close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саълобий - арабдан чиққан мусулмон мужоҳидлардан биридир

«Саълобий - асримизнинг буюк араб тарғиботчисидир».
Ироқ шоири Маъруф Расофий

«Саълобий - асримизнинг буюк араб тарғиботчисидир».
Ироқ шоири Маъруф Расофий

1881 йили Тунис аёлларидан бири ёшгина ўғлини йўқотиб қўйди Болани кун буйи пойтахт кўчаларида қидириб, охири денгиз соҳилидаги қумликда ёлғиз ўтирган ҳолатда топди. Муҳтарама аёл ёши ҳали еттига тўлмаган ўғлини кўрибоқ, болага ташланиб, она меҳрининг бор кучи ила бағрига босди. Уғлининг юзи йиғидан нам бўлганини кўрган аёл норасидасидан нега йиғлаётганини сўради.
- Ҳеч ким ургани йўқ мени, ойи, - деди кўзи ёшга тўлган болакай. Юртимизни французлар босиб олишяпти, кўрдингизми ойи?! Ўзимиз қувиб солмас эканмиз, Тунисни ҳеч қачон тарк этишмайди энди улар
Ўша кун етти ёшли бола ҳаётида туб бурилиш куни бўлди. Шу куни оғизларда достон бўлган янги қаҳрамон - Тунис мужоҳиди Абдулазиз Саълобий туғилди. Ўша куни у Ватани Тунисни француз босмачилари дан озод қилиш вазифасини ўз бурчи деб билди.
У ёки бу юртни босиб олган оккупантлар ўз жиноий қилмишини оқлаш мақсадида «Маҳаллий аҳолига маданият келтириб, қолоқлигига барҳам бериш» шиорини байроқ қилиб олишади. Бироқ Тунис ўша даврда ҳар томонлама равнақ топган ўлка бўлганини кўпчилик билмаса керак.
Ушанда бу юрт Хайриддин Тунисий, шайх Маҳмуд Кабаду каби тарихий шахслар раҳбарлигида тарақкиёт ва маданият сари ишончла одимлаётган эди. Бундай ҳолат эса босқинчиларнинг зардасини қайнатар эди.
1881 йили Тунис билан Жазоир чегарасида бир қатор қабилалараро тўқнашувлар бўлиб ўтди. Шуни баҳона қилган Франция Тунис ҳудудига бостириб кириб, 1881 йил 20 май куни бу юртни ўзига қарам қилганини эълон қилди. Маъориф бошқармаси бошлиғи этиб тайинлан Луи Машуэль исмли француз арабшуносига Тунисда маърифат ва маданият соҳасида кўнглига келган ишни қилиш ваколати берилди. Ушбу босқинчи «Зайтун» университетида таҳсил кўриш тартибини тубдан ўзгартириб, таълим дастурларида араб тили ўрнига француз тилини жорий этди. Бу билан у диний ва дунёвий фанлар ўзлаштирилаётган университетда қарор топган илмий тафаккур жараёнига болта урди.
Шундан сўнг Франция Тунисдаги давлат бошқаруви тизимини французча идора тизимга алмаштириш, француз тилига давлат тили мақомини бериш орқали маҳаллий аҳолининг эркини чеклашга киришди. Оқибатда «Зайтун» университети ҳамда ҳарбий фанлар билан бир қаторда амалий муҳандислик фанлари ва математика ўзлаштириладиган Бардо ҳарбий академияси каби бир қатор илғор таълим муассасалари кераксиз бўлиб қолиб, таназзулга юз тутди.
Хайриддин Тунисийнинг юртни тарк этиши эса юрт аҳолисининг маънавий руҳига салбий таъсир кўрсатди. Франция босқини арафасида у Тунис ҳукуматидаги вазирлик лавозимидан истеъфога чиқиб, Усмонийлар давлатининг улуғ вазир (вазирлар кенгашининг раиси) лавозимини эгаллаш таклифини қабул қилди.
Бу вақтда Туниснинг икки қаҳрамони - шайх Салим Буҳожиб билан Башир ибн Мустафо Сфар фаолият кўрсатаётган эди. Иккаласи биргалашиб «Ҳадир» университетига асос солиб, шу номли ҳафталик рўзномани таъсис этишди. Шундан сўнг улар 1896 йили «Ҳалдунё» университетига асос солишди.
Ҳижрий 1293 йили (милодий 1874 йили) таваллуд топган Абдулазиз Саълобий айнан ўша йили ном чиқарди. У Жазоирда француз босқинчиларига қарши курашган мужоҳид бобоси Абдураҳмон Саълобийнинг қўлида тарбия топган. Бобоси унга Қуръони каримдан дарс бериб, араб грамматикаси ва диний ақида асосларини ўргатган. 1895 йили Тунисда юрт озодлиги учун курашган биринчи Миллий партия партия вужудга келгач, Абдулазиз Саълобий ушбу партияга аъзо бўлди. Шундан сўнг у Миллий Ислом партиясига асос солиб, ёпилгунча бир йил фаолият кўрсатган «Собил ап-рушад» рўзномасини таъсис этди.
Французлар ҳибсга олиш пайида юрганини фаҳмлаган Абдулазиз Саълобий Греция ва Болгария орқали халифалик пойтахти Истамбул шаҳри томон йўл олиб, 1898 йили манзилга етди. У ерда Усмонийлар давлати арбоблари билан учрашиб, Тунис муаммосини муҳокама килди. Тўрт йил ўтиб, 1902 йили она юрти Тунисга қайтди. Бу вақтга келиб французлар маҳаллий аҳолини ижтимоий-сиёсий ҳаётдан четга тортадиган сўфийлик амалиёти ва қаландарликни(Қаландарлик - сўфийликда қўлланиладиган насроний роҳибликка ўхшаш фаолият) рағбатлантираётган эди. Шайх Абдулазиз Саълобий бундай сохта ғояларга қарши кураш бошлаб, одамларни қабрларга сажда қилиш, нимадир сўраб мурдаларга илтижо қилиш, ҳар хил ирим-чирим ва бидъатларни тарк этиб, ёлғиз Аллоҳга сажда қилишга даъват қила бошлади. Французлар унинг Қуръони карим ва Суннатдан олинган дин асосларига қайтишга даъватини ўзларининг босқинчилик режаларига хавф туғдирадиган тахдид сифатида кўришди. Зеро, босқинчилар учун маҳаллий аҳолининг жаҳолатда қолиши оккупация манфаатларига фойдали эди.
1906 йили Абдулазиз Саълобий қўлга олиниб, қамоққа ташланди. Босиб олинган ҳудудда тараққиёт ва маданиятни кенг оммалаштиришга даъво қилган Франция оккупация ҳукумати Абдулазиз Саълобийни «муқаддас тушунчаларга қарши уруш» эълон қилганида айблади! Сўфийлик тариқатидан оғган айрим шайхлар эса босқинчилар билан ҳамкорлик килиш баробарида, француз тилида «Кофир Абдулазиз Саълобийни ўлдиринглар!» сўзлари битилган оқ матони кўчада баланд кўтариб юришди.
1911 йили Ливия Италия томонидан босиб олинганидан сўнг, бу вақтда озодликка чиқарилган Абдулазиз Саълобий ливиялик мужохидларга ёрдам жўната бошлади. Унинг бундай хайр-саховат фаолиятини кўрган французлар Абдулазиз Саълобийни яна ҳибсга олиб, 1912 йили она юртидан бадарға қилишди. Бироқ уларнинг бу иши Тунис аҳолиси орасида оммавий исён кўтарилишига сабаб бўлиб, халқ Абдулазиз Саълобийни Ватанга қайтаришни талаб қилиб туриб олди.
1914 йили шайх Абдулазиз Саълобий Тунисга қайтди ва 1920 йили босқинчилар томонидан яна қамоққа олиниб, 1923 йили яна юртда оадарға қилингунча уммат ҳаётини диний жиҳатдан қайта тиклаш йў-лида фаолият юритаверди.
Тунисни тарк этган Абдулазиз Саълобий Ироқда паноҳ топиб, 1925 - 1930 йиллар давомида Бағдод университетларида маърузалар ўқиб борди. Араб тилидаги беназир нутқига эътибор килган ироқликлар уни Ироқ толибларининг Мисрга юборилган делегациясига раҳбар этиб тайинлашди. Халифалик қулагач Абдулазиз Саълобий 1925 йили «ал-Азҳар» раҳбари томонидан чақирилган «халифалик конференцияси»да Ироқ вакили бўлиб қатнашди. Абдулазиз Саълобий ушбу конференцияда кўзга ташланган арбоблардан бири бўлди.
Шундан сўнг Абдулазиз Саълобий ирокдан Мисрга кўчиб ўтиб, у ердан Хитой, Сингапур ва Ҳиндистонга ташриф буюриб, одамларни Исломга даъват қилди. Ҳиндистондаги хўрланган табақанинг аҳволини ўрганиб чиққан Абдулазиз Саълобий ушбу табақа муаммосининг ягона ечими - Исломни қабул қилишида эканлигини бир қатор рўзномаларда таъкидлаб ўтди. Кўплаб осиёлик одамлар айнан мана шу тунислик қаҳрамоннинг шарофати ила Исломга киришди.
Ушбу саёҳатлари ниҳоясига етган қаҳрамон сўнгги бор она юрти Тунисга қайтди. Шайх Абдулазиз Саълобий ўз нутқи ва қалами ила француз босқинчиларига қарши курашни тўхтатмади, кўп йиллар ўтиб Тунисни Франциядан озод қилган мужоҳидлар авлодини тарбиялашни давом этди. Ушбу буюк мусулмон 1944 йили вафот топгунга қадар Аллоҳ йўлида жиҳод олиб борди.
Тунис узоқ йиллар давомида мусулмонларнинг ҳарбий-денгиз кучлари учун Урта денгиздаги ўта муҳим аҳамиятга эга маркази бўлганини диндошларимизнинг кўпчилиги билмаса керак. Ушбу юрт соҳилларию ороллари мусулмонлар билан салиб юришчилар ўртасида кечган буюк муҳорабаларни кўрган.
Мусулмонлар билан салиб юришчилари ўртасида Жерба ороли учун ўтган буюк денгиз муҳорабасининг тарихи қандай бўлган? Уша унутилмас муҳорабада мусулмонлар қўшинига қўмондонлик қилган буюк саркарда ким эди? Ушу Исломий саркарданинг буйруғига биноан Туниснинг Жерба оролида кўтарилган «калла минора» ҳақида нима биламиз?

Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase