close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Паҳлавон шоир

«Қаъқонинг жангчилар орасидаги овози минг кишидан афзалдир».
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

«Қаъқонинг жангчилар орасидаги овози минг кишидан афзалдир».
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

Воқеага гувоҳ бўлган мусулмонлар ўз кўзларига ишонмас эдилар. Атрофидаги рўй бераётган ҳодиса чинми ёки қовжираган Қосим саҳросидаги саробми? Холид ибн Валид қатл этиладими? Наҳотки, Аллоҳнинг қиличи (Сайфуллоҳ) Холид ибн Валид ҳаётининг сўнгги лаҳзалари қолса-я?!
Мусулмонлар Холид ибн Валидни бошқа инсонлар каби вафот этишини билар эдилар. Аммо уни ғазотларда енгилганини кўрган эмаслар. Мана, ҳозир уни форс баҳодирлари мусулмонлар кўз ўнгида қуршаб элиб, уларнинг ҳар бири паҳлавон баҳодирнинг юрагига қиличларини ботириб олмоқни қасд қилиб, қулай пайт пойлаб турар эдилар. Холид жароҳат олган арслон каби атрофга аланглаб, Ҳурмузнинг тузоғидан чикиш йўлини излар эди. Ҳурмуз бу жангнинг аввалида мусулмонлардан мубораза талаб қилади. Сайфуллоҳ унинг талабига қувониб, рози бўлади ҳамда ўзи муборазага чиқади. Рақиби билан олишиб, уни енгандан сўнг, урушнинг одобини, ҳурматини билмаган хиёнаткор Ҳурмузнинг тузоғига тушади. Ўтпараст Ҳурмуз уни кутиб турган форсларнинг кучли аскарларидан иборат бир гуруҳ жангариларга ишора қилганда, улар Холидни қуршовга оладилар. Мусулмонлар буни кўриб, нима қиларин билмай, донг қотиб, туриб қоладилар. Баъзилари энди тамом дея Холидни қонга бўялиб, ерга қулашини кутадилар. Барчалари бу даҳшатли кўринишни кузатиб турганларида, Қосим чўлининг қумли тепаликларидан от чоптириб уруш майдонига қушдай учиб келаётган одамни кўрадилар. Мусулмонлар ҳам форслар ҳам ўз кўзларига ишонмай, ҳайратда қоладилар. Сайфуллоҳ Холид ибн Валидни қутқариш учун арабларнинг паҳлавони ёлғиз ўзи келаётган эди. Уруш майдонига бостириб келиб, хиёнатчи форсларга қарши жанг қилиб, Холидни қуршовдан чиқишига йўл очади. Лекин Холид қочиш ўрнига, пайтдан фойдаланиб, қиличи билан Ҳурмузга ташланади. Сўнгра унинг бошини кесиб, ерга қулатади. Шунда мусулмонлар чўлни титрата ҳайқирадилар. Мусулмонларнинг бошлиғини қутқарган алп паҳлавонни халифа Абу Бакр Сиддик Ислом аскарига юборган эди. У уруш майдонига ўзи ёлғиз арғумоғи билан чопиб келаётганда, Холид ибн Валид уни кўриб, кулиб қўйган эди. Унинг жилмайишини мусулмон аскарлари энди тушунгандай бўлдилар.
Сайфуллоҳ Холид ибн Валид диндан қайтиб кетганлар (муртадлар) билан жанг қилиб бўлгандан сўнг мусулмон ўлкаларининг чегарасини бузган форс империясига навбат келади. Холид ибн Валид ер юзида номаъқулчилик қилган, адолатсиз империя билан жанг қилиш учун, қўшин билан йўлга чиқади. Холид жангни бошлашдан аввал, мўминлар халифаси Абу Бакр Сиддиққа қўшимча мадад кучларини сўраб, нома йўллаган эди. Мусулмонлар Мадинадан келадиган мадад кучларини Ироқ чегарасида кутиб турадилар. Улар бир неча кундан сўнг, ғарбдан чиқиб, мусулмонлар тарафга келаётган чанг булутини кўрадилар. Бу мўминларинг подшоҳи Абу Бакр Сиддиқни форс империясининг юз минглаб қўшинига қарши ёрдамга юборган қўшимча куч эди. Мусулмонлар ёрдамга келаётган бу аскарлар сонига қизиқишиб, кўзларини ғарб томондан узолмай қараб турадилар. Чангнинг булути уларга тобора яқинлашмоқда эди Шу пайтда тўзиган чанглар орасидан бир шунқор отлиқ чиқиб келади Сўнгра мусулмонларга салом бериб, улар яқинлашади. Улар эса унинг ортидан ёрдамга келаётган аскарларни кутиб, тўзиган чанглар орасига кўз тикадилар. Лекин ҳеч кимни кўрмайдилар. Шунда отлиқ юзидаги ниқобини ечиб: «Мен сизларга ёрдамга келдим!» - дейди.
Мусулмонлар унинг сўзига ишонмай ҳайрон қолишади. Аскарлар воқеани тушунтириб беришлари учун қўмондон Холид ибн Валидга юзланадилар. Улар Сайфуллоҳни ёлғиз келган жангчига қараб, жилмайиб қўйганлигини кўрадилар, холос. Сўнгра Холид мусулмонлар кўшинининг олдига чиқиб, шундай дейди: «Эй мусулмонлар, тайёр муринглар! Тез орада форслар билан жанг қилишга киришамиз. Бизга мадад кучлар етиб келди!» Дарҳақиқат, у баҳодир ёлғиз ўзи минг аскарга тенг келар эди. Абу Бакр Сиддиқ унинг овозини минг кишидан афзал деб айтган. Овози минг кишидан афзал дея эътироф этилган баҳодирнинг қиличи ҳақида нима ҳам дея олардик?! Тарихда унга ўхшаганлар кам бўлган. Бу - алп баҳодир Қаъқо ибн Амр Тамимий (Аллоҳ ундан ва бошқа барча саҳобалардан рози бўлсин).
Қаъқо арабларнинг машҳур Бани Тамим қабиласидан чиққан. Бу қабила - жоҳилият даврида ҳам, Исломда ҳам катта ҳурмат-эътиборда бўлганлар. Бани Тамим араблар орасида энг кучлиси эди. Тарихшунос олимлар айтадики: «Агар Ислом дини бироз кечикканда, Бани Тамим одамларни қириб юборган бўлар эди». Бу қабила Тамим ибн Мурра ибн Ад ибн Амр ибн Илёс ибн Мудар ибн Изор ибн Маъд Аднон зурриётлари бўлган. Аднон Аллоҳнинг энг яқин дўсти Иброҳим пайғамбарнинг ўғли Исмоил алайҳиссаломнинг фарзандларидан бўлади. Тамим исми уларнинг тана тузилишлари бақувват бўлганлиги учун, шундай аталиб қолган деб ҳам айтадилар. Имом Ибн Ҳазм Андалусий улар ҳақида шундай дейди: «Тамим барча арабларнинг энг улуг наслидир». Имом Алусий айтади: «Тамим бу каттик, тош кабидир: агар сен унга тегсанг, сенга зиён қилади. Агар тегмасанг, у ҳам сенга тегмайди». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалла томонидан айтилган ушбу ҳадис - биз учун кифоя қилиши турган гап: «Улар - умматим орасида Дажжолга қарши собит турувчиларининг энг кучлилари». Тамимнинг шоирлари - улар арабларнинг энг нотиқ, гапга чечанлари бўлганлар. Қаъқо ибн Амир ҳам шулар жумласидандир. Ундан бошқа яна икки машҳур шоирлар ҳам бўлган. Улар Фараздоқ ва Жарирдир.
Бани Тамим ҳақидаги гап кетганда:
«Агар сенга Бани Тамим жаҳл қилса,
Одамларнинг бари жахд қилди деб билавер».
Қаҳрамонимиз қабиласи бўлган Бани Тамим ҳақида қисқача маълумот олдик. Энди эса Қаъқо ибн Амр ҳикоясига қайтсак. Юқорида Холид ибн Валидга Абу Бакрдан қўшимча куч сўрагани ва Қаъқо ибн Амрнинг ёлғиз ўзини жўнатганини айтиб ўтдик. Сўнгра Холид ибн Валид мусулмонларга хиёнат қилган форсларнинг мутакаббир подшоҳини эсини киргизмоқ учун Ироққа отланади. У форсларга қуйидагича мактуб билан мурожаат қилади:
«Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. Холид ибн Валиддан Форс подшоҳига. Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин. Аммо баъд.
Хизматчиларингни тарқатган, мулкларингни тортиб олган ва макру ҳийлаларингни заифлаштирган Аллоҳга ҳамду санолар айтаман. Ким намозни ўқиса, қибламизга юзланса ва сўйган ҳайвонларимиздан еса, демак, у мусулмондир. Бу мактубим сизларга етиб бориши билан менга гаровларни юборингиз ҳамда мендан аҳду вафо кутингиз. Ёки жизя тўлангиз. Иўқса, Аллоҳга қасамки, сизларга сизлар ҳаётни суйган каби, ўлимни суйгувчи қавмни юборгайман».
Форсларни кофир бошлиғи юқоридаги талабларни қатъиян рад этади. Мусулмонлар билан урушишга қарор қилиб, хусравдан (Кисродан) қўшимча аскар талаб қилади. У мусулмонлар лагерини Қосим шаҳрига жойлаштиради деб ўйлаб, ўша ерга юриш қилишни режалаштиради. Лекин иқтидорли қўмондон Холид ибн Валид оғир совутлар кийган форс аскарларини қовжираган чўлда ҳолдан тойдирмоқ учун аскари билан бир ердан иккинчи ерга кўчиб турган. Ахийри иккала қўшин юзма-юз келадилар. Ҳурмуз аскарларини жанг майдонидан қочиб кетмаслиги учун ҳар ўн аскарнинг оёғини занжир билан боғлаб қўяди. Форслар бундай усулни илгаридан бери фойдаланиб келардилар. Араблар эса Исломгача ҳам ўлимдан қўрқмасдан биринчи бўлиб ҳужумни бошлар эдилар. Охирги Пайғамбарни ҳам айнан шу халқдан чиқаргани бежиз эмас. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам динини етказган саҳобаларнинг кўпчилиги араб миллатига мансуб бўлганлар. Ислом нури ўлимдан қочмаган мард жамиятга муҳтож бўлган. Муаллақларнинг бирини муаллифи Амр ибн Кулсумнинг бир шеъри бўларди:
«Бу ёшлар шон-шарафни ўлимдан излар,
Мўйсафидлар урушларларда ўзларин синар».
Жоҳилият даврида шон-шараф учун ўлимдан қайтмаган араблар. Ислом келгандан сўнг жаннат учун жонларини қурбон қилганлар. Шу-нинг учун саҳобалар ва тобеъинлар дин учун жонни фидо қилмоқлик ва бу йўлда собит турмоқликни форслар билан бўлган «Занжирлар» маъракасида кўрсатдилар. Мусулмонлар бу маъракада Ҳурмузнинг кўшинини тор-мор қилганлар. Унинг аскарлари оёқлари бойланганига карамай қочганлар. Мусулмонлар қўшини уларни яксон этиб, катта ўл-жаларни қўлга киритади. Улжалар орасида форсларнинг жангда фой-даланган катта фили ҳам бор эди. Уни Холид ибн Валид ёш болаларни ўйнатиш учун Мадинага жўнатган.
«Занжирлар» маъракасидан сўнг, Қаъқо ибн Амр Тамимий форсларга сабоқ бериб қўйиш мақсадида, Сайфуллоҳ қўшинига кўшилиб жангни давом эттиради. Мусулмонлар форслар билан бўлган жангларда бирин-кетин ғалаба қозонадилар. Форс Кисроси ҳам қўшинини Холид ибн Валид, Қаъқо ибн Амр каби баҳодирлари бор қўшинга юборишликдан тоймайди. Мусулмонлар «занжир» маъракасидан сўнг, Сонийа маъракасида ғолиб бўладилар. Навбат Валаж маъракасига етиб келади. Бу маъракада Холид ибн Валид иккинчи бор «Қисқич» тактикасини қўллайди. Холид ибн Валид ва Қаъқо ибн Амр қўшини бир йил ичида форсларни бир неча бор мағлубиятга учратадилар. Мисол учун, Уллайс дарёси соҳилида форс аскарларини қони оқиб, дарёни қоплаганлиги учун - «Қонли дарё» деб аталиб қолган урушни эслатиб ўтишлик фойдадан холи бўлмас.
Қаъқо ибн Амр нафақат кучли жангчи, балки шоир ҳамдир. Унинг шеърларида адолатли халифалар давридаги урушлар тарихини кузатиш мумкин. У Форс ва Ироқдаги урушлардагина эмас, Шом диёридаги жангларда ҳам жасорат кўрсатган. Холид ибн Валид уни ўзи билан бирга Шомга олиб боришни хоҳлаган. Холид Ирокқа мусулмонлар қўшинининг ярмини қолдириб, Қаъқо ва бошқа баҳодирлар билан Ироқ чўлларини кесиб ўтиб, Шомдаги Византия қўшинига қарши қўққисдан ҳужум қилган.

Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Осиё бинти Мазоҳим Мўъта ғазоти »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase