Ақл Аллоҳ таолони таниш воситасидир. Имом Аъзам Ҳоким аш-Шаҳийд “ал-Мунтақо”да Имом Абу Ҳанифанинг “Осмонларни, ерни ва ўзининг яратилишини тафаккур қилган кишининг Аллоҳ таолони танимасликка узри йўқдир” деганларини ривоят этган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
«Пайғамбарлар айтдилар: “Осмонлар ва ернинг яратувчиси Аллоҳ (нинг борлиги ва Бирлиги) хусусида шак-шубҳа бўлиши мумкинми?!”» (Иброҳим сураси, 10-оят).
«Қасамки, агар улардан “Осмонлар ва ерни ким яратди?” деб сўрасангиз, албатта, “Аллоҳ” дерлар. Сиз “Аллоҳ таолога ҳамду сано бўлсин!” денг. Йўқ, уларнинг кўплари (фақат Аллоҳ таолога ибодат қилиш зарур эканини) билмаслар» (Луқмон сураси, 5-оят).
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай дейдилар:
“Ҳар бир туғилган гўдак Ислом фитрати (табиати)да туғилади. Сўнгра ота-онаси уни яҳудий ё насроний ёки мажусий қилади” (Бухорий, Жанаиз, Абу Довуд).
Шайх Абу Мансур Мотуридий англаш, тушуниш ёшидаги бола ҳақида: “Аллоҳ таолони таниш унга фарз бўлади” деганлар.
Имом Абу Ҳанифанинг
"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан