close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қўрқув – бошқарув воситаси сифатида

Душманга каршилик кўрсатиш учун унинг уруш олиб бориш усулларини ўрганиш муҳим. Фақат рақибнинг усулларини билган ҳолдагина амалий ҳимояланиш ва унга қаршилик кўрсатиш мумкин. Сир эмаски, замонавий уруш бу – ахборот уруши. «Жаҳон ҳукумати», «Уч юзлар қўмитаси» ва бошқа майда ҳукмрон ташкилотлар айнан ахборот қуроли ёрдамида бизни қулликда ушлаб туради. Қулдорларнинг севимли ва асосий воситаларидан бири эса бу – қўрқувдир.

Агар инсон ўзи ва атрофдаги олам билан уйғунликда, ўзининг табиий ритмида яшаётган бўлса – унга ўз хоҳиш-ихтиёрини ўтказадиган ҳукмдор керак эмас. Бундай одам эркин бўлиб, ўз ҳаётидаги қарорларни ўзи қабул қилади. Бундай одамнинг ёнига келиб, «кел, мен сени бошқараман» десангиз, унинг бунга кўниши амримаҳолдир. Шу сабабли ҳар қандай ҳумкдор структура ўзининг мавжудлигини асослаб бериши ва оқлаши ва бу ишни айёрлик билан бажариши лозим. Улар одамнинг ёнига келиб, дейдилар: «Биласанми, бу дунёда яшаш қанчалик қўрқинчли эканлигини? Қара – ҳамма жойда зўравонлик, ёлғон, шафқатсизлик. Лекин агар сен мени ўз ҳукмдоринг қиладиган бўлсанг, сени буларнинг ҳаммасидан ҳимоя қиламан».
Моҳиятан, ҳукумат бизга ўзи ўйлаб топган кўрқувни сотади. Бунинг эвазига у эркинлигимизни, мустақиллигимизни олиб қўяди. Ва одам ўз ҳаётидаги қимматли хислатларни жон деб бўлишади, қарор қабул қилиш учун жавобгарликни осонлик билан ҳукуматга ёки қўрқитаётган тамонга топширади, чунки у қўрқиб қолган бўлади.
Ушбу бошқарув механизмини мана шундай килиб соддалаштирилган тарзда тавсифлаш мумкин. У минглаб турли вариантларда намоён бўлади ва уларнинг ҳаммасини била олиш лозим. Бунга бир начта мисоллар келтириб ўтамиз.
Уруш, ташқи таҳдидлардан қўрқитиш – энг тарқалган қўрқувлардан ҳисобланади. СССР даврида бутун ғарб дунёси ва уларнинг ҳукуматлари «қизиллар хавфи» билан қўрқитиларди. СССРда эса, ўз навбатида, чириётган капитализмнинг атом қуроли ҳақида, уларга қарши бирлашиш ва қуролланиш зарурати ҳақида гапиришарди. Ҳозир эса, турли ривожланган мамлакатлар фикрига кўра, асосий хавф араб мамлакатларида келиб чиқмоқда. Шу тариқа ҳукуматлар терроризмни ўйлаб топдилар ва у қўрқитиш учун амалий натижа берадиган воситага айланди. Гарчи ҳар қандай соғлом фикрли одам ўлим кўрсаткичлари орасида терроризм юқори поғоналарни эгалламаслигини тушуниб турса ҳам.
Касалликлардан қўрқиш асносида тиббиёт жуда катта пул ишлаб топади, ваҳоланки, статистикага кўра, инсоният тиббиёт фанининг оламшумул муваффақиятларига қарамай, камроқ касал бўла бошламаган. Қимматбаҳо дори-дармонлардан фойда ҳам у қадар шубҳасиз эмас. Охирги мисоллардан бири – чўчқа гриппидан қўрқиш, бу баҳонада вакцина ишлаб чиқарувчилар жуда катта фойда топмоқда.
Маиший ҳаётда эса кўплаб майда қўркувлар амал қилади. Милиция ўз мавжудлигини бандитлар борлиги билан, компьютер антивирусларини ишлаб чиқарувчилар – хакерлар билан, юристлар – ҳуқуқбузарликлар билан изоҳлайди ва ҳ.к. – бу рўйхатни чексиз давом эттириш мумкин.
Бизнинг жамиятда ҳаттоки соф қўрқувда, ҳеч қандай фойдали маҳсулот ишлаб чиқармасдан пул қиладиган махсус тармоқ мавжуд. Яъни, моҳиятан у жамият ҳисобига яшайди, паразитлик қилади. Бу – суғурта бўлиб, унинг рус тилида номланишида (страхование) ушбу бизнеснинг моҳияти намоён бўлади. Суғурта агентнинг маҳорати ҳам айнан одамларни имкон қадар қўрқитишдан иборат. Уларнинг тезроқ ишониши учун суғурта агенти агар суғурта сотиб олинмаса, одамнинг бошига турли хилдаги, жумладан, хаёлга ҳам келмайдиган бало ва офатлар ёпирилиб келишини айтади. Бу бизнес жуда катта фойда келтиради ва давлат томонидан фаол илгари сурилади. Кўплаб суғурта турларини рад этиш қийин ва ҳатто имконсиздир. Бу ўша машъум мажбурий автосуғурта ҳам, самолет ёки поезд чиптаси нархига кирадиган бахтсиз ҳодисалардан суғурта ҳам ва ҳ.к. ҳисобланади. Суғурта соҳасининг молиявий айланмаси кўпинча реал маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналар бюджетидан катта бўлади.
Қўрқув ёрдамида, шунингдек, ўзгача фикрлашга қарши курашади. Ҳукуматга ёқмайдиган биронта фикр айтиб кўринг – сизни дарҳол руҳий хаста деб эълон қилишади ва жамиятдан четлаштириб қўйишади. Қайси одам булардан қўрқмайди? Бизда яқинлар томонидан четлаштириш, қабул қилмасликдан қўрқиш кучли, бизга атрофдагилар фикри муҳимдир. Албатта, бу қўрқув ҳам бизни жиловлаб туриш учун «керакли» одамлар томонидан фойдаланилади.
Бу ерда шуни айтиб ўтиш керакки, аввалбошдан инсон дунёқараши замонавий жамиятда шундай шакллантириладики, у қўрқув олдида заиф бўлиб қолади. Унга дунёнинг улкан муаммолардан иборат мозаикасимон тасвири кўрсатилади. Ҳаётнинг мазмуни ва унда бажариш лозим бўлган вазифалар ҳақида ҳеч ким гапириб бермайди. У қўлдан чиқаришдан қўрқадиган моддий неъматлар ва ҳузур-ҳаловатга боғлаб қўйилади. Мактабданоқ у ёмон баҳолар, бир синфда иккинчи йил қолдириш, институтга ўқишга кира олмаслик билан қўрқитилади. Кейинроқ иш берувчи турли жарималар ва ишдан бўшатиш билан қўрқита бошлайди. Бизнинг дунё тасвиримизда улардан моҳирона фойдаланган ҳолда одамни номаълум нарсалар билан қўрқитиш мумкин бўлган сунъий равишда тешиклар яратилади.
Жамиятда қўрқув уйғотиш ва кенг тарқатишда ОАВ роли катта. Телевизор орқали жиноятлар сводкасини кўришнинг ўзи кўчалар бўйлаб сайр қилишни қўрқинчли қилиб қўяди. ОАВ орқали глобал қўрқувлар – терроризм, чўчқа гриппи ва ҳ.к. кенг тарқатилмоқда.
Иложсизликни давом эттириб, биз ўзимиз яқинларимизни қўрқув орқали манипуляция қилишни ўрганиб оламиз. Бола ота-онасига «Мен сиз билан кўчага чиқмайман!» дейди. Хотин эрига: «Сиз билан ажрашаман, кейин орқамдан югуриб юрасиз» дейди. Оиладаги кўплаб муносабатлар эркинлик ва ҳамкорликка эмас, балки қўрқув ва қарамликка асосланади.
Кўплаб одамлар хилма-хил – табиий ва ташқаридан қўрқувлар остида бутун умрида кўплаб йилларни ўтказади. Улар бахтсиз яшайди, лекин ўз ҳаётини ўзгартира олмайди, чунки ўзгаришлардан қўрқади.
Қўрқув кўп қиёфалидир – битта қўрқувни ҳал қилишинг билан ортидан бошқаси чиқиб туради. Шу сабабли қўрқувга бўйсунишдан қочиш учун одам ўзини ўзгартира олиши керак. Биринчи навбатда, соғлом фикрлаш ёки ҳушёрликка эга бўлиш лозим. Албатта, қисқа мақолада «қандай қилиб кучли шахс бўлиш»нинг тўлақонли рецептини топишга имкон бермайди. Лекин айтиш мумкинки, бу йўлдаги асосий жиҳатлардан бири шундан иборатки, ўз тажрибасига ишонишни ўрганиш лозим. Биринчи қадам сифатида қайтадан ўйлаб чиқиш учун ўзига вақт бериш, ҳаётини ва тўпланган тажрибасини қайтадан кўз олдидан ўтказиш лозим. Бундай ёндашув ўз-ўзидан нотўғри тасаввурлар ва хаёлий қўрқувлар тўпламидан халос этади. Сўнгра масъулиятни ўз зиммасига олиш, жумладан, янги, олинадиган тажрибани режалаштириш, ўз ҳаётини стратегик ташкил қилишни ўрганиб олиши зарур. Агар одам бу йўлга қадам қўядиган бўлса, ҳаётнинг ўзи унга ёрдам беради – унинг ривожланишидан манфаатдор бўлади.
Қўрқувдан тўлиқ халос бўлишнинг имкони йўқ, лекин уни ўз ўрнига қўйиб қўйиш мумкин. Ўз қўрқувига қарата қуйидаги сўзларни айта олиш лозим: «Мени хавф ҳақида огоҳлантирганинг учун раҳмат. Мен буни вазиятни таҳлил қилишда фойдаланаман. Лекин қарорни ўзим қабул қиламан, сен эмас». Кескин ўзгармаслик ва ўзига ёки атрофдагиларга жасурлигини исботлаш учун ўйламасдан таваккал қилмаслик лозим.
Шундай қилиб, қўрқув ва тажриба билан ишлаган ҳолда одам аста-секинликда, лекин ишонч билан ўз идрок қилишини ўзгартиради. Ажойиб фурсатлардан бирида у ҳайрат билан шуни кўриши мумкинки, унинг данё тасаввурида нимадир ўзгариб қолган бўлади. Янги устуворликлар ва қадриятлар пайдо бўлади. У моддий эмас, маънавий неъматларни кўзлайди. Аксарият қўрқувлар ҳушёрлик нуқтаи назаридан йўқолиб кетади. Ўзига ишонган ва ўз тажрибасига таянган ҳолда у нима яхши ва има ёмон эканлигини яхши билади. Атрофдагиларнинг маъқуллашига эҳтиёж сезмайди, чунки нимани ва нима учун қилаётганлигини ўзи яхши билади. Асосийси – ҳаётини ўзи бошқара болшайди, бошқа биров эмас.

Абу Муслим
Интернетдан олинган маълумотлар асосида

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase