close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ислом даъвати муаммолари

Ислом – прозелитизм дини, шу сабабли даъват доимо динимизнинг энг муҳим қисми бўлиб келган ва шундай бўлиб қолаверади. Даъватни янада муваффақиятли қилиш ва ҳақиқатни кўпроқ одамларга етказиш - биз мана шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Шундан бошлаймизки, биз бир томондан, даъват учун катта имкониятлар мавжуд, интернетнинг оммавий очиқлиги эса, деярли одамлар ўртасидаги алоқа чегараларини бартараф этган, бошқа томондан эса, хоҳлаган киши ҳар қандай, ҳатто энг бемаъни ғояларини ҳам глобал тармоққа узата оладиган ва ёлғондан ҳақиқатни ажратиш янада қийин бўлган ажойиб бир даврда яшаяпмиз. Бу парадоксни Ғарб публицистларидан бири "пост-ҳақиқат"деб атаган.
Internet амалда одамлар маълумот оладиган марказлашган манбаларни бартараф этди, энди ҳар бир фойдаланувчи ахборот (контент) ишлаб чиқарувчи ҳисобланади, у постлар, репостлар ёки шунчаки лайклар орқали дунё ахборот тасвирини шакллантиради, бунга тегишли маълумотларни маслаҳат берадиган нейротармоқларни ҳам тармоғига қўшинг. Бу амалда ислом даъвати ва шариат билимларини тарқатишнинг унда махсус тайёрланган одамлар бу вазифалар билан шуғулланган ва давлат уларга исломий интеллектуал марказларни: мактаб, мадраса ва бошқаларни ташкил қилиш орқали ёрдам берган анъанавий тизимини ўзгартиради. Давлат ва дин узвий бўлганлиги учун бу "сўл" одамларни ажратиб қўярди.
Бизнинг давримизда, юқорида ёзганимиздек, давлат динга таянадиган, дин эса уларнинг халқ назарида қонунийлигини таъминлайдиган Эрон ва Саудия Арабистони каби давлатларни истисно қилганда (Эрондаги шиалик, Саудия Арабистонидаги мадхалий шаклидаги салафийлик), вазият бошқача. Шунинг учун ҳам биз ҳақиқатни жоҳилликдан ажратиш тобора қийинлашиб бораётган ва ёлғиз шариат таълими ва уни ёйиш истаги даъватга етишмайдиган бир ҳолатни кўриб турибмиз. Агар бирор киши медиадан узоқ бўлса, ижтимоий тармоқларда ва онлайн ахборот воситаларида маълумотларни тўғри тақдим этишни билмаса, у амалда ҳозирги мусулмонларнинг кўпчилигидан бутунлай узилиб қолади. Аксинча, шариат илмига эга бўлмаган ёки адашган одам қисқа вақт ичида шунчаки замонавий медиа воситаларидан малакали фойдалангани туфайли "юлдуз" га айланиши мумкин.
Бу жуда жиддий савол туғдиради: даъват учун нима муҳимроқ: жиддий илмий шариат таълимими ёки кенг мусулмонлар оммасига тақдим этилган маълумотларнинг максимал даражада очиқлигими? Агар биз биринчи вариантни танласак, унда биз мусулмонларнинг кўпчилигини ажратиб қуйишимизни тушунишимиз керак, чунки улар шариат илмига ва кўпинча дунёвий илмга ҳам эга эмас; махсус атамалардан фойдаланиладиган мураккаб мавзуларни махсус тайёргарликсиз тушуниш мумкин эмас. Иккинчи вариант бизга кенг оммага мурожаат қилиш имконини беради, лекин шу билан бирга, уни суиистеъмол қилиш ислом тафаккурининг турғунлигига ва ўртача статистик мусулмоннинг таълим даражаси пасайишига олиб келади. Эътибор берсак, кенг мусулмонлар оммаси орасида машҳур бўлган ва аввало харизмаси, ҳиссиётлар, шиддат билан жалб қиладиган даъватчилар кўпинча жиддий шаръий илмга эга эмаслар ва кўпинча ваъзларида қўпол хатоларга йўл қўядилар. Бундан ташқари, кўпгина мазҳабларнинг даъватига шу манҳаж асос бўлади, уларнинг даъвати биринчи навбатда оддий мусулмонларга йўналтирилади, танқидий фикрлайдиган, билимли мусулмонлар эса, қоидага кўра, уларнинг мазҳаби манҳажига мос келмайди. Агар биз ислом тарихига назар ташласак (нафақат ислом тарихига), аксарият мазҳаблар шу йўл билан ишлаганини кўришимиз мумкин – даъватда асосий эътиборни оддий халққа қаратишган, даъвати халқдан узоқ бўлган мазҳаблар, масалан, мўътазилийлар ёки парапатетиклар эса, фақат ҳокимият кўмагида сақланиб қолган ва ундан маҳрум бўлиши билан тарих меросига айланган.
Шу сабабли муваффақиятли даъват бу иккала таркибий қисмни ўз ичига олиши керак: чегарадан чиқиб кетмаслик ва барча қатламлар учун долзарб бўлиш; чунки агар баҳс-мунозара қилиб, мухолифларга далиллар келтирадиган бўлсак, улар тавба қилади ва жоҳилликдан қайтади деб ишониш жуда соддалик бўлган бўларди. Аксинча, уларнинг кўплари фақат ғазабланади ва душманни йўқ қилиш учун тобора кўпроқ ифлос усулларга ўтади. Даъват давом этаркан, барча мусулмонларнинг таълим даражаси ошиб боришига ишониш соддалик бўлганидек, ҳар доим миясини қотиришга интилмайдиган одамлар табақаси ҳам бўлади (ақлли одамлар ҳар доим қолган ҳаммадан кам бўлади).
Замонавий ҳақиқат шундаки, оддий мусулмонлардан ажралган ҳолда сизнинг даъватингиз муваффақиятсизликка маҳкум, замонавий мусулмонлар эса интернетда кўпроқ вақт сарфлайди. Бу яхши ёки ёмон эканлиги - бошқа масала, лекин бунга эътиборсизлик қилиш мумкин эмас ва биз бутунжаҳон тармоғини тушунишмиз ва у билан ишлай олишимиз керак.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase