close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Диний мутаасcибликнинг тўрт аломати

 Мутаассиблик ҳар бир диний конфессиядан топилади. Бироқ, сўнгги вақтларда маълум сабабларга кўра фақат Ислом мутаассиблиги ҳақида кўп гапириладиган бўлди. Террористик ҳуружлар, диний масалалардаги ихтилофлар, тўқнашувлар, умматнинг парокандалиги, буларга баъзи бир далиллар холос. Буларни кўрган одам салбий ҳаракатлар Исломнинг узвий бир қисмидир, деган хулосага ҳам келиб қолиши ҳеч гап эмас.

  Мутаассиблик ҳар бир диний конфессиядан топилади. Бироқ, сўнгги вақтларда маълум сабабларга кўра фақат Ислом мутаассиблиги ҳақида кўп гапириладиган бўлди. Террористик ҳуружлар, диний масалалардаги ихтилофлар, тўқнашувлар, умматнинг парокандалиги, буларга баъзи бир далиллар холос. Буларни кўрган одам салбий ҳаракатлар Исломнинг узвий бир қисмидир, деган хулосага ҳам келиб қолиши ҳеч гап эмас. Мутаассиблик ҳар бир диний конфессиядан топилади. Бироқ, сўнгги вақтларда маълум сабабларга кўра фақат Ислом мутаассиблиги ҳақида кўп гапириладиган бўлди. Террористик ҳуружлар, диний масалалардаги ихтилофлар, тўқнашувлар, умматнинг парокандалиги, буларга баъзи бир далиллар холос. Буларни кўрган одам салбий ҳаракатлар Исломнинг узвий бир қисмидир, деган хулосага ҳам келиб қолиши ҳеч гап эмас.
Бироқ, Расулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи вассалом суннатларини асос қилиб олган ҳолда таассуб нималигини ўрганар эканмиз, пайғамбаримиз олиб келган Исломда таассуб йўқлигини кўрамиз.  
 
 1. Бошқа дин вакилларига тоқатсизлик.
 Ислом аъмри маъруф ва наҳий мункар қилишга чақиради, мажбурлаш ва зўрлашдан эса қайтаради. Куч ёки шавфқатсизлик билан эмас, балки айнан яхшилик ва юқори даражадаги ахлоқ янги ерларнинг фатҳ бўлишига сабаб бўлган.  
 Профессор Густав Лобон ўзининг «Араблар цивилизацияси» номли китобида ёзади:  «Биз арабларнинг юришлари ва ғалабалари ҳақида баҳс юритганимизда Қуръони Каримнинг тарқалишида куч ишлатиш омил бўлмаганлигини ўқувчи англаб олади. Араблар енгилган халқларни ўз динларида эркин қўйганлар. Баъзи бир масиҳий халқлар Исломни ўзига дин қилиб, арабчани тил қилиб олган бўлсалар, ғолиб арабларнинг адолати, Исломнинг бошқа динлардан кўра енгилроқ эканлиги сабабидандур».
  Бошқа бир жойда профессор шундай зикр қилади:  
  «Дастлабки ғалабалардан арабларнинг кўзига парда тортилиб, одатда ғолиблар мағлубларга нисбатан қиладиган зулм, ёмон муомала ва динга куч билан киритиш каби ишларни қилишлари мумкин эди. Агар улар шундай қилганларида, худди салибчиларга қарши бирлашгандек, барча халқлар арабларга ҳам қарши бирлашган бўлар эдилар. Лекин нодир даҳога эга бўлган аввалги халифалар турли тузум ва динлар қўполлик би-лан мажбур қилинадиган нарса эмаслигини тушуниб етганлар. Сурия, Миср, Испания ва бошқа жойларда аҳолига ажойиб лутф-марҳамат билан муомала қилдилар. Уларни ўз ақидалари, тузумлари, қонунларига тегмадилар. Озгинагина жизъя солиғи солишдан нарига ўтмадилар. Доимо тинчлик ҳукм сурди.
   Ҳақиқатни айтганда, дунё халқлари араблар каби шафқатли, меҳрибон фотиҳларни кўрмаган. Уларнинг меҳрибончилиги ва очиқ кўнгиллилиги кўплаб диёрларни очишга, кўплаб халқларнинг дини, тузумини, тилини хурсандчилик билан қабул қилишга олиб келди. Бу нарсалар ҳатто араблар ўзлари чиқиб кетганларидан сўнг ҳам йўқолмади. Бунга Миср яққол мисол бўла олади. Мисрликлар араблар олиб келган барча нарсалар-ни қабул қилдилар ва маҳкам тутиб қолдилар. Араблардан олдин келган Форс, Рим, Юнон ва бошқа фатҳлардан эса ҳеч нарса қолган эмас».  
   Профессор яна ёзади:  
   «Бундай яхши фазилатларни оз сонли, инсофли Оврупо олимлари араблар тарихини ўрганиб чиққанларидан сўнг эътироф қилганлар».
   Аллоҳ таоло ўзимиз ҳимоя қилиш ҳуқуқини берган, бироқ иймонимиз, шанимиз ва мулкимизга тажавуз қилмаётганларга нисбатан яхшилик ва адолатли муомала қилишимизни тақиқламайди. Асмо бинти Абу Бакр розиллоҳу анҳо: “Онам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида рағбат қилган ҳолида ҳузуримга келди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Унга силаи раҳм қилайми?” деб сўрадим. “Ҳа”, дедилар”. Шундан сўнг, ушбу оят нозил бўлган: «Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан чиқармаганларга яхшилик ва адолатли муомала қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир. Албатта Аллоҳ сизларни диний уруш қилганлар, диёрингиздан чиқарганлар ва чиқарилишингизга ёрдам берганларга дўстлик қилишдан қайтарур. Уларни дўст тутганлар, ана ўшалар, золимлардир» (Мумтаҳина сураси, 8, 9-оятлар).
   Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳамда у зотга эргашганларнинг (Аллоҳ улардан рози бўлсин) ўзга диндагиларга яхши муносабатда бўлгани ҳақида яна кўп ривоятлар бор. Шундай экан мусулмон одам “Ислом номидан” бошқа динга эътиқод қилувчиларга ўзича қандайдир зарар келиришлари мумкинми?..  
   
   2. Дунёқарашларнинг ўта торлиги
   Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир", деганлар. Ваҳийнинг биринчи сўзи ҳам "Ўқи!" - бўлган. Мусулмон олимлари – уларнинг орасида аёллар ҳам кам бўлмаган – илм-фан ривожига катта ҳисса қўшишган. Масалан, Аббос ибн Фирнас 852 йили ўзи ясаган сунъий қанот воситасида биринчи парвозни амалга оширган, кейинчалик кашфиётини янада такомиллаштирган. Ал-Киндий Эйнштейндан минг йил бурун нисбийлик назарияси ҳақида ёзган: "Вақт ҳаракат билангина мавжуд. Ҳаракат бор экан, жисм ҳам бор. Жисм бўлар экан, ҳаркат бўлиши ҳам лозим". Исмоил Ал-Жазарий истеъдодли механик бўлиб, "Китаб фи маърифат ҳиял ал-ҳандасийя" ("Мураккаб механик ҳаракатларни билиш ҳақидаги китоб", 1026) номли асарида элликдан ортиқ ўзи кашф қилган механизмлар қурилишини тавсифлаб берган. Улардан энг муҳими вал асоси бўлиб, бусиз замонавий ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Яна унинг чизмалари орасида клапанли насос, сувни юқорига кўтариб берувчи қурилмалар, сув ва шамли соатлар, кодланадиган қулфлар ҳам бўлган. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин, илк мусулмонларнинг кашфиётларидан бошлаб, Ислом ва илм-фан “дўстлигини” тасдиқлайдиган ҳозирги замон олимларининг ютуқлари билан тугатиш мумкин. Шундай экан, ҳақиқий мусулмон фақат ақидалар билан чекланиб қолиши мумкинми?  
   
   3. Танқидни тўғри қабул қилмаслик
   Мутаассибнинг фикрлаш доираси чекланганлиги ўзгалар фикрини ёки бошқа нуқтаи назарларни тўғри қабул қилишга имкон бермайди. Ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш учун у кўпинча диний матнлардан ўзига керакли жойларни кесиб олиш усулини қўллайди, баъзида эса суҳбатдоши билан бўлган суҳбатларида ахлоқ чегарасидан ҳам чиқиб кетади. Ҳадислардан бирида айтилганидек, бу каби феъл-атвор, мунозара ва баҳслашувларда фожирлик қилиши мунофиқликнинг аломатларидандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил», деб марҳамат қилган (Наҳл сураси, 125-оят).  
   
   4. Тамғалар босиш
   Диний мутаассиблар бошқалар шаънига тамға босишни яхши кўради. Исломий талқинда бу тамға "мунофиқ", "муртад", "кофир", "трол", "ЛГБТ", "К.Т" ва ҳ.к.з номлардир. Бундай айблов ҳамда инсоннинг ҳолатига бу каби ишонч билан баҳо бериш бу ўзини ҳаддан зиёд юқори баҳолаш ва ўз айбини билмаслик бўлиб, ҳеч қандай диний ижтиҳод ёки ҳаққонийликка интилиш эмас. Инсон қалбининг ожизлигини ҳисобга олганда, бундай иш жуда хатарлидир, зеро бугун ўзини "мўмин", ўзгаларни "мунофиқ" деб юрган бўлса, эртага аксинча бўлиши ҳеч гап эмас. Мутаассибнинг наздида "агар сенинг қўлингда болға бўлса, барча муаммоларга мих сифатида қарайсан", исломий атамалар билан "қуролланган" мутаассиб ўз атрофидан уларни қўллаш учун имкон қидира бошлайди. Ислом бунақа нарсаларни қоралаб келган ва фақат диний билимда муайан натижаларга эришганда ва белгиланган мақомга етганда.  Бундай ишларнинг йўл қўйилмаслигига қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда хулоса қилиш мукин:

   1. Исломда кибрга йўл қўйилмайди  
   2. Ислом яхши феъл ва юксак ахлоққа ундайди  
  3. Бу каби тамғалар бошқаларни камситади, Исломда эса биродарларнинг шаъни булғаш, мулкини ўзлаштириш ва ҳаётини барбод қилиш ҳаром қилинган.  
   4. Ўз фикрига комил ишончда бўлиш, Аллоҳ сизнинг қилаётган ишларингизга розилигини англатмайди. Ким билади, балки сиз “мушрик” ёки “мунофиқ” деб ҳисоблаган кишилар фақат Аллоҳ Таолога маълум бўлган сабаблар важидан (мисол учун, товба ва ҳидоятга олиниши) оқибатда ўзини солиҳ билган кимсалардан кўра Аллоҳ ҳузуридаги мартабаси юқорироқ бўлиб қолар.

   Қуръони каримда Аллоҳ таоло: “Шунингдек, сизларни одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун ўрта миллат қилдик”, деб айтган (Бақара сураси, 143-оят). Ушбу бир оятнинг ўзи Ислом мутаассибликни қабул қилмаслигини тушуниш учун кифоя, ҳадисларнинг бирида “Динда ғулувга кетишдан сақланинглар. Сизлардан олдингиларни динда ғулувга кетишдан бошқа нарса ҳалок қилган эмас” (Имом Аҳмад, Ибн Хузайма ва Насаийлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоят қилган). Аллома Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ шайтон макрларининг турларини зикр қила туриб шундай деди: «Баъзи салафлар айтишдики: «Аллоҳдан ҳар қандай амр келган бўлмасин, албатта шайтон бунда икки дастак таъсирга эга: ёки сусайиш ва ноқислик, ёки ҳаддан ошишлик ва ғулув. У бу ҳолатнинг бири орқали устун келишда давом этаверади». Атиги озчиликдан ташқари кўпчилик одамлар ушбу икки ҳолатдан биридалар: ёки ноқисликда, ёки ғулувда. Фақат озчиликкина Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва саҳобалари юрган тўғри йўлда мустаҳкам туришади» (Қаранг: «Иғосатул лаҳфан» 1/116).
   Диндаги ғулув – бидъат, куфр ва ширк, асоссиз такфир, ноҳақ қон тўкишнинг сабабидир. Таассуб (кўрмуридлик) илоҳий таълимот бир ёнда қолиб ккимнингдир шахсий тор тушунчалари учун курашиш, шу йўлда ўзига қарши чиққанларни кўр-кўрона душман деб эълон килишдир. Бу йулда диний шиорлардан фойдаланиш ва аслида эса илоҳий динга эмас, балки шахсий фикрларга бошқаларни куч билан мажбурлаш. Бу ишнинг оқибати ҳалок қилувчи ва улкан гуноҳлар бўлгани, унинг қанчалик ёмон эканига далолат қилади.

Маълумотлар асосида
Абу Муслим тайёрларди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase