Болалар бизнинг Машадан том маънода ақлдан озишмоқда. Мен яқинда бориб келган Саудия Арабистонида бир неча марта бир қўли билан ҳижобдаги онасининг қўлини ушлаб олган, иккинчи қўлида эса … Маша бўлган маҳаллий аҳолининг болаларини бир неча марта кўришга муяссар бўлдим.
Бундай фавқулодда муваффақиятнинг сабаби нимада? Ҳали фаҳмламадингизми? Жавоб жуда оддий, расмга яхшилаб қаранг-чи...
Маша рўмолда! Мультфильмнинг деярли ҳар бир саҳнасида у РЎМОЛДА ва ТОВОНИГАЧА ЁПИБ ТУРАДИГАН ЮБКАДА! Ҳаммаси мусулмонлар қонун-қоидаларига, исломга эътиқод қиладиган мамлакатларнинг аксариятида қабул қилинган тарзда.
Тасаввур қилинг, ҳаммаси шариатга жавоб берадиган рус мультфильмини томоша қилаётган боланинг ота-онаси қалби қанчалик илийди! Майли, қизнинг сочлари малла ранг, кўзлари кўм-кўк бўлсада, лекин у бошига рўмол ўралган, иффатли узун кўйлак кийиб олган.
«Маша ва айиқ» мультфильми намойиш этилган шарқнинг биринчи мамлакати Туркия бўлди ва бу ерда мультфильм тезда шуҳрат қозонди.
Унинг ортидан Индонезия ҳам бу мультфильмни намойиш этди, бу ерда мультфильм мисли кўрилмаган муваффақиятга эришди, мультфильм намойиш этилгандан бир неча ҳафта ўтгач, дўконлар рус-мусулмон қўғирчоқларга тўлиб кетди.
Бунда, нафақат йирик ишлаб чиқарувчилар, балки турли ҳунармандлар ҳам қўғирчоқни ишлаб чиқаришга киришдилар, бунинг оқибатида битта ўйинчоқлар дўконининг ўзида битта растада ўнлаб турдаги «Маша»лар бир шкафда ўтиришлари мумкин эди, уларнинг баъзилари оригинал фақат шартли равишда ўхшарди.
Бу қўғирчоқлар қандай эканлигини бир кўрсангиз эди. Тепадаги қўғирчоқлар Машани фақат кийими билан эслатарди, холос. Қўғирчоқнинг юзини ўхшатиш ишлаб чиқарувчиларнинг қўлидан унчалик келмасди.
Лекин бу масала фақат мультик ва ўйинчоқлар билан чекланмади!
Яна бир неча ҳафта ўтгач, Жакарта болалар кийими дўконларида мультфильм қаҳрамони бўлган Машанинг кийим рангидаги ҳижоблар пайдо бўлди, рўмоллар ранги айиқ билан саҳнадаги рўмол ранги билан бир хил эди.
Оқибатда араб мамлакатларининг ярмида, уларга қўшимча равишда Индонезияда ҳам «Маша ва айиқ» ҳаттоки анъанавий севимли бўлиб келган дисней мультфильмлари қаҳрамонларидан ҳам – бошга ўралган оддий рўмол туфайли – оммавийроқ бўлди...
Абу Муслим таржимаси