close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳайвонот ва қушлар оламининг инсоният оламига ўхшашлиги

Қуръони Каримда: «Ер юзидаги жонзот ва икки қаноти ила учадиган қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир», деган оят бор (Анъом сураси, 38-оят).

Қуръони Каримда: «Ер юзидаги жонзот ва икки қаноти ила учадиган қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир», деган оят бор (Анъом сураси, 38-оят).
Бу оятда Аллоҳ таоло ҳайвонлар ва қушларнинг инсонларга ўхшаш уммат эканлиги, яъни улар ҳам ўз ишларини ақл билан бажаришларини эслатиб ўтган. Бу илмий ҳақиқат бўлиб, яқинда ашёвий далиллар билан исбот этилди.
Ҳайвонлар орасида узвий боғланиш бўлиб, баъзилари худди подшоҳликка ўхшаб жамоат тарзида яшар экан. Буни чумоли ва асалари мисолида кўриш мумкин. Уларнинг ҳар бир жамоасининг алоҳида тили бўлиб, ўзаро бир-бирини тушунишар экан. Қадимги одамлар қуш ёки ҳайвонларнинг ақл-заковати борлигини инкор этишган. Уларнинг фикрича, бу нарсалар тирик мавжудот бўлсада, сезиш туйғулари бор-у, ақлсиз жониворлардир. Ҳайвон ва қушлар ҳаракатидан кўриниб турган ақлга далолат қилувчи тасарруфотларни эса илҳом ёки туғма ҳиссиёт деганлар. Бу фикр яқин вақтларгача ҳукм суриб келган.
Декартдек машҳур файласуф ҳам ҳайвонларни «жонли бир нарса бўлиб, ақлий ҳаётдан йироқ» деган эди. Мана шу таъриф машҳур бўлиб, кўпинча олимлар шуни тўғри деб тушунганлар ва ҳайвонларнинг ақли борлигига ишонмаганлар. Лекин асрга келиб ҳайвонларнинг ақли борлигини тан олишга мажбур бўлдилар. Буни биринчи бўлиб Дорун исмли олим кашф этди. Унинг айтишича, ҳайвонда ҳам фикрлаш қобилияти бор-у, лекин инсонникидан кам экан.
Қуръон 15 аср олдин эълон қилган бу ҳақиқат унинг мўъжизаларидан биридир.
Инсонлар бу ҳақиқатга бир неча аср ўтиб, кўпгина олимлар ўз умрларини шу ишга бағишлаганларидан ке-йингина амин бўлдилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
"Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase