Ўша пайтда европаликлар Ерни ясси, текис деб ҳисоблашарди. Мусулмон олимлари ҳатто ўрта асрлар мусулмон дунёсининг ҳар қандай бурчагидан Маккага йўналиш ва масофани кўрсатадиган махсус мослама яратдилар. У картографик лойиҳалаш усулига асосланган бўлиб, ғарбда ХХ асрга қадар маълум бўлмаган.
Франкфуртдаги (Германия) Иоганн Вольфганг Гёте университети фан тарихчиси Дэвид Кинг айтишича, у қибла йўналишини аниқлаш устида 20 йилдан ортиқ ишлаган ва ўрта асрларга оид хариталар кашфиёти уни лол қолдирган. Кинг бу ускунани ким яратгани ва асосийси – Макка йўналишини аниқлашнинг ушбу математик усули муаллифи ким эканлигини топишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Барча маълумотлар шундан далолат берадики, ускуна сафавийлар сулоласи даврида Исфахон яқинида яратилган. Лекин шунга қарамай, ускунани яратишга асос бўлган усул бундан анча аввал пайдо бўлган. Иккита харитадан биринчиси 1989 йил, Лондондаги Sotheby's кимошди савдосида сотувга қўйилганда жамоатчиликка кўриниш берди. Иккинчиси – 1995 йил Париждаги антиквариат магазинида пайдо бўлди. Иккала ускуна бир-бирига шу қадар ўхшаш эдики, бу уларнинг битта устахонада йиғилгани ҳақида ўйлашга мажбур қиларди.
Ускуна учта қисмдан иборат – компас, қуёш соати ва Маккагача бўлган масофа ва йўналишни кўрсатадиган айланувчан кўрсатгич. Ускунанинг асосида кенглик ва узунлик сеткаси, бунда кенглик доирача билан, узунлик эса вертикал чизиқлар билан белгиланади. Бронзада 100 дан ортиқ тешикча бўлиб, улар муайян шаҳарларни англатарди. Марказда, албатта, Макка жойлашган. Ускуна навигация учун мўлжалланмаган, демак, унда тоғлар, дарёлар ва океанлар кўрсатилмаган.
Ванкувердаги (Канада) Симон Фрейзер университетидан математика тарихчиси Лен Берггрен айтадики: «Бундай ускуна пайдо бўлгани ажарбланарли эмас. Ускунанинг асосида картографик проекция усули ётиши ажабланарли».
Ушбу ускунанинг феномени шундаки, кенглик чизиқлари эгилган, узунлик чизиқлари нотекис жойлашган, масофа кўрсатгичи эса жуда аниқ клабирланган ва реалликда Маккагача бўлган бурча масофасининг синуси ҳисобланади. Дарвоқе, агар узунликлар чизиқлари бир текис жойланганида эди, ускуна ишламаган бўларди.
Профессор Кингнинг сўзларига кўра, Исфахон ҳунармандлари ўзлари бундай панжара ўйлаб топишлари эҳтимоли паст эди. Улар моҳир ҳунармандлар эдилар, аммо математиклар эмас. Шунинг учун, эҳтимол улар эскироқ моделни нусхалашган. Қиблани аниқлайдиган асбобнинг асл модели қаерда ва қандай пайдо бўлган? Профессор Кинг бу борада бир нечта қизиқарли тахминларга эга.
IX асрга келиб, мусулмон астрономлари Маккага бўлган масофани синашга асосланган қиблани ҳисоблаш усулини ишлаб чиқдилар. Харитани проекциялаш усули бир вақтнинг ўзида пайдо бўлиши мумкин. Тахминан бир вақтнинг ўзида таниқли мусулмон математик ва астроном Абу Райҳон Беруний ўзининг қиблага бағишланган рисоласини ёзди.
Шуниси эътиборга лойиқки, Sotheby's каталогида ушбу лотнинг тавсифида ушбу қурилманинг яратилиши Европадан илҳомланганлиги ва ушбу восита XVIII асрда Европа фанлари ва технологияларининг Форсга таъсирининг исботи сифатида қизиқиш уйғотиши айтилган. Профессор Кинг бу фикрга мутлақо қўшилмайди. Унинг таъкидлашича, агар европалик математиклар қиблани аниқлаш муаммоси устида ишласалар ҳам, улар IX аср мусулмон олимлари томонидан таклиф қилинган формулага бевосита боғлиқ бўлган ечимга учрамаган.
"Ускунанинг масофа синусини ишлатиши, мен учун унинг илк исломий келиб чиқиши фойдасига энг ишончли далилдир", дейди Кинг.
Ўша пайтда Форсда бўлган европалик олимлар Маккада дунё харитаси каби бирор нарса олиб келганликлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Агар улар имкони бўлса ҳам, буни қилмасдилар, чунки улар Форсда мусулмонларни христиан динига қабул қилишга келишган, ўз динларига амал қилишни осонлаштиришган эмас.
Олимлар араб қўлёзмаларини ўрганиш билан, қурилманинг келиб чиқиши ҳақида кўпроқ маълумот пайдо бўлишига ишонишади. Дунё кутубхоналарида ҳали каталогга киритилмаган жуда кўп қўлёзмалар мавжуд.
Қиблани аниқлаш учун ўрта асрларга оид ушбу ускуна олимларни ҳайратда қолдирди
«Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томон бурингиз» (Бақара, 144). Кўп асрлар давомида мусулмонлар ибодат пайтида Макка томон юз тутиб, Аллоҳнинг амрини бажариб келадилар. Бироқ, уни бажариш ҳар доим ҳам осон эмас, айниқса сиз номаълум жойда бўлсангиз. Мусулмон олимлари математиканинг Европада илм-фан сифатида ривожланишидан анча олдин бу муаммони математик равишда ҳал қилишган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси