафиз Ибн Касир
Агар ўзимнинг Саба ибн Яшжуб ибн Ёраб ибн Кахтангача кўтарилган араб насл-насабимни яхши билмаганимда, ўзим ҳақимда барбарлардан келиб чиққан бўлсам керак деган хулосага борган бўлар эдим!
Мозийнинг кўпчилик унутган саҳифаларини ўқир эканман, барбарларга бўлган муҳаббатим ҳар гал ошиб бораверади. Барбарлардан чикқан қаҳрамонларнинг мазкур асарга киритилган сони шу даража кўпайиб кетганки, китобхонлар мени бошқа халқларга нисбатан айнан шд қабилага бўлган ҳаддан ортиқ муҳаббатда айблашларидан қўркаман Ҳақиқатан ҳам, мен барбар қабиласининг шонли тарихига тасанно айтачан. гарчи аксариятимиз, таассуфки, ушбу халқ ҳақида ҳеч нарса билмагак-да. Ваҳоланки, барбар халқи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматига жуда кўп яхшилик қилди. Мазкур ҳикоямизда сўз борадиган қаҳрамон ҳам буюк барбар қабиласига мансубдир.
Лемтун қабиласини бутунича Алморавийлар жамиятига қўшиб юборган шайх Яҳё ибн Умар Лемтунийнинг вафотидан сўнг, қабилага зошчилик қилиш вазифаси унинг укаси Абу Бакр ибн Умар Лемтунийнинг зиммасига ўтди. Шайх Абдуллоҳ ибн Ёсин қаҳрамонларча ҳалок бўлганидан сўнг эса Абу Бакр ибн Умар Лемтуний Мавританиянинг кануби, Сенегалнинг шимолидаги Алморавийлар жамиятининг диний раҳнамосига айланди.
Абу Бакр ибн Умар Лемтуний Мавритания билан Сенегалнинг барча вилоятларида Аллоҳ йўлида жиҳод олиб бориб, барбар қабилаларини асл Ислом йўлига қайтара бошлади. Одамлар Алморавийларга ёппасига қўшилиб бориб, охир-пировардида ушбу жамият Ислом оламининг ғарбидаги катта кучга айланди.
Жамиятни бошқара бошлаганига икки йилдан ошган экан, кунлардан бир кун, аниқроқ айтиладиган бўлса, ҳижрий 453 йили шайх Абу Бакр ибн Умар Лемтунийга Сенегал жанубидаги мусулмонларнинг икки гуруҳи орасида ички уруш бошланиш хавфи юзага келгани ҳакида хабар келди. Ёш Алморавийлар давлатини бошқариш вазифасини амакиваччасига вақтинча топширган шайх 14 минглик мурабитлар кўшинининг тенг ярмини олиб, ўша мусулмонларни ўзаро яраштириб кўйиш мақсадида йўлга чиқди. Аллоҳнинг иродаси ила мусулмонларнинг икки гуруҳи орасида жанг бошланмай туриб етиб борган шайх у.тарни ўзаро яраштириб қўйишга муваффақ бўлди.
Уша ҳудудда ҳукм сураётган вазиятга назар солган шайх Абу Бакр ибн Умар Лемтуний Сенегалнинг жанубида ҳанузгача дарахтлару бутларга сиғинаётган қабилалар борлигига эътибор қилди. Шайх шу захоти уларни Исломга даъват қилиб, Аллоҳнинг оқил ва адолатли дини хакидаги маърузалари ила африкаликларнинг қалбию фикри-зикрини мафтун қила бошлади.
Шундан сўнг шайх ўз давлатига қайтишга ҳозирлик кўради, аммо одамларни Исломга даъват қилишга ҳаваси салтанатни бошқаришга бўлган иштиёқидан устун келди. Натижада шайх Абу Бакр ибн Умар Лемтуний Африка чангалзорларига чуқурлашганча, ерлик қабилаларни Исломга даъват қилиб кетаверди. Исломий даъватни маҳаллий аҳолига етказиш масаласида мусулмонларга монелик қилган адолатсиз ҳукмдорларга қарши ўзининг 7 минг мурабити билан уруш олиб борди.
Натижада африкаликлар ёппасига Аллоҳнинг динини қабул қила бошлашди. Мужоҳид шайх Абу Бакр ибн Умар Лемтунийнинг африкалик бир киши Исломга кирганидан хурсандлиги курраи заминдаги энг буюк император ёки бани-башар тарихидаги энг бой инсоннинг хурсандлигидан анча ошиб тушар эди. Аллоҳ шайх Абу Бакр ибн Умар Лемтунийнинг воситачилиги ила бугунги кундаги қуйида санаб ўтилган давлатлар аҳолисини Исломга киритди:
Сенегал, Камерун, Нигерия, Гана, Бенин, Сьерра-Леоне, Либерия. Габон, Гамбия, Нигер, Чад, Мали, Гвинея, Гвинея-Бисау, Экваториал Гвинея, Буркина-Фасо, Марказий Африка Республикаси, Того, Кот-Дивуар, Конго.
Ўн беш йиллик даъватдан сўнг шайх Абу Бакр ибн Умар Лемтунийнинг тасарруфида, машҳур Ислом тарихшуноси Ибн Касирнинг ҳисобига кўра, Аллоҳнинг динига кирган ярим миллионлик армия йиғилди. Бундай даъват натижасида раҳматли шайх Абдуллоҳ ибн Ёсиннинг Шимолий Сенегалда тикланган биттагина рибат чодиридан бошланган Ал-моравийлар жамиятининг давлати энди Африканинг шарқидаги Тунисдан ғарбидаги Гвинея-Бисаугача, шимолидаги Жазоирдан жанубидаги Габонгача чўзилиб кетди.
Шундан сўнг, шайх Абу Бакр ибн Умар Лемтуний подшоликдан ўз амакиваччасининг фойдасига воз кечиб, Африка қаърига йўл олганча. кофирлар ва адолатсиз ҳукмдорларга карши Аллоҳ йўлида уруш олиб борганча, одамларни ёлғиз Аллоҳга сажда қилишга даъват этишни давом этди.
Шайх Абу Бакр ибн Умар Лемтунийнинг Африка ўрмонларидаги миссионерлик сафарларидан бирида хоинлик-ла узилган ўқ мужоҳид шайхнинг юрагига келиб санчилди. Африканинг забткори, Аллоҳнинг динини ушбу қитъада кенг оммалаштирган Ислом уммати қаҳрамони шу тариқа ҳалок бўлди.
Ал-моравийлар жамиятига қарашли давлатнинг кейинги тарихи билан танишиб, шайх Абу Бакр ибн Умар Лемтунийдан салтанатни қабул килиб олган амакиваччасининг исмини, унинг Андалусияда қилган ишларини билиб олгунимизча, келинг туяга ўтириб, Ал-моравийлар давлатининг пойтахти Марокаш шаҳридан Танжер бандаргоҳига борамиз.
У ерда эса кемага чиқиб, Гибралтар бўғозидан ўтганча, Андалусияга борамиз-да, ўша даврда у ерда нималар бўлганини кўриб чиқамиз.
Тойфа(Тойфа - 1031 йилга келиб Кордова халифалигининг барҳам топишига сабаб бўлган феодал тарқоқлик ҳосиласи бўлмиш Исломий амирликларнинг тарихий-географик номи.
Кордова (Андалусия) халифалиги - Пиреней яриморолида Омайё Абдураҳмон I томонидан 756 йили асос солинган Кордова амирлигидан ҳосил бўлган Исломий давлат. X асрда Абдураҳмон III даврида (929 - 961 йй.), Ҳакам II (961 - 976 йй.) ва Мансур (976 - 1002 йй.) равнақ топган бўлиб, 1031 йили майда амирликларга (тойфага) парчаланиб кетган (таржи-мон Ш.Долимовдан кўшимча маълумот).
Омайёчилар - Маккадаги қурайш қабиласининг омайё уруғидан чиққан, асосчиси Муовия I саналадиган араб халифаларининг 661 - 750 йиллари фаолият кўрсатган сулоласи. Омайёчилар ҳукм сурган даврда араблар Шимолий Африка, Пиреней яриморолининг асосий кисми, Урта Осиё ва бошқа ҳудудларни эгаллашган. Пойтахти Дамашқ бўлган (таржимон Ш.Долимовдан қўшимча маълумот).) ҳокимларининг тарихи қандай бўлган? Ўз аҳамиятига кўра Ярмук ғазотига тенг бўлмиш унутилмас Заллак ғазотининг тарихи нимадан бошланган? Эгнига жун газламадан тикилган дағал кийим кийиб, ўша замонда курраи заминнинг энг йирик подшолигини бошқарган барбар мужоҳид ким бўлган?
Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан