close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Чоҳ ёқасида йиғилганлар» ривоятидаги ўспирин

«Оҳ болам, бугун сен мендан анча ўтибсан. Зеро, қандай савияга етганингни кўриб турибман ва албатта, энди сени кўпдан-кўп синовлар кутмоқда»
Ривоятдаги роҳиб (Муслим, 3005)

«Оҳ болам, бугун сен мендан анча ўтибсан. Зеро, қандай савияга етганингни кўриб турибман ва албатта, энди сени кўпдан-кўп синовлар кутмоқда»
Ривоятдаги роҳиб (Муслим, 3005)

Ислом уммати тарихида болалар ва ўсмирларнинг тутган ўрни беқиёсдир. Курраи замин харитасини қайтадан бичган саҳобаларнинг кўпчилиги Исломни ҳали ёш бола бўла туриб қабул қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўспиринлар билан ҳамиша яхши муомалада бўлишга ҳаракат қилиб, ҳали ёш бўлишларига қарамай, уларга чиройли илтифот кўрсатганлар. Бу билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муайян ғалаба ва ютуқларга эришиш учун инсоннинг ёши монелик қилмаслигини бизга уқтириб ўтмоқчи бўлгандеклар гўё. Бироз кўпроқ эътибор ажратилса бас, бола дунёвий воқеликни ўзгартириб юбориши мумкин. Болага ҳали бўз бўлгани боис ҳаётдаги ўз ўрни ва аҳамиятини арзимас деб билишга туртки берадиган, ғайратини сўндириб юборадиган илтифотсиз муомала ўрнига унинг тиришқоқлиги ва мустаҳкам иродасини тарбиялайдиган муомала кўрсатмоқ керак.
Мазкур бобда ҳикоя қилинадиган буюк шахс мулоҳаза юритилаётган ёшлар тоифасига мансуб, яъни ёши тарихий жараёнларнинг ўзгаришига тўсқинлик қилмаган бўз болалардан бири бўлган. «Ўспирин» (араб. ‘улям) сўзининг луғавий маъноси - туғилган кунидан балоғат ёшига етадиган кунгача бўлган даврда яшаётган болани англатади.
Уша ўспирин ва унинг тақводор ҳамшаҳарлари ҳақидаги ривоятни бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзи айтиб берган:
«Бизгача яшаб ўтган одамлар орасида бир подшоҳ бўлиб, унинг хизматида афсунгар бўлган экан. Кекса афсунгар кунлардан бир кун ўз соҳиби подшоҳга илтимосла мурожаат қилди:
- Эй давлатпаноҳ, кўриб турганингдек, мен анча қариб қартайиб колдим. Успиринлардан бирортасини менга шогирдликка берсанг, вақти соатим етгунчаунга афсунгарлик сирлариниўргатиб кетган бўлар эдим.
Подшоҳ салтанатдаги ўсмирлардан бирини танлаб, афсунгарга шогирд этиб тайинлади. Афсунгарнинг уйига кетаётган бола қараса, йўл бўйида бир роҳиб ўтирибди. Йигитча роҳиб билан салом-алик қилгач ёнига ўтириб, қария билан бироз суҳбат қурди. Роҳиб айтган гаплар боланинг ёш қалбига манзур тушиди. Шу кундан эътиборан бола афсунгарнинг уйига кетаётиб роҳибнинг суҳбатини олиб ўтадиган, аммо дарсга кечикиб келаётгани учун афсунгар устозидан ҳар куни калтак ейдиган бўлибди. Жони оғриган бола озор бераётган афсунгар устидан роҳибга шикоят қилди.
- Афсунгардан кўрқадиган бўлсанг, унга уйдагиларинг тутиб қолишганини айт, уйдагилардан кўрқсанг, афсунгар устозинг тутиб қолганини баҳона қил, — маслаҳат берди роҳиб.
Кунлардан бир кун яна кечикаётган бола йўлда улкан йиртқичга рўбару келди. Бу ҳайвон кўпдан буён маҳаллий аҳолига тинчлик бермай, одамларнинг йўлдан ўтишига тўсқинлик қилар эди. Жасур болакай махлуққа қарши чиқишга қарор қилди.
«Афсунгар касби арзирлими, ё роҳиблик, мана ҳозир билиб оламан», - хаёлдан ўтказди у.
Ердан тош олган бола хитоб қилди:
- Ё, Аллоҳ! Агар роҳибнинг ишини афсунгарнинг касбидан ортиқ суйсанг, одамлар шу йўлда хотиржам юришлари учун мана бу ҳайвон-ниўлдир!
Ҳайвон ўспирин улоқтирган тош зарбидан ўлди. Мана энди одамлар бу йўлдан хотиржам юрадиган бўлди. Бола роҳибнинг ҳузурига келиб, бўлган ишни айтиб берди.
- Оҳ болам, бугун сен мендан анча ўтибсан, - деди роҳиб. - Зеро, қандай савияга етганингни кўриб турибман ва албатта, энди сени кўпдан-кўп синовлар кутмоқда. Огир синовларни бошдан кечирар экансан, илтимос, мен ҳақимда огиз очма.
Шундан сўнг бола табиблик билан шугулланишга бел боглаб, сўқир, мохов одамларни ва бошқа дардга мубтало бўлган беморларни даволашга киришди. Довруги кетган боланинг қилган ишларидан подшоҳга яқин, кўзи кўр амалдор ҳам хабар топди. Кўп совга-салом олиб йўлга чиққан сўқир амалдор боланинг қабулига келди.
- Мана бу бойликларнинг бари сеники бўлади, агар дардимга даво топиб, кўзимни очсанг, - ваъда қилди у табиб болага.
- Шифо берувчи Аллоҳдир, мен бировни даволамайман, - жавоб берди бола. - Агар сен Аллоҳни ўзингга Эга билиб, Унга иймон келтирсанг, мен Аллоҳга ўтинч-ла мурожаат қиламан ва У дардингга шифо бергай.
Сарой амалдори Аллоҳга иймон келтирди. Аллоҳ унга комил шифо берди. Кўзи очилган амалдор саройга қайтиб, подшоҳнинг ҳузуридаги ўз жойини эгаллади.
- Кўзингни ким даволади? - сўради ундан подшоҳ.
- Эгам, - жавоб берди амалдор.
- Мендан бошқа яна эганг борми сенинг? - таажжубланди подшоҳ.
- Менинг Эгам Аллоҳ, у сенга ҳам Эгадир! - деди сарой амалдори.
Жаҳли чиққан подшоҳ амалдорни зиндонбанд қилишни буюрди. Табиб бола ҳақида айтиб бермагунча амалдор хўп қийноққа солинди.
Сарой хизматкорлари табиб болани топиб, қасрга келтиришди.
- Эшитишимга қараганда, афсунгарлик бобида шундай даражага етган эмишсанки, сўқиру моховларни даволаш сенга чўт бўлмай қолибди. Яна кўп бошқа кароматлар кўрсатадиган уста бўлиб етишибсан, - мақтади подшоҳ ҳузурига келтирилган табиб болани.
- Шифо берувчи Аллоҳдир, мен бировни даволамайман, - жавоб берди бола.
Подшоҳ болани зиндонбанд қилишни буюрди. Табиб бола роҳиб ҳақида айтиб бермагунча хўп қийноққа солинди.
Ҳукмдорнинг хизматкорлари роҳибни ҳам топиб, қасрга келтиришди.
-Диндан чиқ, эътиқодингдан воз кеч! - талаб қилишди ундан.
Роҳиб рад этди. Подшоҳнинг амрига биноан арра келтирилди. Роҳиб богиининг тепасига қўйилган арра шундай тортилдики, бош суягининг тенг ярми узилиб ерга тушди.
Шундан сўнг, бир умр подшоҳга яқин бўлиб, сўқирликдан яқинда даво тотан зиндонбанд амалдорни келтиришди.
- Диндан чиқ, эътиқодингдан воз кеч! - талаб қилишди ундан ҳам.
Кўзи очилган амалдор ҳам маслагидан қайтмади. Унинг ҳам бошига кўйилган арра шундай тортилдики, бош суягининг тенг ярми узилиб ерга тушди.
Подшоҳ табиб болани ҳам ҳузурига келтиришни буюрди.
- Диндан чиқ, эътиқодингдан воз кеч! - талаб қилишди боладан.
Бола динидан қайтмади. Табиб болани хизматкорларининг кўлига топширган подшоҳ буюрди:
- Уни фалон тогнинг чўққисига олиб чиқинг. Агар ўша ерда ҳам динидан қайтмаса, тогдан ташлаб юборинг!
Сарой хизматкорлари подшоҳнинг амрини бажариб, болани тог чўққисига олиб чиқишди. Чўққига етган бола хитоб қилди:
- Ё Аллоҳ, мени золимлардан ўзинг билганча халос қил!
Тог ҳаракатга келиб, кучли қимирлади. Золимлар тогдан тўкилиб ҳалок бўлишди. Омон қолган бола подшоҳнинг ҳузурига қайтди.
- Сени олиб кетган хизматкорларимга нима қилди? - сўради нодшоҳ.
- Аллоҳ таоло мени улардан халос қилди, - жавоб берди табиб бола.
Подшоҳ бошқа хизматкорларини чақириб, буюрди:
- Болани балиқ овлаш саватига солиб, денгизнинг қоқўртасига олиб боринг. Агарўша ерда ҳам динидан воз кечмаса, кемадан ташлаб сувга гарқ қилинг!
Денгиз ўртасига етган бола яна хитоб қилибди:
- Ё Аллоҳ, мени золимлардан ўзинг билганча халос қил!
Денгиз кучли тўлқинланиб, кема онтарилди. Сарой хизматкорлари сувга гарқ бўлди, омон қолган бола эса яна подшоҳнинг ҳузурига қайтди.
- Сени олиб кетган хизматкорларимга нима қилди? - сўради подшоҳ таажжуб-ла бақрайиб.
- Аллоҳ таоло мени улардан халос қилди, - жавоб берди табиб бола.
- Мақсадинг мени ўлдириш экан, ҳозир бир гап айтаман, сўзсиз бажаришинг керак. Акс ҳолда мени ҳеч қачон ўлдира олмайсан.
-Хўш, нима қилишим керак экан? - сўради подшоҳ.
- Танамни шаҳар майдонидаги палъма дарахтига боглаб, одамларни ўша ерга йигасан. Садогимдан бир ўқ олиб, камонни ўқлайсан ва: «Ушбу ўспириннинг Худоси - Аллоҳ номи билан!» - дея хитоб қилганча менга қарата ўқ узасан. Шундай қилсанггина ўлдира оласан мени.
Подшоҳ боланинг айтганини қилди, одамларни шаҳар майдонига йигиб, боланинг танасини палъма дарахтига боглади. Шундан сўнг болага тегишли садоқдан бир ўқ олиб, камонни ўкршди.
- УшбуўспириннингХудоси - Аллоҳ номи билан! - дея баланд овозда хитоб қилди у, болага қарата ўқ узар экан.
Уқ бориб табиб боланинг чаккасига санчилди. Бола жароҳатига кафтини босганча жон берди.
- Ушбу ўспириннинг Худосига иймон келтирдик! - хитоб қилди қатлга йигилган одамлар. - Аллоҳга иймон келтирдик! Боланинг Худосига иймон келтирдик!
Подшоҳнинг олдига югуриб келган сарой аҳли ваҳима ила бақир-чақир кўтарди:
- Нима бўлаётганини кўряпсанми? Аллоҳга қасамки, сен юз беришидан қўрқиб юрган ҳодиса охири рўй берди, одамлар боланинг Худосига ёппасига иймон келтириб юборишди!
Подшоҳ шаҳар дарвозаси яқинида катта чоҳ қазиб, ичига ўт қалашни буюрди. Сарой аҳли подшоҳнинг амрини бажарди.
-Аҳолини чоҳ ёқасига қувиб келинг. Диндан чиқишни, эътиқодидан воз кечишни рад этган ҳар қандай одам борки, битта қўймай оловга ташланг ёки ўзини ўзи оловга ташлашини талаб қилинг! - буюрди подшоҳ.
Сарой хизматкорлари подшоҳнинг амрини бажаришга киришди. Навбат ёшгина ўгилининг қўлидан ушлаган аёлга етди. Оловнинг даҳшатли тафтини ҳис этган аёл чоҳ ёқасида тўхтаганча, бироз иккиланиб қолди. Шунда бола онасига далда берди:
- Эй она, сабрли бўл! Зеро, сенинг дининг - сенинг ҳақиқатингдир!»
Имом Муслим розияллоҳу анҳунинг «Саҳиҳ»ида келтирилган ушбу ҳадисда Аллоҳ инсон руҳининг буюк жасорати ҳақидаги ривоятни абадийлаштирди. Мажусийликдан, Аллоҳга иймон келтирмай яшашдан даҳшатли оловда ўлим топишни афзал кўрган мўминлар ҳақидаги ривоят Қуръони каримда мангу битилган бўлиб, жаҳон масжидларида бугунги кунгача ўқиб борилади.
«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Буржлар эгаси бўлмиш осмонга қасам, ваъда қилинмиш кунига қасам. Гувоҳ бўлгувчи ва гувоҳ бўлингувчи барчага қасамки, «ўтин»ли олов чоҳ эгалари лаънат қилингайлар! Ўшанда улар ўшанинг устига ўтириб олган, ва мўминларга қилаётган ишларига ўзлари гувоҳ бўлган эдилар. Улар фақат улар Қудрат ва Мақтов эгаси бўлган Аллоҳга - осмонлар ва ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган Зотга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар!» («Буруж» сураси, 1 - 8-оятлар).
Болалар ва ёшларга менсимай қарайдиганлар билиб қўйишсинки, ушбу ривоят қаҳрамони ҳали ёш йигитча бўлган. Одамларни иймонга етаклаш учун у ўзини қурбон қилди, гарчи ҳақ йўлни танлаган инсонни оғир синовлар кутаётганини билса-да. Ҳақ йўл - ўта машаққатли йўл бўлиб, киши чин тақводор бўлмас экан, дош бера олмайди.
«Алиф. Лом. Мин. Одамлар «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида қўйиб қўйилишларини ўйлайдиларми?! Ҳолбуки, Биз улардан аввалги кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку! Бас, албатта Аллоҳ рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кишиларни ҳам аниқ билур».
(«Анкабут» сураси, 1 - 3-оятлар).
Биз сендан миннатдормиз, эй ёш қаҳрамон! Сендан миннатдормиз!
Сен бизга шундай улуғ сабоқ бериб кетдингки, унинг мазмун-моҳиятини кўпчилигимиз фаҳмлай олмаяпмиз. Сен бизга бандасининг ҳаёти, ўлими ва дунёвий қисмати подшоҳ, амир ёки президентнинг қўлида эмас, фақат Тирилтирувчи ва Ўлдирувчининг Қўлида, Қисмат белгиловчининг Қўлида, Аллоҳнинг Қўлида, ўспирин Худосининг Қўлида эканлигини ўргатиб кетдинг!
«Чоҳ ёқасида йиғилганлар» ривоятида келтирилган воқеа қаерда юз берган? Қачон бўлиб ўтган? Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик рисолати бошлангунча Ислом дини ўша юртга қандай кириб борган?
Мазкур асарда арийчилик тарихига оид мавжуд маълумотларга асосланиб, ушбу саволларга баҳоли қудрат жавоб беришга уриниб кўрамиз. Юқорида айтиб ўтилгандек, «Чоҳ ёқасида йиғилганлар» ривояти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ишончли ҳадисда келтирилган. Улуғ китоб Қуръони каримда, ушбу ривоят билан боғлиқ макон, замон ва бошқа тафсилотлар келтирилмаган. Қуйида биз ушбу нарсаларни кисқача муҳокама қилиб ўтишга уриниб кўрамиз.
1. Макон. Қуръон шарҳловчиларининг ҳодиса юз берган макон хусусидаги фикрлари ҳар хил бўлиб чиқмоқда. Аммо атоқли шарҳловчиларнинг аксарияти ўша воқеа Арабистон яриморолининг жанубидаги Яманда, аниқроқ қилиб айтганда, Саудия Арабистони Қироллигининг энг жанубий вилояти, бугунги Нажранда содир бўлган деган фикр билдиришмоқда.
2. Замон. Тахмин қилинишича, бу воқеа Исо алайҳиссалом билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик рисолатлари орасида, аниқроқ айтиладиган бўлса, олтинчи аср бошида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топишидан бир мунча олдин рўй берган.
3. Подшоҳнинг шахси. Аксарият шарҳловчиларнинг фикрига қараганда, ўша воқеада гап 468 - 527 йилларда яшаган Яман подшоҳи, Хим-ярит давлати ҳукмдори Зу Нувас исми билан ҳам танилган Юсуф Асар ҳақида боради. У подшоҳ яхудо динига эътиқод қилган ва бу ҳолат мазмунан ривоятнинг насронийча талқинига мос келади. Бироқ савол туғилади: модомики, подшоҳ яҳудий экан, қанақасига у: «Мендан бошка яна эганг борми сенинг?» - дейиши мумкин? Подшоҳнинг яҳудий бўлиши билан у айтган гап ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ, аслида. «Эга» (араб. Рабб) сўзи подшоҳнинг ушбу саволида «Жаноб ва салтанат соҳиби» маъносида келади. «Эга» сўзининг қўлланилиши яҳудийлар онгида мустаҳкамланган бир эътиқод, у ҳам бўлса, «Худо айрим шахсларнинг сиймосида ифодаланиши ва ўз сиймосини одам қиёфасида ифодаланиши учун Худонинг ўзи танлаган мумтоз киши албатта, яҳудийдир», - деган маслак билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Яҳудийлар ўзларини «Худо танлаган мумтоз халқ» деб билишининг сабаби ҳам шундадир. Чунки Тавротда айтилишича: «Зеро, сен - Эганг Худо муқаддас топган халқсан, Унинг қавми бўлишинг учун курраи заминда борки халқлар орасидан У айнан сени танлаган» (Иккинчи қонуният 14:2). Шундай қилиб, подшоҳ айтган гап унинг яҳудий бўлганига доир тахминни рад этмайди. Шунчаки у, подшоҳ сифатида ҳам, боз устига, яҳудий сифатида ҳам ўзини ўспириннинг ва ўз халқининг эгаси деб билган. Валлоҳу аълам.
4. Дин. Аксарият мусулмон шархдовчиларнинг фикрига кўра, ривоятда тилга олинган тақводорлар христиан бўлишган. Агар чиндан ҳам шундай бўлса, демак, улар тринитарчи христианлардан эмас, муваҳҳид насронийлардан бўлган. Акс ҳолда Аллоҳ уларни Ўз Китобида мўминлар демас эди. Зеро, Аллоҳ учта сиймодан бири эканлигига ёки Аллоҳ Марямнинг ўғли Масиҳ эканлигига ишонадиган одамлар Қуръонда мўминлар сифатида келтирилмаган. Агар Қуръони каримда кимдир тақводор сифатида тавсифланган бўлса, демак, ўша киши ёлғиз Аллоҳга сажда қиладиган мусулмон эканлигини англатади. Бу далил ривоятдаги ўспириннинг: «Шифо берувчи Аллохдир, мен бировни даволамайман», - деган гапи ҳамда подшоҳга яқин бўлиб, сўқирликдан шифо топган сарой амалдорининг: «Менинг Эгам Аллоҳ, у сенга ҳам Эгадир!» - деган хитоби ила ўз тасдиғини топади. Ривоят қаҳрамонларининг ушбу сўзларида тринитарчи христианларда қабул қилингандай Ивсони Худо деб билишга шама қилинган мазмун йўқ. Бинобарин, таъкидлаб ўтмоқ жоизки, Қуръон шархдари ёки тарих китобларида тилга олинган «христиан» каломи бир нечта маънода келиши мумкин. Муҳокама қилинаётган воқеанинг христианча талқинида эса табиб бола ва у билан бирга иймон келтирган одамлар Исонинг худолигини тан оладиган насронийлар бўлгани таъкидлаб ўтилади. Суриянинг ушбу воқеа баёни келтирилган «Химярликлар китоби»да маълум қилинишича, табиб боланинг халқига мансуб бир аёл қотил подшоҳга мурожаат килиб, шундай деган экан: «Эй подшоҳ, биродарларим каби мен ҳам Исо йўлида ўз ажалимни қарши олишга тайёрман. Аминманки, Исо адолат кўрсатиб, ҳукуматингни йўқ қилади, сенинг қасру кошоналарингни еримиз юзидан сидириб ташлайди. Мана кўрасан, христианлик ҳали кенг тарқалади, сенинг такаббурлигинг эса Эгам Худо Исо Масиҳнинг бизга кўрсатадиган меҳри ҳамда сен тириклайин ёқаётган мана бу биродарларимиз, опа-сингил ва онахонларимизнинг дуоибадлари ила батамом барҳам топади». Илмий жиҳатдан караладиган бўлса, ушбу воқеанинг Исломий талқини ҳеч шубҳасиз, ишончлидир. «Чоҳ ёқасида йиғилганлар» ривояти Қуръони каримда, яъни асрлар оша бирорта ҳарфи ўзгармай келган Улуғ Китобда тилга олинган. Шунингдек, ушбу воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган бўлиб, имом Муслим розияллоҳу анҳунинг «Саҳиҳ»ида ривоятчиларнинг ишончли силсиласи билан келтирилган. Айни вақтда христиан китобларига уларнинг ишончлилигини асослайдиган илмий далиллар етишмайди. Бинобарин, ҳиссиётлар ва мафкуравий тафовутлардан ҳоли бўлмиш илмий нуқтаи назардан қараладиган бўлди, ундай китобларга ишонч билдириш ярамайди. Ушбу фикрга Исо даврига бориб тақаладиган бирорта тарихий асосга эга бўлмаган Инжилни ёрқин мисол тариқасида келтириш мумкин. Гап шундаки, далилларни текшириб кўриш учун Инжилнинг мурожаат қилишга ярайдиган асл нусхасининг ўзи йўқ. Бундай ҳолат эса бир-бирига мазмунан зид келадиган юзлаб Инжил талқинларининг пайдо бўлишига сабаб бўлган. Аҳвол шундай экан, бу ерда муҳокама қилинаётган ривоятнинг христианлар орасида Инжилчалик нуфузга эга бўлмаган тарихий китобда келтирилган талқини ҳақида нима ҳам дейиш мумкин?! Боз устига, шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқ жоизки, ривоятнинг ушбу талқинини «Химьярликлар китоби»да келтирган одам тринитарчилардан бўлган. Демакки, ундай шахсдан ўзининг муваҳҳид рақибларини мақтаб, кўкларга кўтариши-ни кутиш ҳам ярамайди. Чунки сиз Ягона Аллоҳга эргашиб, жасорат намуналарини кўрсатган кўплаб арийчи қаҳрамонларни, масалан, император Буюк Константинни тринитарчилар ўзиники қилиб олишганига мазкур асарни ўқиб гувоҳ бўлдингиз.
Ушбу ривоятда баён этилган ҳодисаларни тадқиқ қилар эканман, муҳим бир нарсани аниқладим. Маълум бўлишича, ривоятда гап борган тақводорлар христианликнинг Арий розияллоҳу анҳу даъват қилган яккахудолик динига эътиқод қилишган экан. Ва ушбу ҳолат холис тарих нуқтаи назаридан ривоятнинг Исломий талқинини асослайди. Ғарб тарихий манбаларга кўра, Нажрон аҳолиси кашиш Феофил Ҳиндий (364 йили вафот ўтган) раҳбарлигида қабул қилинган арийчиликка эргашган экан. Уша кашиш Ҳинд океанидаги ороллардан бирида туғилган. Айримларнинг фикрича, унинг Ватани бугунги кунда Яманга қарашли Сокотра ороли бўлган. Бошқаларнинг фикрича, у Мальдив оролларидан бирида туғилган. Оқил Аллоҳ Феофилнинг қисматига болалигида Рум флоти денгизчилари томонидан қўлга олиниб, румликларга кул бўлишни ёзиб қўйган. Феофил ўша даврда Рум подшоҳлигининг барча кисмларида кенг оммалашган арийчиликни қабул қилган. Арийчи император Констанций Иккинчи розияллоҳу анҳу уни Исломни кенг ёйиши учун Осиё қитъасига юборишга қарор қилган. Ушбу саёҳат вақтида Феофил Эфиопияга келиб, шу ерда муваҳҳидликни тарғиб қилган. Сўнг денгиз ошиб ўтиб, Яманга келган. Яманда эса «Чоҳ ёқасида йиғилганлар» ривояти қаҳрамонларидан бири - роҳиб пайдо бўлган. Бинобарин, Аллоҳ ушбу христианларни мўминлар сифатида тавсифлар экан, демак, бу, Арийнинг яккахудолик таълимоти ҳақ таълимот бўлганини исботлайдиган Қуръондан олинган далил саналади. Валлоҳу аълам.
5. «Чоҳ ёқасида йиғилганлар» воқеасидан сўнг юз берган ҳодисалар. Яман мўминлари оловга ташланиб қатл қилинганидан сўнг Византия подшоҳи Юстин Биринчи ўзининг волийи бўлмиш Аксум подшолиги (Эфиопия) ҳукмдорига Химьярит подшоҳини жазолаш учун қўшин юборишни буюради. Зу Нувас 525 йили ўлдирилиб, Химьярит давлати таслим бўлади. Эфиоплар босиб олган ушбу ҳудуд Аксум подшолиги таркибига қўшиб олинади. Шундан сўнг, эфиоп қўшинлари кўмондонларидан бири Абраҳа ал-Ашрам ёки Абраха ал Ҳабаший ўзини Химьярит давлати ҳукмдори дея танитиб, давлат мустақиллигини эълон қилади. Унинг истаги - бутун Арабистон яриморолига ҳукмдор бўлиш эди. Бу одам жанговар филлар ёрдамида Каъбатуллоҳни вайрон қилиш мақсадида Маккага юриш қилгани билан ном чиқарган. Ушбу юриш ҳақидаги ривоят ҳаммага маълум. Кейинчалик Сайф Зу-Цазан Яманни эфиоплардан уруш билан қайтариб олиб, Эрон подшоҳлигига тобе қилиш учун Эрон шоҳи Ҳисрав Биринчига ёрдам сўраб муро-жаат қилади. Аллоҳ динимиз Исломни мукаммал қилиб бергач, форсларнинг сосонийлар империясидан озод қилинган Яман бутун тарих давомида Исломнинг мустаҳкам таянчига айланиб қолди. Табиийки, савол туғилади: нима учун Византия подшоҳи Юстин Биринчи ўзи тринитарийчи бўла туриб, Ягона Аллоҳга эргашганларни қатл қилган Зу Нувасга қарши уруш қилишни истаб қолди? Бунга бир нечта тахминий сабаблар бор. Юстинда қатил қилинган арийчилар учун қасд олиш истаги туғилгани эътимолдан анча йироқ. Чунки унинг ўзи ҳам муваҳҳидликнинг энг ашаддий душманларидан бири бўлган ва у чиқарган адолатсиз қонунларга мувофиқ Византия империясидаги арийчилар ҳам қатағон қилинган. Зу Нувас муваҳҳидлар билан бирга айрим тринитарийчи христианларни ҳам қатл қилиб юборган. Юстин Биринчи ўша яманлик тринитарийчилар учун қасос олишни истаган бўлиши мумкин. Мана шу сабаб ҳақиқатга яқинроқдир. Эҳтимол, Юстин рўй берган ўша нохуш ҳодисадан Яманда тринитаризм ақидасини кенг оммалаштириш мақсадида фойдаланиб қолишни кўзлагандир. Бу тахмин ҳам ҳақиқатдан йироқ эмас. Чунки ҳақиқатан ҳам ушбу ҳодисалардан кейин Нажран христианлари тринитарчи насронийларга айланган. Бу ҳолат уларнинг элчилари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўртасида ўтган суҳбатда маълум бўлган. Валлоҳу аълам.
Исломга киргунча муваҳҳид насроний бўлгани тахмин қилинган шавкатли саҳоба ким эди? Унинг бахт қидириб бошдан ўтказган ажойиб саргузаштлари ҳақида қандай ривоятлар юради? Қандай қилиб ушбу саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилиши керак бўлган шаҳарни бир неча йил олдин билган?

Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase