Маданият (116)
Сенда саломатлик ва фаровонлик барқ уриб турибди. Кўзларинг нақадар ажойиб порлайди, юзинг бахмалдек, қўлларинг ҳар доим илиқ ва майин… Бизга ҳам косметикангнинг сирини айт!» - сўрашди дугоналари муслима қиздан. У кўзларини кўтарди… ва табассум билан жавоб қилди:
Каъбанинг ички қисми қандай кўринишга эга эканлиги ҳақида кўпчилик билмайди. Каъба шифтини учта устун кўтариб туради. Ҳар бир устун асосий фаришталардан бири номини олган. Устунлар устки қисмига бир нечта ёритиш чироқлари осилган кўндаланг тўсин маҳкамлаб қўйилган.
Бу мультфильмнниг қанчалик оммавийлашганини ҳатто хаёлингизга ҳам келтира олмайсиз! Мультикнинг ўзи ҳам, ўйинчоқ-Маша ҳам – уларни ҳозирда Эрон, Индонезия, Саудия Арабистони, Миср ва ҳатто Покистонинг исталган ўйинчоқлар дўконидан топиш мумкин.
Бу дунё жадал равишда оғир маъсиятлар ва куфрга ғарқ бўлиб бормоқда. Биз бу нарсаларга шу даражада бефарқмизки, хатто оғир гуноҳлар, ширк ва куфр катта залолат эканини билиб туриб ҳам ўзимиз бу нарсаларга алоқамиз борлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Аксар мусулмонлар тош ёки дарахт тотемларга илоҳ тимсоли дея очиқчасига сиғанадиганларни мушриклар деб ҳисоблайдилар.
"Умар" телесериали кейинги пайтларда омма оғзига тушиб, ҳаддан ошиқ шов-шувга сабаб бўлди, турли оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Қизғин баҳс ва мунозараларни қўзғаган мавзулардан бири саҳобалар ролини филмларда ўйнашдир. Бу масала хилофли масалалардан бўлиб, фиқҳий академияларнинг аксари бунга рухсат беришмайди.
Яқинда Исломни қабул қилганлар ва ҳатто ғайридинлар ҳам кўпинча Исломдаги жинслар бўлинишидан шикоят қилишади. Турмушга чиққанимдан кейин мен ҳам шу нарсадан қўрқар эдим. Бундан ташқари, Ислом ва мусулмонлар маданиятидаги бундай бўлиниш аёллар ҳуқуқи ва рўмол тушунчасига бориб тақалар эди.
Янги йил байрами яқинлашгани сари мусулмонлар долзарб масалани муҳокама қилишга шўнғиб кетишади: бошқа дин эътиқодида бўлган инсонларни уларнинг байрамлари билан табриклаш мумкинми? Мунозаралар шу даражада кучайиб кетганлигидан, баъзида бутун ислом дунёси келажаги уларнинг тортишувлари натижасига боғлиқдек туюлади.
Ҳаммаёқ чиройли ранглардан порласа, каттаю-кичик қарсиллаган овозлардан завқланиб, шўх-шодон қийқирса, бунинг нимаси ёмон дерсиз? Гап шундаки, бу ҳаракатларнинг асл мақсади «ёвуз руҳларни» қўрқитиш, уларни ҳайдашдир. Қадимги қабилалар оловга жуда катта аҳамият беришган. Олов ёрдамида исиниш, овқат пишириш, хавф-хатар ҳақида огоҳлантириш ёки бошқа нарса ҳақида хабар қилиш мумкин бўлган.
Ҳеч кимга сир эмас, инсон ҳаётида шундай дамлар бўладики, у қайси миллат, ирқ, дин ёхуд конфессияга мансублигидан қатъий назар ўзининг феъл-атворини оммага номаълум тарафдан намоён қилади. Асосан жаҳл чиққанда, бахтсиз ҳодиса рўй берганда ёки қаттиқ хурсанд бўлиб кетганда бундай ҳолатни кузатиш мумкин.
Инсон организми нимадан ташкил топган бўлса: органларнинг турли тизими, пай, ҳужайралар, молекулалар – барчаси аниқ бир тартиб ва ритм(маром)да ишлайди. Ушбу ритм туғма табиийликка қанчалик яқин бўлса, организм шунчалик мўтадил ва вазминдир. Бу ритм инсон миясининг миллионлаб электр импульсларини стабиллаштиришида, асаб тизимига юборилган маълумотларни бошқаришида ва ташқи муҳитдан маълумот олиш усулларини назорат қилишида катта ўрин тутади.
Модомики биз статистик маълумотларнинг ҳисоб-китобини чиқарар эканмиз, гўё мана бу ҳолат билан анави муносабат ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаганча, мутлақо ҳамма нарсани исбот қилиб бера оламиз, деган хаёлга боришимиз мумкин, шундай эмасми? Айримларнинг фикрига қараганда, одамлар харид қилаётган тиш чўткалар сони билан иқтисодиёт суръатининг мўътадил пасайиши ўртасида ҳатто бугунги кунда ҳам боғлиқлик мавжуд эмиш.
Қозоқ интернет олами Instagram-модел ҳисобланган Айжон Байзақованинг қилиқларидан ларзага келди. Маълум бўлишича, ички ва баъзан кийимсиз ҳам тушган расмлари билан танилган, янги йил кечаси тунги клубда пул учун кийимларни ечиш бўйича мусобақа ўтказган бу қиз олдин намозхон бўлган экан. Бу қизнинг нега бунчалик ўзгариб кетгани ҳақида интернетда баҳслар тинмаётир.
Кўплаб Ғарб аёллари ўзларининг инсоний қадриятларини поймол этаётган ва қўпол тарзда эксплуатация қилаётган Ғарб маданияти тутқунлигидан озод этувчи қандайдир шахсни сабрсизлик билан кутишмоқда. Ислом уларнинг ўзларини халос этишлари учун ягона восита бўлиб ҳисобланади.